Махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,6 Mb.
#825141
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
1 4969788288350028294

-иқтисодий ресурслар чекланган шароитда ортиб бораѐтган аҳоли 
эҳтиѐжларини таъминлаш зарурлиги. 
Маълумки, XXI асрда дунѐнинг 
ривожланган мамлакатлари барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда 
инновацион-инвестиция шаклини амалиѐтга жорий этишга жиддий эътибор 
қаратмоқда. Иқтисодий ўсишни таъминлашда инновацион-инвестиция 
шаклини қўллаш мавжуд иқтисодий ресурслар ва ишлаб чиқариш 
воситаларидан, шунингдек, инсон интеллектуал қобилиятидан самарали 
фойдаланиш зарур бўлади. 
Масалан, иқтисодий ўсишда инновацион-инвестиция шаклини 
қўллаѐтган Жанубий Шарқий Осиѐ мамлакатларида иқтисодий ўсиш мисли 
кўрилмаган даражада ривожланмоқда. Ер шарида ҳеч қайси мамлакат ушбу 
давлатлар сингари бу даражада тез ва самарали иқтисодий ўсишга 
эришмаган. Жанубий Шарқий Осиѐ мамлакатларида аҳоли жон бошига тўғри 
келадиган даромаднинг ўртача қиймати 30 йил ичида 4 баробарга ўсган, 
шунингдек мамлакатдаги молия ва истеъмол бозорлари халқаро интеграция 
янада жипслашган, аҳоли камбағаллик даражаси кескин пасайган. Хусусан, 
ушбу мамлакатлардаги камбағаллик даражаси 3 баробарга қисқарган, 
аҳолининг саводхонлик даражаси ва соғлигини белгиловчи кўрсаткичлар 
ижобий томонга ўзгарган. Бу мамлакатларнинг биринчи авлодини Шимолий 
Корея, Сингапур, Ганконг ва Тайван, иккинчи авлодини Индонезия ва 
Малайзия, учинчи авлодини эса Хитой ташкил этади. 
Юқорида номлари қайд этилган биринчи авлод мамлакатларида 
иқтисодий ўсишни таъминлаш жараѐнига давлатнинг маъмурий аралашиш 
даражаси юқори бўлган, бироқ иккинчи ва учинчи авлод мамлакатларида 
иқтисодиѐтни либераллаштиришга асосий урғу берилган. 


21 
Ҳар икки ҳолатда ҳам мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлаш 
давлат томонидан кучли фискал сиѐсати ва интизоми, жамғарма ва 
инвестицияларни рағбатлантириш каби макроиқтисодий даражадаги сиѐсати 
олиб борилган. 
Дунѐ мамлакатлари иқтисодий ривожланиш тарихига назар 
ташлайдиган бўлсак, уларнинг деярли барчасида ижтимоий-иқтисодий 
жараѐнлар маълум даражада ва даврда давлат томонидан бошқарилганлигини 
гувоҳи 
бўламиз. 
Кейинчалик 
мамлакатда 
ижтимоий-иқтисодий 
муносабатларнинг чуқурлашуви, рақобат шароити яратилганлиги ва 
иқтисодиѐтнинг 
тўлиқ 
либераллашуви 
иқтисодиѐтни 
бошқаришда 
давлатнинг ролини пасайиб боришига замин яратади. 
-аҳолини қўшимча иш жойлари билан таъминлаш зарурлиги.
Маълумки, иқтисодий назариянинг асосчиси Джон Мейнард Кейнс (1983-
1946, Буюк Британия) бозор иқтисодиѐтининг энг катта иккита камчилиги 
мавжудлигини таъкидлайди. Биринчиси, ишсизлик даражасининг ортиб 
кетишини тартибга солишнинг имконияти йўқлиги бўлса, иккинчиси 
мамлакатда яратилган миллий бойлик ва даромадни тенг тақсимлаб 
бўлмаслигидир. 
Ҳақиқатда ҳам ҳозирги пайтда ривожланган ва ривожланаѐтган 
мамлакатларда ишсизлик ва яратилаѐтган миллий даромадни тенг 
тақсимланмаслиги билан боғлиқ муаммолар бугунки куннинг долзарб 
масалаларидан бирига айнланган. Масалан, 2015 йилда январь ойида Давос 
шаҳрида бўлиб ўтган Бутун дунѐ иқтисодий форумида Oxfam (дунѐдаги 
камбағал мамлакатлар аҳолисини қўллаб-қувватлайдиган таниқли ҳомийлик 
ташкилоти)нинг тадқиқотлари натижасига кўра 2016 йилда бутун дунѐ 
бойлигининг 50 фоизи бир фоиз аҳоли қўлида жамланган. 2009 йилда ушбу 
кўрсаткич 44 фоизни, 2014 йилда 48 фоизни ташкил этган. Эътиборли 


22 
жиҳатлардан яна бири шуки, ер курраси 80 фоиз аҳолисини қўлида бутун 
дунѐ бойлигининг бор йўғи 5,5 фоизи жамланган
27
.
Албатта, инновацион ривожланишни қўлланилиши бу муаммони 
ечиш имкониятини бермаслиги мумкин, бироқ қўшимча иш жойларини 
ташкил этиш, аҳолининг истъемол молларига бўлган талабини қондириш 
орқали мавжуд муаммоларни бир қадар юмшатиш имкониятини беради.

Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish