Корея Республикаси экспорти таркибининг айрим иқтисодий
кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумот
128
.
№
Кўрсаткичлар
2011
2012
2013
2014
1
ЯИМ, млрд.доллар
1202,46
1222,81
1305,60
1410,38
2
Экспорт қилинган махсулот ва
хизматларнинг ЯИМга нисбатан
улуши, %да
55,7
56,3
53,9
50,6
3
Жумладан юқори технологияларга
асосланган махсулотлар экспорти
жами, млрд.доллар
122,02
121,31
130,46
133,45
4
Саноат товарлари экспортида юқори
технологияли махсулотлар улуши, %да
26
26
27
27
5
Жами экспорт махсулотлари таркибида
ахборот ва комуникация
технологиялари махсулотлари улуши,
% да
18.0
17.2
19.1
19.8
3.1-жадвалда берилган маълумотларга эътибор қаратсак, мамлакат
ЯИМ 2011 – 2014 йилларда ўсиш тенденциясига эга бўлган.
127
Жахон банкининг маълумотлари.
http://data.worldbank.org/country/korea-republic
.
128
Жахон банкининг маълумотлари.
http://data.worldbank.org/indicator/NE.EXP.GNFS.ZS
93
Шунингдек, 2011 йилда ЯИМга нисбатан экспорт махсулотлари
улуши 55,7 % ѐки 669,8 млрд.долларни ташкил этган. Экспорт махсулотлари
таркибидаги юқори технологияли махсулотларининг миқдори 122,02
млрд.долларни ташкил этгани ҳолда, жамига нисбатан 12,2 %ни ташкил
этган. 2014 йилда эса ушбу кўрсаткич 50,6 %ни ѐки 713,7 млрд.долларни
ташкил ташкил этган. Экспорт махсулотлари таркибидаги юқори
технологияли махсулотларининг миқдори 133,45 млрд.долларни ташкил
этгани ҳолда, жамига нисбатан 18,7 %ни ташкил этган. Бундан ташқари
ахборот ва коммуникацион технологияларга асосланган махсулотларнинг
экспорт улуши таҳлил қилинган 2011-2014 йилларда мос равишда 18,0 ва
19,8 %ларни ташкил этган.
Корея Республикасининг иқтисодиѐтни инновацион ривожланиш
босиқчларини тадқиқ қилиш қуйидаги хулосаларни шакллантиришга хизмат
қилди.
- Давлат томонидан илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик
ишланмаларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Замонавий
иқтисодиѐтнинг талабларини ўз вақтида англаган ҳолда, ўтган асрнинг 60
йилларидан бошлаб давлат томонидан илмий тадқиқот ишларини қўллаб
қувватлаш сиѐсати юритилади. Инновацион сиѐсатнинг стратегик мақсади
нанотехнологияларни ривожлантириш орқали дунѐ бозорида муносиб ўринга
эга бўлиш ҳисобланади;
- Корея иновацион ривожланишининг ўзига хос ҳусусиятларида бир
илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланувчи кичик бизнес субъектларини
давлат томонидан турли, яъни солиқ, божхона, молия ва кредит
йўналишларида қўллаб қувватланишидир. Бу йўналишда ишлаб чиқилган
дастурлар асосан давлат, бизнес ва илм-фан ўртасидаги кооперацияни
чуқурлаштиришга қаратилган. Шу нуқтаи назардан, илм-фан ютуқларини
иқтисодиѐтнинг турли соҳаларида жорий қилиниши давлатнинг жаҳондаги
нуфузини янада оширмоқда.
94
- миллий инновация тизимининг ажралиб турувчи жихатларидан бири
сифати илмий тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишда мустаҳкам халқаро
ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганлигини такъидлаш мумкин. Бугунги кунда
Жанубий Кореянинг 1000 дан ортиқ инновацион лойиҳаларида АҚШ,
Канада, ЕИ, Япония, Хитой, Исроил ва Россия каби давлатларнинг иштирок
этиши, лмий тадқиқотлар олиб бориш учун яратилган инновацион мухит ҳам
юқори даражада эканлигидан далолат беради;
- Корея иқтисодиѐти экспортга асосланган бўлиб, таҳлил қилинган
даврда унинг улуши ЯИМга нисбатан 50 %дан юқори кўрсаткични ташкил
этган. Бу жихатдан у ривожланган мамлакатларни (ўртача 25-45 %) ҳам ортда
қолдираѐтганини таъкидлаш керак. Шунингдек, экспортнинг ½ қисмида
ортиқ қисми юқори технологияли инновацион товар, иш ва хизматларни
ташкил этиши мамлакатнинг рақобатбардошлигини янада оширмоқда.
Албатта, фикримизча Жанубий Корея инновацион сиѐсатининг айрим
жихатларини мамлакатимиз иқтисодиѐтида қўлланилиши жаҳон бозорида
муносиб ўрин эгаллаш имконини беради. Яъни, миллий иқтисодиѐтда илмий
ишланмларга бўлган ички эхтиѐжни камлигини ҳисобга олиш зарур. Ўз
навбатида,
бундай
ҳолат
илмий
ишланмалрнинг
иқтисодий
манфаатдорлигини камайтиради ва ушбу йўналишни ривожланишига салюий
таъсир кўрсатади. Шу нуқтаи назардан, илмий тадқиқот институти ва
марказларининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш
мақсадга мувофиқ.
95
Do'stlaringiz bilan baham: |