Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 5,13 Mb.
bet70/182
Sana27.05.2022
Hajmi5,13 Mb.
#610857
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   182
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош

ЎзР Вазирлар Маҳкамасини 21июль 2009 йилдаги № 206 қарорига асосан ягона тариф сеткасига асосан иш ҳақини белгилаш қуйидаги разряд ва тариф коэффицентлари асосан белгиланади.


6.2. Меҳнат ва иш ҳақини дастлабки ҳужжатларда расмийлаштириш, уни умумлаштириш.
Корхона ва ташкилотларда меҳнат ҳақи ҳисобини тўғри ташкил қилиш учун, энг аввало, шахсий таркиб ҳисобини тўғри юритиш лозим. Ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш, уларга таътил берилгани, тунда, иш вақтидан ташқари вақтда, байрам кунларида ишлаганлиги ҳақида ишончли маълумот бўлгандагина корхона ходимлари билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши мумкин. Ана шу мақсадда корхона кадрлар бўлими шахсий таркиб ҳисобини ҳамда бошқа хизматлар билан биргаликда иш вақтидан фойдаланиш ҳисобини олиб боради.
Шахсий таркибни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳужжатлардан фойдаланилади:
Т-1 шакли. Ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ.
Т-2 шакли. Шахсий варақа.
Т-5 шакли. Бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ.
Т-6 шакли. Таътил бериш ҳақида қайд.
Т-8 шакли. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ.
Иш вақтини ҳисобга олиш учун Т-12 шаклидаги махсус табелдан фойдаланилади. Табель - бўлим, бригада, цех ходимларининг номма-ном рўйхати бўлиб, ундан иш вақтини ҳисобга олиш учун фойдаланилади.
Ҳар бир ходимга табель рақами бириктирилади ва у меҳнат, иш ҳақи бўйича рамийлаштириладиган барча ҳужжатларда кўрсатилиб боради.
Ҳисобот даври бошланишидан аввал ўтган ойдаги табелдан ходимнинг исм-шарифи кўчириб ёзилади ва ишга чиқиш, иш вақтини сарфлаши шартли белгилар ёрдамида ҳисобга олиб борилади. Масалан, меҳнат таътилидагилар «Т», касаллик варақаси бўйича ишга чиқмаётганлар «К» ҳарфи ва ҳоказолар билан белгиланади.
Ишга чиқиш ва иш вақтидан фойдаланиш ҳисоби табелда икки хил усулда амалга оширилади. Биринчи усулда барча ишга чиққан, кечиккан ва ишга чиқмаган ходимлар тўлиқ рўйхат қилиб борилади. Иккинчи усулда эса табелда фақат кечикканлар, ишга чиқмаганлар, яъни маълум меъёрдан четга чиққан ходимлар рўйхат қилиб борилади.
Ҳар бир ходимнинг ишлаган вақти табелда ҳисобот ойининг биринчи ярмига ва ой охирига, яъни икки марта ҳисоблаб чиқилади. Табель цех бошлиғи томонидан имзоланади ва бухгалтерияга иш ҳақи ҳисоблаш учун топширилади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида иш ҳақи ҳисоблаш учун табель маълумотлари етарли эмас. Бунинг учун қуйидаги бирламчи ҳужжатлардан фойдаланилади:

  • Ишбай ишлаш учун нарядлар;

  • Рапортлар;

  • Маршрут варақалари;

  • Қайдномалар;

  • Бичиш карталари ва ҳоказо.

Маҳсулотни ҳисобга олиш бўйича бирламчи ҳужжатнинг энг кенг тарқалган тури наряддир. Кўпчилик корхоналарда наряд айрим ишчи ёки бригада томонидан бажариладиган ҳар бир ишлаб чиқариш топшириғига алоҳида ёзилади. Топшириқлар цехнинг режа-диспетчер бюроси томонидан цехнинг ишлаб чиқариш режасига мувофиқ технологик карта асосида тўлдирилади. Ишчи томонидан топшириқ бажарилгандан кейин ишлаб чиқарилган маҳсулот сони ёки бажарилган иш ҳажми бажариш учун сарфланиши лозим бўлган материал меъёри ва ҳақиқатда берилган материалнинг сони топшириқда кўрсатилади. Бу, ўз навбатида, иш ҳақини топшириқ асосида ҳисоблашдагина эмас, балки материаллар сарфининг белгиланган меъёрига риоя қилиниши устидан назорат олиб бориш имконини ҳам беради.
Баъзи корхоналарда ишлаб чиқариш ҳисоби маршрут варақалари тизимида юритилади. Одатда, маршрут варақалари цехнинг режа-диспетчер ходимлари томонидан ёзилиб, унда қайта ишланиши лозим бўлган айрим деталлар партияси ишлаб чиқариш топшириғи сифатида қайд қилинади, бажарилган иш натижалари қайта ишлаш жараёнларининг биринчи операциясидан то охирги операциясигача назорат қилинади. Шу билан биргаликда маршрут варақалари ёрдамида технологик жараённинг бориши назорат қилинади.
Ишчиларга иш ҳақи ҳисоблашда йўналиш варақаси фақат бир сменада ишлаб тамомланган деталлар бўйичагина асос бўла олади. Агар шу сменада айрим деталларнинг ишлови тугалланмаса, унда ишчиларга иш ҳақи ҳисоблаш учун рапорт очилади. Рапорт иш смена бошланмасдан олдин ёзилади ва зарур деталларни цехга жўнатиш учун омбор ходимига топширилади. Омбор ходими деталларни жўнатиб, бу ҳақда рапортга тегишли белги қўйганидан кейин у техника назорати бўлимига берилади. Смена охирида қайта ишланган деталлар сони рапортда қайд қилинади.
Меҳнат ва иш ҳақини ҳисоблаш бўйича расмийлаштириладиган бошланғич ҳужжатлар белгиланган муддатда бухгалтериянинг иш ҳақини ҳисоблаш бўлимига топширилади. Бухгалтерияда бошланғич ҳужжатлар текширилади ва қайта ишлаш учун ҳисоблаш марказига берилади. Қайта ишланган ҳужжатлар, ишчиларнинг табель рақамлари бухгалтерияда цехлар бўйича гуруҳланади ва ишчиларнинг иш ҳақи шахсий варақаларига ёзиб борилади. Ушбу бошланғич ҳужжатлар асосида ҳисоблаш ведомости, иш ҳақи бўйича меъёрдан четга чиқиш ведомости ва бошқа йиғма ҳужжатлар тузилади.



Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish