Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Номоддий объектлар амортизациясини ҳисоблаш қайдномаси (НМА-3 шакл)



Download 5,13 Mb.
bet63/182
Sana27.05.2022
Hajmi5,13 Mb.
#610857
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   182
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош

Номоддий объектлар амортизациясини ҳисоблаш қайдномаси (НМА-3 шакл).
Корхоналарда номоддий активлардан фойдаланиш жараёнида улар ўзларининг дастлабки қийматини йўқотиб боради. Ушбу актив-лар бухгалтерия ҳисоби миллий стандарт қоидаларига асосан номоддий активда мужассамлашган истеъмол хусусиятлари сарфланганда, баланс қиймати тегишли суммага камайиб боради. Бу эса, номоддий активларнинг бутун фойдали ҳизмат қилиш муддатлари давомида қолдиқ қиймати чегирилган ҳолда, дастлабки қийматини харажатга мунтазам ўтказиш ҳисобига амалга оширилади. Демак, номоддий активларга амортизация ҳисобланганда, белгиланган меъёрларга асосан «Номоддий активларига амортизацияни ҳисоблаш қайдномаси» тузилиши керак.


5.3. Номоддий активларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби.
Номоддий активларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар очилган:
0410-«Патентлар, ноу-хау ва лицензиялар»
0420-«Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари»
0430-«Дастурий таъминот»
0440-«Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи»
0450-«Ташкилий харажатлар»13
0460-«Франшизалар»
0470-«Муаллифлик ҳуқуқлари»
0480-«Гудвилл»
0490-«Бошқа номоддий активлар».
Номоддий активларнинг кирим қилиниши қуйидаги кўринишларда бўлади:

Номоддий активларни кирим қилишда қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:

  • Номоддий активлар корхона томонидан яратилганида - номоддий активни барпо этиш тўғрисидаги шартнома; корхона раҳбарининг барпо этилган объект тўғрисидаги ҳужжатларга махфийлик мақомини бериш ва бу ҳужжатлардан фойдаланувчилар доирасини чеклаб қўйиш йўли билан объектни ноу-хау сифатида хизмат ёки тижорат сири режимини таъминлаш тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати; объектни барпо этишга кетган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар; объектни кирим қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома ва баҳолаш далолатномаси;

  • Пулга сотиб олинган тақдирда - ҳуқуқлар берилганлиги тўғрисидаги шартнома, амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар, қабул қилиб олиш далолатномаси;

  • Текинга олинган тақдирда - ҳуқуқлар берилганлиги тўғрисидаги шартнома, қабул қилиб олиш далолатномаси ва баҳолаш далолатномаси;

  • Номоддий активни муассислар томонидан корхонанинг устав фондига уларнинг улуши тарзида ёки акцияларнинг ҳақини тўлаш ҳисобига киритилганида - таъсис ҳужжатлари, қабул қилиб олиш далолатномаси ва баҳолаш далолатномаси.

Тегишли шартномалар асосида корхона мутахассислари ва четдан жалб этилган мутахассислар кучи билан барпо этилган номоддий активлар объектлари 0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» ҳисобварағининг кредити билан корреспонденцияда 0410-0490-ҳисобварақлар дебети бўйича ҳақиқий таннархига қараб номоддий активлар сифатида кирим қилинади.
Бошқа корхона ва шахслардан сотиб олинган номоддий активлар 0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» ҳисобварағининг кредити билан корреспонденцияда 0410-0490 ҳисобварақлар дебети бўйича кирим қилинади.

Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish