Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Номоддий активларни харакатини ҳужжатлаштириш



Download 5,13 Mb.
bet61/182
Sana27.05.2022
Hajmi5,13 Mb.
#610857
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   182
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош

5.2. Номоддий активларни харакатини ҳужжатлаштириш.
Бухгалтерия ҳисоби тизимидаги янги объект номоддий актив-ларнинг дастлабки ҳисобини ташкил этиш, корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятларида бухгалтерия ҳисоби ишларини тўғри олиб бориш, харажатларни таннархга ёки давр харажатларига қўшиш, молиявий натижаларни аниқлаш имконини беради.
Тармоқ корхоналарда номоддий активларнинг дастлабки қийматини шакллантириш тартибини қуйидагича ифодалаш мумкин

Номоддий активларни ташкил этиш манбалари бўйича дастлабки қийматининг шаклланиши


Дастлабки қийматни шакллантирувчи омиллар

Номоддий активларнинг шаклланиш манбалари

Устав капиталига ҳисса сифатида қўйиш

Харид қилиш

Корхона-нинг ўзида яратиш

Бошқа актив-ларга алмашти-риш

Грант-лар асоси-да олиш

Номоддий активларнинг баҳоси:
















шартнома баҳоси




+










бозор (жорий) баҳоси










+

+

баланс баҳоси
(қиймати)

+

+

+

+

+

Харид қилиш харажатлари;
















давлат божлари ва йиғимлари (рўйхатдан ўтиш)

+

+




+




солиқлар

+

+




+




ижарага бериш харажатлари

+

+

+

+

+

реклама харажатлари




+










бошқа харажатлар

+

+

+

+




Номоддий активларнинг сотиб олиш манбалари баҳолаш даражасига боғлиқ бўлади. Номоддий активларнинг баҳолари қуйидаги турларга бўлинади: шартнома баҳоси, келишилган баҳо, бозор баҳоси, баланс баҳоси. Мулкнинг, дастлабки қиймати харажатларга бевосита боғлиқ. Бу эса, ўз навбатида, қўшма корхоналарда номоддий активларни тўғри гуруҳланишини тоқазо қилади.
Ҳужжатлаштириш орқали номоддий активлар бухгалтерия ҳисоби счётларида вақтида акс эттирилади ва уларни узлуксиз назорат қилиб бориш мумкин бўлади.
Номоддий активлар ҳисобини юритувчи корхоналар бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларини тузиш ва уларнинг айланишини амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида мустақил равишда белгилайдилар. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қайд этилаётган ҳужжатларда номоддий активларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, номоддий активларнинг келиб тушиши, чиқиб кетиши, тавсифномаси, фойдали ҳизмат қилиш муддатлари, дастлабки қиймати, амортизация меъёрлари каби муҳим реквизитларни ўз ичига олиши керак.
Номоддий активларни ҳужжатлаштириш маълум хусусиятларга эга. Ушбу хусусиятлар номоддий активларнинг бошланғич ҳисобини тўғри ташкил қилишга имкониятлар беради.
Ушбу ҳужжат патент идораларида қайд этилган бўлиши лозим. Табиий ресурсларга бўлган (ер, сув, геология) ҳуқуқларини сотиб олиш юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномалар асосида белгиланади. Шунингдек, айрим номоддий активлар ҳам борки, улар корхона фаолиятида муҳим роль ўйнайди. Масалан, ошкор этилмаган ахборотлар ва уларни ҳимоя қилиниши.
Корхона ва фирмаларда номоддий активлар ҳаракатини ҳисобга олиш уларнинг махсус ҳисоб карточкаларида юритилиши керак. Чунки, кейинги йилларда автомобилсозлик корхоналарида номоддий активларнинг салмоғи сезиларли даражада ошиб бормоқда. Бу ўз навбатида бухгалтерия ҳисоби олдига ҳужжатлаштириш жараёнларини тўғри ва аниқ ташкил этиш ҳамда такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Асосий воситалар бўйича юритиладиган аналитик ҳисоб карточкасининг кераксиз бўлган реквизитларидан озод қилиб, номоддий активларга хос бўлган қўшимча реквизитларни қўллаш мумкин .
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунга асосан (14-модда) бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик муомалалари амалга ошириб бўлингандан сўнг, тузилади. Номоддий активларни ҳисобга олишда дастлабки ҳужжатлар (шартнома, далолатнома) қуйидаги асосий реквизитларга эга бўлиши лозим; ҳисоб (архив) рақами, номи ва шартли шифри, ахборотларнинг материал кўриниши, объектлардан фойдаланиш муддатлари, асл нусхаларининг сақлаш жойи, жорий этган шахслар (корхона, ташкилот), объектдан фойдаланувчилар, ҳужжатларни сақлаш рақамлари, харажатларга олиб бориш объектлари ва бошқа кўрсаткичлар. Шунингдек, қонунга кўра ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик муомалалари ва улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳужжатлар расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши кўрсатилади.
Номоддий активларнинг дастлабки ва жамлама ҳисоби иқтисодий адабиётларда тўлиқ ёритилмаган.
Корхоналарда номоддий активлар бўйича дастлабки ҳисобни ташкил қилишда уларни қайд этувчи янги ҳужжат шаклларини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш керак бўлади. Номоддий активларни киримга олиш учун қуйидаги ҳужжатларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish