Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Корхона маҳсулоти таркибини чегараловчи омиллар асосида аниқлаш



Download 5,13 Mb.
bet154/182
Sana27.05.2022
Hajmi5,13 Mb.
#610857
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   182
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош

15.4. Корхона маҳсулоти таркибини чегараловчи омиллар асосида аниқлаш.
Республикамизда бозор муносабатларини ривожлантириш шароитида сотиладиган маҳсулот (иш ва хизматлар)ларга илмий асосланган баҳо сиёсатини ишлаб чиқиш бошқарув ҳисобининг асосий вазифаларидан бири саналади.
Нарх омилларининг ҳаракати бир йўналишда бормай, уларнинг нархга қарама-қарши таъсир этиши ҳам юз беради. Айтилган омиллардан бири нархни кўтарса, бошқаси пасайтиради. Бир омил таъсирини бошқаси нейтраллаштириб туради. Масалан, қийматнинг пасайиши нархни арзонлаштиради, талабнинг ортиши уни қимматлаштиради. Нафлигининг юқори бўлиши баланд нархни тақозо этса, рақобат кураши уни пасайтиради. Хуллас, нарх турли омилларнинг зиддий таъсири остида шаклланади. Нархга таъсир этувчи омиллар бозор характерига караб ҳаракатга келади. Бозорнинг бир-қисми эркин бўлса, бошқаси рақобатсиз, аксинча назоратли бўлади. Бозорда товар талаби танҳо бир фирма ёки озчилик фирмалар қўлида тўпланса ва сотувчилар кўпчилик бўлса - бу монопсонияни келтириб чиқаради. Агар товарларни таклиф этувчилар кўп бўлиб, харидор танҳо ёки озчилик бўлса, бу номонополияни пайдо қилади.
Монополия ва монопсония бозор устидан ҳукмдорлик бўлиб, рақобатни чеклайди. Эркин бозорда сотувчи ва харидор кўпчилик бўлганидан улардан ҳеч бири танҳо нархга таъсир эта олмайди. Аксинча, бозорда зўравонлик бўлса, сотувчи ёки харидор ўз измини ўтказиб нарх шаклланишига таъсир этади. Монополия шароитида ҳам нархни ошириш чегараси мавжуд бўладики, уни бозордаги талаб ўрнатади. Гап шундаки, бозор товарни маълум нархгача кўтаради, нарх ошиб кетса, бозор касод бўлади.
Бозор кўтаришига қараб фойдани максимумлаштириш қоидаси нарх белгилашда кўлланади, лекин бари бир талаб билан ҳисоблашишига тўғри келади. Талаб эластик бўлганидан нарх ошиб кетса, у қисқаради, товар кам сотилади, фойда миқдори қисқаради, бинобарин, фойда максимумлашмай қолиши мумкин.
Нархлар истеъмол ҳажмига қараб ҳам табақалаштирилади. Истеъмол маълум даражагача самарали бўлади, чунки товар нафлигини энг юқори чегараси бор, шунга қадар нарх ошади. Шундай харидорлар борки, улар маъ­лум миқдордаги товарларни маълум вақт мобайнида юқори нархда олишлари мумкин. Нарх товарлар турига қараб ҳам табақалаштирилади. Оммавий товарлар нархи паст бўлгани ҳолда, нуфузли, обрўталаб товарлар нархи юқори бўлади. Нархни товарларга қараб табақалаштириш товарни кўпрок сотиб, харидор пулини чақириб олиш, унинг бир қисмини фойдага айлантириш воситаси ҳисобланади.
Нархни шакллантиришда “катта бармоқ” усули. Нарх ва ишлаб чиқариш ҳажми шундай бўлиши керакки, бу чегарали даромад ва чегарали харажатнинг тенг бўлишини таъминлаши лозим. Кўпчилик раҳбарлар ўзларининг фирмаси дуч келадиган ўртача ва чегарали даромадларнинг эгри чизиқлари хусусида чекланган ахборотга эга бўладилар. Шунинг­дек, улар фақат маълум доирада ўзгариб турадиган ишлаб чиқа­риш ҳажмига оид ахборотни биладилар. Биз эса чегарали даро­мад ва чегарали харажатларга тенг бўлиш шартини амалда фойдаланиш енгил бўлган қоидага айлантирамиз.
Бунинг учун биз чегарали даромад тенгламасини қуйидагича қайта ёзамиз:

Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish