Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Асосий ва қўшимча иш ҳақи



Download 5,13 Mb.
bet71/182
Sana27.05.2022
Hajmi5,13 Mb.
#610857
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   182
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош

6.3. Асосий ва қўшимча иш ҳақи.
Иш ҳақи саноат хўжалик субъекидаги ходимлар даромадларининг энг муҳим манбаидир. Лекин иш ҳақидан ташқари жамият аъзоларининг даромадлари жамият истеъмол фондлари, давлатнинг суғуртаси, нафақа таъминоти, маориф ва соғлиқни сақлаш, болалар муассасаларини сақлаш, санаторийлар, курортларга ва шу кабиларга қилинадиган харажатлари билан ҳам белгиланади.
Иш ҳақи икки турга бўлинади.


Асосий иш ҳақининг таркибига қуйидагилар киради:
- тариф ставкалари ва маошлар, ишбай нархлар учун тўланадиган ҳақ;
- ишчиларнинг айби бўлмаган ва бекор туриб қолишлар учун тўланадиган ҳақ;
- тунда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ;
- аккорд усулида тўланадиган ҳақ;
- иш ҳақи фондидан тўланадиган мукофотлар;
- дам олиш кунлари, байрам кунлари, иш вақтидан ташқари соатларда ишлаганлик учун одатдаги иш шарт-шароитидан четга чиққанлик ва бошқалар учун ишчиларга юқори нархлар бўйича тўланадиган қўшимча ҳақ.
Қўшимча иш ҳақи ходимларнинг ишламаган вақтлари учун тўланадиган ҳақ бўлиб, унинг таркибига қуйидагилар киради:
- таътилларга тўланадиган асосий ва қўшимча ҳақ;
- ўсмирларга имтиёзли соатлар учун тўланадиган ҳақ;
- давлат ва жамоат бурчларини бажарганлик учун тўланадиган ҳақ;
- текинга бериладиган квартиралар, коммунал хизматлар ва бошқалар қиймати.
Асосий ва қўшимча иш ҳақлари билан биргаликда иш ҳақи фондини ташкил этади.


6.4. Иш хақи ҳисоблашнинг синтетик ва аналитик ҳисобини ташкил этиш.
Корхона ва ташкилотларда тузилган иш ҳақини ҳисоблаш ведомостида ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи ҳамда ундан ушлаб қолинадиган суммалар акс эттирилади. Иш ҳақини ҳисоблаш ведомости ҳар бир цех ходимларининг тоифалари бўйича алоҳида тузилади.
Ҳисоб-китобнинг бўнакли усулида корхона ходимига бўнак берилади, ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақи тўлаётганда эса узил-кесил ҳисоб-китоб қилинади. Иккинчи ҳолда ишчига режадаги бўнак ўрнига ойнинг биринчи ярми учун ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот бўйича ёки ҳақиқатда ишланган вақт бўйича иш ҳақи ҳисоблаб ёзилади.
Корхона рўйхатида бўлган ва рўйхатда турмаган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш (меҳнат ҳақининг ҳамма турлари, мукофотлар, ёрдам, ишлайдиган пенсия олувчиларга ҳисобланган пенсия ва бошқа тўловлар) бўйича жорий қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”;
6720 “Депонентланган иш ҳақи”.
6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар” счётининг кредит томонида меҳнат ҳақи, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, пенсиялар ва бошқа шу каби суммалар акс эттирилади. 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар” счётининг дебет томонида ҳисобланган меҳнат ҳақини тўлаш ва ундан ушланмалар акс эттирилади.
6720 “Депонентланган иш ҳақи” счётида ходимларнинг олинмаган иш ҳақи бўйича қарзлари акс эттирилади. 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар” ва 6720 “Депонентланган иш ҳақи” счётлари бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг ҳар бир ходими бўйича алоҳида юритилади.
Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш тартиби қуйидаги жадвалда келтирилган.






Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish