Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 5,13 Mb.
bet151/182
Sana27.05.2022
Hajmi5,13 Mb.
#610857
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   182
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош

Таянч иборалар: ишлаб чиқариш, зарарсизлик нуқтаси, зарасизлик таҳлили, баҳо, қарорлар қабул қилиш, бюджетлаштириш, бош бюджет, хўжалик фаолияти таҳлили, жавобгарлик марказлари.
15.1. Ишлаб чиқариш зарарсизлигини таҳлил этиш.
Бозор муносабатлари шароитида ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари турли хил оқилона бошқарув қарорлари қабул қилишга мажбур бўлади.
Харажатлар - ишлаб чиқариш ҳажми - фойда” (Cost-Volume-Profit) ўзаро алоқадорлик таҳлили зарарсизлик нуқтасини аниқлашда менежерлар учун муҳим восита ҳисобланади.
Зарарсизлик нуқтаси корхона даромадлари унинг харажатларини тўлиқ қоплаш нуқтаси бўлиб, молиявий натижаларни аниқлашнинг оддий ва аниқ усули ҳисобланади.
Баҳолар, корхона харажатлари, маҳсулотни сотиш ҳажми ва таркибига оид ҳар бир қабул қилинган қарор пировард-натижа корхона молиявий натижасида намоён бўлади.
“Харажатлар - ишлаб чиқариш ҳажми - фойда” қуйидаги имкониятларни беради:

  • ишлаб чиқариш фаолиятини режалаштириш ва назорат қилиш;

  • харажатлар, ишлаб чиқариш ҳажми ва фойданинг ўзаро боғлиқлиги таъсири натижасида ўзгаришларни аниқлаш;

  • корхона раҳбарларининг қисқа муддатли бошқарув қарорлари қабул қилишларига кўмаклашиш;

  • корхонани истиқболли ривожлантириш имконини берадиган вариантлар орасидан энг мақбулини танлаш ва ҳ.к.

“Харажатлар - ишлаб чиқариш ҳажми - фойда” таҳлили тизими нафақат кичик тадбиркорлик субъектлари, балки йирик корхоналар раҳбарлари учун ҳам ишончли бошқарув қарорлари қабул қилишда муҳим аҳамиятга эга. Бу тизимида харажатлар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва молиявий натижалар боғлиқлигига таъсир этувчи омиллар ўрганилади.
Маржинал даромад корхоналарда маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан олинадиган тушум ва уларни ишлаб чиқариш таннархи суммаси ўртасидаги тафовутни ифодалайди.






1-чизма. Зарарсизлик нуқтаси (рентабеллик остонаси)ни аниқлаш тартиби
Доимий ва ўзгарувчан харажатларни ўопловчи тушум ҳажмини ҳисоблаш учун корхоналарда маржинал даромад ҳажми ва коэффициенти кўрсаткичларидан фойдаланилади.
Зарарсизлик нуқтаси (рентабеллик остонаси)ни ҳисоблаш графиги ва тенгламалар ёрдамида амалга оширилади.
График усулда зарарсизлик нуўтаси (рентабеллик остонаси)ни топиш “Харажатлар - маҳсулот ҳажми - фойда” яхлит графигини тузиш имконини беради (1-чизма).
Келтирилган чизмадаги зарарсизлик нуўтасига мос келувчи тушум остонавий тушум деб аталади. Зарарсизлик нуўтасидаги ишлаб чиқариш (сотиш) ҳажми ишлаб чиқариш (сотишлар)нинг остонавий ҳажми деб аталади. Агар корхона сотишларнинг остонавий ҳажмидан кам маҳсулот сотса, у зарар кўради, кўп сотса фойда олади.
Шуни таъкидлаш зарурки, ишлаб чиқаришнинг зарарсизлик нуқтаси ва ялпи фойда чизмасини тасвирлашда турли даражадаги ишлаб чиқаришлар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш муаммоси пайдо бўлади. Зарарсизлик нуқтаси чизмаси бўйича фойда ва зарарлар ўртасидаги оқилона нисбатни аниқлаш учун жами харажатлар ва даромадлар чизиқлари орасидаги масофа аниқланади.

Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish