Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Хўжалик муомалаларининг мазмуни



Download 5,13 Mb.
bet149/182
Sana27.05.2022
Hajmi5,13 Mb.
#610857
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   182
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Жўнатилган маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар (ҚҚС, акцизлардан ташқари) учун харидорларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги суммага

4010, 4020

9010, 9020, 9030

2

Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларни нақд пулга сотиш

5010, 5020

9010, 9020, 9030

3

Корхона ходимига маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар (жумладан махсус кийимлар) сотилди

4790

9010, 9020, 9030

4

Дивидендлар маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар билан тўланди

6610

9010, 9020, 9030

5

Маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига сотилди

4120

9010, 9020, 9030

6

Сотилган товарларнинг қайтиши

9040

4010

7

Сотишдан ва нархдан чегирмалар бериш

9050

4010

8

Ҳисобот даврининг охирида 9040 “Сотилган товарларнинг қайтиши” счётини ёпилиши

9010, 9020

9040

9

Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9010, 9020. 9030

9910

Сотилган тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:


9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”;
9120 “Сотилган товарларнинг таннархи”;
9130 “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи”;
9140 “Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш / харид қилиш”;
9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар”.
Тайёр маҳсулотлар, товарлар, ишлар, хизматлар сотилганда, сотилган тайёр маҳсулотлар, товарлар, ишлар, хизматларнинг таннархи 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”, 9110 “Сотилган товарларнинг таннархи”, 9130 “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи” счётларининг дебетида тайёр маҳсулотларни (2800), товарларни (2900) ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттрилади.
Ҳисобот даврининг охирида 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”, 9120 “Сотилган товарларнинг таннархи”, 9130 “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи” счётлари 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан ёпилади.
Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)дан амалда фойдаланиш корхонада қўлланиладиган товар-моддий захираларнинг ҳисоб усулига, яъни товар-моддий захираларнинг узлуксиз ёки даврий ҳисобига боғлиқ.
Товар-моддий захираларни узлуксиз ҳисобга олиш усули қўлланилганда ҳар бир маҳсулот ёки товарнинг таннархи унинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳаракатига қараб харажатларни ҳисобга олувчи счётларда тўпланади.
Товар-моддий захираларни даврий ҳисобга олиш усулидан фойдаланилганда ҳар бир маҳсулот (товар)нинг таннархи ҳисобот даври давомида вақтинчалик 9140 “Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш / харид қилиш” счётида йиғилади, бироқ сотилган маҳсулотлар, товарларнинг ҳақиқий таннархини фақат ТМЗ инвентаризация қилингандан сўнг аниқлаш мумкин. 9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар” счёти - ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижасида ТМЗни мавжудлигини акс эттириш учун фойдаланиладиган вақтинчалик счёт. Кўрсатилган счётнинг дебети бўйича ТМЗнинг камайиши, кредити бўйича ТМЗнинг ўсиши ТМЗни ҳисобга олувчи счётлар (1000-2900) билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг боғланиши






Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish