ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
«Рўйхатга олинди»
№________________
«____» ____________2021 й.
|
«Тасдиқланди»
Ўқув ишлар бўйича проректори
М.П. Эшов
_________________
«____» _______2021 й.
|
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ
5330200 - «Информатика ва ахборот технологиялари»
(иқтисодиёт) бакалавриат таълим йўналиши
иккинчи курс талабаларининг
МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ
ДАСТУРИ
ТОШКЕНТ – 2021
«Маъқулланди»
«Рақамли иқтисодиёт» факультети илмий
кенгашида муҳокама қилинган ва тасдиқланган
Кенгаш раиси проф. И. Алимардонов
____________________________
«____» _______________2021 й.
«Тавсия қилинди»
«Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари»
кафедраси мудири
_______________ доц. Абдуллаев М.К.
Кафедра йиғилишининг « ___» - сонли
баённомаси ___ _______2021 й.
Тузувчилар:
Абдуллаев М.К. - ТДИУнинг «Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари» кафедраси мудири;
Хашимходжаев Ш.И. - ТДИУнинг «Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари» кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди;
Тақризчилар:
1. Алимов Р.Х. – иқтисод фанлари доктори, Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Иқтисодиётда математик методлари” кафедраси профессори;
2. Дадабаева Р.А. - иқтисод фанлари номзоди, Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси доценти.
Мундарижа
Кириш.............................................................................................4
1. Умумий қоидалар................................................................................4
1.1. Малакавий амалиёт мақсади ва вазифалари...................................4
1.2. Малакавий амалиётнинг мазмуни....................................................5
1.3. Амалиёт ҳисоботини расмийлаштириш..........................................7
2. Амалиётни ташкил қилиш ва унга рахбарлик қилиш........................8
3. Амалиёт мобайнида талабанинг хуқуқлари ва мажбуриятлари........8
4. Амалиёт натижаларини якунлаш ва ҳисоботни ҳимоя қилиш..........9
5. Иловалар.............................................................................................10
Кириш
Ахборот тизимлари ва технологиялари йилдан-йилга инсон фаолиятининг турли соҳаларида янада кенг қўлланилиб борилмоқда. Уларни яратиш, ишга тушириш ва кенг қўллашдан мақсад – жамият ва инсоннинг бутун ҳаёт фаолиятини ахборотлаштириш борасидаги муаммоларини ҳал этишдир. Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши уларни турли иқтисодий объектлар - корхоналар, ташкилотлар, миллий иқтисодиёт соҳаларидаги ахборот тизимларида фойдаланиши билан боғлик.
Ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талабларидан келиб чиққан ҳолда 5330200 - «Информатика ва ахборот технологиялари» (иқтисодиёт) таълим йўналиши Давлат таълим стандарти асосида тузилди.
5521900 - «Информатика ва ахборот технологиялари» (иқтисодиёт) таълим йўналиши 2-курс талабаларининг малакавий амалиётини самарали ташкил қилиш бўлажак ёш мутахассисларни реал ишлаб чиқариш шароитларига тайёрлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
5521900 - «Информатика ва ахборот технологиялари» (иқтисодиёт) таълим йўналиши 2 курс талабаларининг малакавий амалиёти ўқув режасида кўзда тутилган барча фанлар ўзлаштирилгандан сўнг ўтиладиган бўлиб, талабаларда мутахассислик бўйича амалий кўникмаларни ҳосил этишга қаратилган. Ўқув режасига биноан, малакавий амалиёти IV – семестрда 10 ҳафта давомида ўтилиши кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |