ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
Рўйхатга олинди
№ _____________________
2020 й. «____» ____________
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўқув ишлари бўйича проректор
М.Эшов
__________________________
2020 й. «___» ______________
|
«Инсон ресурсларини бошқариш» кафедраси
5231700 – “Кадрлар менежменти”
таълим йўналиши талабалари учун
«КАДРЛАР МЕНЕЖМЕНТИ» ФАНИДАН
КУРС ИШИ
ЁЗИШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
Тошкент 2020
«МАЪҚУЛЛАНГАН»
“Иқтисодиёт” факультети томонидан
маъқулланган.
«Иқтисодиёт» факультети
декани _______________Л.Амиров
«ТАВСИЯ ЭТИЛГАН»
«Инсон ресурсларини бошқариш» кафедраси
мажлисида муҳокама қилинган ва тасдиқланган
кафедра мудири _______________С.Ғойипназаров
(кафедра мажлисининг -сонли баённомаси
________________ 2020 йил)
Тузувчи:
Ш.Рахматуллаева
|
- “Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси” кафедраси катта ўқитувчиси
|
Тақризчилар:
С.Ғойипназаров
|
-
|
“Инсон ресурсларини бошқариш” кафедраси мудири, доцент.
|
А.Хайитов
|
-
|
“Инсон ресурсларини бошқариш” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди.
|
|
© Ш.Рахматуллаева “Кадлар менежменти” фанидан бакалавриат талабалари учун курс иши ёзиш бўйича услубий қўрсатма. – Т.: ТДИУ, 2020. – 24 б.
КИРИШ
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни модернизациялаш жараёни персонални бошқариш соҳасида ҳам туб ўзгаришлар қилиниши тақазо этади. Маълумки, корхоналар, ташкилотлар ва фирмаларнинг самарали фаолият кўрсатишга унда мавжуд бўлган кадрлар таркибининг қай даражада шаклланганлиги билан белгиланади. Шу жиҳатдан, ҳозирги вақтда малакали ва ишбилармон, юқори салоҳиятга эга, маънавий етук ташаббускор кадрларни шакллантиришга эришиш ҳар бир корхона, ташкилот ва фирмаларнинг олдига турган долзарб масала ҳисобланади. Шундай экан, малакали кадрларни шакллантиришда ва уларни бошқаришда “Кадрлар менежменти” фанини ўрганиш муҳим ҳисобланади.
Ҳозирги кунда ходимларнинг эҳтиёжларини қондириш якуний мақсад ҳисобланмайди, балки у кадрларнинг шахсий манфаатдорлигини якуний натижасига айланади.
Ишлаб чиқаришда инсон омилидан самарали фойдаланиш муаммоларини ҳал этишга комплекс ёндашувни таминловчи иқтисодиётнинг барча тармоқ ва сохаларида кадрлар менежментининг қулай механизмини яратиш муҳим аҳамият касб этади. Шу муносабат билан кадрлар билан ишлаш соҳасида билим ва амалий кўникмага эга бўлган кадрларни тайёрлаш зарурати туғилади. “Кадрлар менежменти” фанини ўрганиш ушбу билим ва кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашади.
Ушбу услубий қўрсатмада талабаларга курс ишининг мақсади, вазифалари ва уни бажаришнинг асосий босқичлари, мавзулари ва уларни танлаш, режа тузиш, керакли адабиётлардан фойдаланиш, амалий маълумотларни йиғиш, уларни таҳлил қилиш ва интернет маълумотларидан кенг фойдаланиш бўйича йўл-йўриқлар кўрсатиб берилган.
Ушбу услубий қўрсатмада 5231700 – “Кадрлар менежменти” таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга ва профессор - ўқитувчиларга мўлжалланган.
Бошқа таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар ҳам ушбу услубий қўлланмадан фойдаланишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |