Мавзу: 1. Кимёда ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш асослари.
Режа:
1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ҳақида тушунча. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг мақсади ва вазифалари.
2. Хавф-хатар тушунчаси ва уларнинг турлари.
3. Фаолият хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари, услублари ва воситалари.
Таянч сўз ва иборалар: ҳаётий фаолият, хавфсизлик, хавф-хатар, хавфларнинг турлари, хавфларнинг таксономияси, хавфларнинг номенклатураси, хавфлар идентификацияси, хавфлар квантификацияси, гомосфера, ноксосфера, хавфсизликни таъминлаш усуллари, хавфсизликни таъминлаш воситалари, шахсий ҳимоя воситалари, коллектив ҳимоя воситалари.
Инсоннинг фаол ҳаракатлари йиғиндиси - фаолият тушунчасини билдиради. Айнан мана шу фаолият инсонларни бошқа тирик мавжудотлардан фарқлантиради. Демак, фаолият - инсоннинг бор бўлиб туриши учун зарурий кўрсаткич ҳисобланади. Меҳнат эса инсон фаолиятининг энг олий шаклидир. Шунинг учун фаолият ҳам, меҳнат ҳам бўлмаса, кишилик жамияти ҳам бўлмайди.
Ҳаётий фаолият - бу одамнинг кундалик фаолияти, дам олиши, турмуш тарзидир.
Хавфсизлик - бу фаолиятнинг ҳолати бўлиб, маълум эҳтимолликда хавфларнинг келиб чиқишини бартараф қилишдир.
Фаолият хавфсизлиги қадим замонлардан то ҳозирги кунимизга қадар инсониятни илмий ва амалий қизиқишларининг энг муҳим бир томонидир. Одамзот ҳар доим ўзининг хавфсизлигини таъминлашга интилади. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан бу масалалар махсус билимларни талаб қилади. Бизнинг давримизда хавфсизлик муаммолари янада кескинлашди. Маълумки бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар, авариялар ва талофатлардан катта миқдорда зарар кўрилади.
Шунинг учун хавфлардан ҳимояланиш масалаларида одамларни тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга. Жамиятимизни барқарорлаштиришда бу фан муҳим ижтимоий рол ўйнайди ва халқ хўжалиги фаолиятининг хавфсизлиги даражасини оширишга улкан ҳисса қўшади.
Фаолият жараёнининг модели икки элементдан: инсон ва муҳитдан ташкил топган дейиш мумкин, чунки фаол фаолият билан фақат инсонлар шуғулланади ва улар ўзларини ўраб турган атроф муҳит билан яқин муносабатда бўладилар. Шунингдек, «Инсон - муҳит» тизимини ҳам икки мақсадли деб қараш мумкин: «биринчи мақсади - инсон ўзининг меҳнат фаолияти жараёнида муайян ютуқларга, самарадорликка эришишга ҳаракат қилса, иккинчи мақсади - меҳнати жараёнида юзага келадиган кўнгилсиз оқибатларни бартараф қилишдан иборат бўлади.
Ҳозирги даврда ишлаб чиқариш хавфларидан, табиий офатлардан, фалокат ва ҳалокатлардан инсонларнинг ҳаёт фаолиятини сақлаш энг долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Турли фалокатлар, ҳалокатлар ва офатлардан инсонлар ҳаёт фаолиятини сақлаш «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанининг мақсадларидан биридир.
Айнан мана шу муаммолар ечимини «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани ўрганади.
Do'stlaringiz bilan baham: |