Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/79
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#250771
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   79
Bog'liq
Инсон хукуклари кулланма

Оила Кодекси. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 5-бобида эр-
хотиннинг мулкий муносабатлари, уларнинг меъѐрлари, мулкнинг қонуний 
тизими, шартномавий мулк режими тартибга солинади. Қонуний режимда эр-
хотиннинг биргаликдаги мулклари тушинилади. Эр-хотининг биргаликдаги 
мулкига никохдан кейин йиғилган мулклари киради, бу мулклар уларнинг 
ҳар иккисига тегишли ва улар эгалик қилишга, ундан фойдаланишга, уни 
бошқариш ҳуқуқига эгадирлар. Бу мулклар кимнинг номига олинганлиги ѐки 
рўйхатдан ўтказилганлиги, эр-хотининг қайси биридан кимнинг номига 
маблағ ўтказганлиги жиддий ҳуқуқий ахамиятга эга эмас.Никохдан кейин уй-
хўжалик ишлари ва болалар тарбияси билан шуғилланган , касалга ѐхуд қари 
ота-оналарга қараган, бошқа бир сабабларга кўра мустақил пул топмаган эр-
хотин хам мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга. 
Мулк режими тўғрисида шуни таъкидлаш керакки, эр-ѐки хотин 
томонидан учинчи шахс хисобига ўтказилган маблағни улар ўзаро бўлиш 
ҳуқуқига эга эмас. 
Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 30-модда 3-қисмида никох 
шартномаси албатта ѐзма шаклда тузилиши ва у нотариал тартибда 
тасдиқланган бўлиши назарда тутилган. Агар бундай тартибга риоя 
этилмаса, никох шартномаси хақиқий эмас деб топилади. Никох шартномаси 
аѐлларга жуда катта ҳуқуқлар беради.Шартномада қўшимча шартлар ва 
баъзи бир ўзгаришлар билан эр-хотин мол-мулкининг қонуний режими ўз 
ифодасини топади. 
Шартномада қўшимча даромад эр-хотиннинг умумий даромади 
таркибига кирмайди. Ёхуд пенсия, нафақа коллекцияларга хам шундайлар 
таркибига киритиш мумкин. 
Биргаликдаги мулк режими шартномасида эр-хотиннинг барча мол-
мулкларига унинг айрим турларига ѐхуд эр ва хотиндан ҳар бирининг 
мулкига нисбатан биргаликдаги умумли ѐки алохида эгалик қилиш 
тартибини ўзгартиришга хақли эканлиги кўрсатилади. 
Агар шартномада ҳар бир мулк эгасининг улуши белгиланмаган бўлса, 
улардан ҳар бири умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуқли бўлиб, демак 
улушлар хам тенг бўлиниши керак. Эр-хотини умумий мулкида ҳар 
бирининг улуши белгиланган бўлиши мумкин. 
Никох шартномаси барча фуқаролик келишувларига мувофиқ келади. 
Эр-хотин соғлом бўлиши зарур, бунда уларнинг маълум ҳуқуқий натижага 
эришувига йўналтирилган хоҳиш-истаклари инобатга олиниши талаб 
этилади. Никох шартномаси эр-хотин хуқуқи ва салоҳиятини, ўз 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожат қилишларини ўз фарзандларига 
нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларини чекламаслиги, шунингдек, унда эр-
хотиндан бирини оғир вазиятга туширадиган шартлар қўйилмаслиги лозим. 


92 
Ўзбекистон республикасида амал қиладиган кўп сонли қонунчилик 
ҳужжатлари Конституциянинг юқорида келтирилган қоидаларини бундай 
ҳужжатлар тартибга солиб турадиган ижтимоий муносабатларга нисбатан 
аниқлаштиради. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси меҳнатга 
оид муносабатларда имкониятларнинг тенглиги ва дискриминация 
қилишнинг тақиқланишига жиддий эътиборни қаратади. Хусусан ушбу 
кодекснинг 6-моддаси биринчи қисмига биноан «барча фуқаролар меҳнат 
ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга 
эгадир. Жинси, ѐши, ирқи,миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши мулкий 
холати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат 
бирлашмаларига 
мансублиги, 
шунингдек 
ходимларнинг 
ишчанлик 
қобилиятларига ва унинг меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган 
бошқа жиҳатга қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай 
чеклашларга ѐки имтиѐзларга йўл қўйилмайди ва булар дискриминация 
қилиш деб хисобланади» 
Меҳнат кодексининг 6-моддасининг учинчи қисми меҳнат соҳасида 
ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахснинг дискриминация қилишни 
бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш 
тўғрисидаги етказилган моддий ва ваънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги 
ариза билан судга муражаат қилиши мумкинлигини назарда тутади. 
Меҳнат инсонни ўзини, якинларини бокиши учун замин яратади ва ўз 
кобилиятини хамда истеъдодини руѐбга чикариш имкониятини беради. Ҳар 
бир инсон, гарчи унинг фаолияти жиноят билан боғлик бўлмай, жамият 
манфаатларига хилоф бўлмаган холда ўзига ѐккан иш билан шуғилланиши 
мумкин. 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish