Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/79
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#250771
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   79
Bog'liq
Инсон хукуклари кулланма

Олтинчи ҳуқуқий қадам – Давлат мустақиллигининг эълон 
қилинишидир. Мамлакатимиз раҳбарининг 1991 йил 31 августда, ўн иккинчи 
чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари 
олтинчи сессиясида сўзлаган нутқи, айниқса, ўша нутқдаги: ―Мен шу 
бугундан эътиборан 1 сентябрни республикамизда Мустақиллик куни, 
умумхалқ байрами деб эълон қилишни таклиф этаман‖, деган оташин 
сўзлари Ватанимиз тарихига олтин ҳарфлар билан мангуга ѐзилгандир. 
Биринчи Президентимиз орадан 17 йил ўтганидан сўнг ўзининг ―Юксак 
маънавият – енгилмас куч‖ асарида ана шу ҳаяжонли воқеага: ―1991 йил 31 
август санасида қўлга киритилган миллий мустақиллик – ХХ асрда халқимиз 
томонидан амалга оширилган буюк маънавий жасорат намунасидир, десак, 
айни ҳақиқатни айтган бўламиз‖, дея юксак баҳо берди. Худди ўша куни 
Олий Кенгаш Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида 
Баѐнот қабул қилди. Баѐнотда таъкидландики, ―Бундан буѐн Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида республика Конституцияси ва қонунлари шак-
шубҳасиз устун деб эътироф этилади‖. 
Шу куни ―Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги 
асослари тўғрисида‖ги конституциявий қонун қабул қилинди. Ундан бўлажак 
Конституциянинг ўзак қоидаларини ўзида акс эттирган бир қатор муҳим 
моддалар жой олди. Жумладан, мазкур Қонунга мувофиқ: ―Ўзбекистон 
Республикаси тўла давлат ҳокимиятига эга, ўзининг миллий-давлат ва 
маъмурий ҳудудий тузилишини, ҳокимият ва бошқарув идоралари тизимини 
мустақил белгилайди‖ (3-модда); 
―Ўзбекистон 
Республикасида 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституцияси ва унинг қонунлари устундир. Ўзбекистон Республикаси 
Давлат идораларининг тизими ҳокимиятни қонун чиқарувчи, ижроия ва суд 
ҳокимиятига ажратиш тартиби асосида қурилади‖ (5-модда). 
Бу Конституциявий қонун Асосий Қонунимиз қабул қилингунига 
қадар, яъни 1992 йил 8 декабргача биз учун кичик Конституция вазифасини 
бажариб турди.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish