270
Абдулла
Раҳимбоевнинг
қисмати
ҳам
миллий
етакчиларники каби қатағон тўлқинлари авж олган пайтда ҳал
қилинди. У 1938 йилда қурбон бўлди.
Туркистон халқларининг
илдизи бир, деган ғоя авлоддан-
авлодга ўтиб, миллий етакчилар, жамоат арбоблари ва миллий
зиѐлилар қарашлари ҳамда фаолиятларида ўз аксини топиб
келган. Тарихан таркиб
топган учта давлатни тугатиб, ўрнига
янги тузилмаларни вужудга келтириш марказ ва ўлкадаги
болшевистик раҳбарлар ташаббуси бўлди. 1920 йил бошидаѐқ
Турккомиссия Туркистон АССРни бўлиб ташлаб, миллий тил
белгисига қараб мухтор республикалар ташкил қилиш
масаласини қўйган эди. Бу ўша йили июн ойида РКП (б) нинг
Туркистонга оид қабул қилган ҳужжатларида ўз аксини топди.
Ленин Туркистоннинг ―Ўзбекия, Қирғизия, Туркмания‖ га
бўлинган харитасини тузиш кераклигини уқтирди. Бу режанинг
амалга ошиши қаршилик ҳаракати туфайли бир оз кечикди.
Туркистонни миллий жиҳатдан қайта чегаралаш марказ ва
РКП(б) Ўрта Осиѐ бюроси томонидан ишлаб чиқилди ва 1924
йилда қатъийлик билан амалга оширилди.
1924 йилда миллий-ҳудудий чегараланиш натижасида Ўрта
Осиѐ харитасида иттифоқдош республикалар билан бирга мухтор
тузилмалар ҳам пайдо бўлди. Шулар орасида Қорақалпоғистон
мухтор вилояти ҳам бор эди. Ушбу вилоят Қирғизистон
(Қозоғистон) АССР таркибида бўлиб, унга волостлардан иборат
Тўрткўл, Чимбой, Хўжайли ва Қўнғирот округлари кирди. 1925
йил 12-19 февралда вилоят маркази Тўрткўл шаҳрида бўлиб ўтган
Қорақалпоғистон автоном вилояти
советларининг биринчи
қурултойи
―Қорақалпоғистон
автоном
вилояти
ташкил
топганлиги тўғрисида Декларация‖ни қабул қилди ва
―қорақалпоқ миллий давлатчилиги‖ ташкил этилганлигини
қонуний расмийлаштирди. Қорақалпоғистон автоном вилояти
ижроия қўмитасининг раиси этиб А.Қудабоев сайланди.
Қорақалпоғистонда яшайдиган асосий элатлар қорақалпоқлар-
38,5%, ўзбеклар-28,7%, қозоқлар-28,6%дан иборат эди.
Қорақалпоғистон Мухтор вилояти ташкил этилгандан сўнг,
совет ҳукумати бу ерда ҳам социалистик қурилишни авж олдириб
юбордилар. Жумладан овул ва қишлоқларни советлаштириш кенг
миқѐсда олиб борилди. Советларга батрак ва камбағаллар
сайланиб, уларнинг асосий қисмини коммунист ва комсомоллар
271
ташкил қилди. Мамлакатда вайрон бўлган саноатнинг турли
соҳалари, қишлоқ хўжалиги ва суғориш ишларини тиклаш амалга
оширилди. Қорақалпоғистон иқтисодиѐтининг тараққиѐти бир
томонлама хусусиятга эга бўлиб,
СССРнинг марказий
минтақалари
саноатини
ривожлантириш
эҳтиѐжларини
таъминлашга қаратилган эди. Масалан, 1933 йилнинг 3 октябрида
СССР Ер ишлари Халқ Комиссарлиги Қорақалпоғистонни
мамлакатнинг беда уруғи етказиб берувчи асосий базаси деб тан
олган эди. Бунинг асосий сабаби мамлакат халқ хўжалигида
иттифоқдош республикалар ўртасидаги меҳнат тақсимотида
Қорақалпоғистонга олий сифатли пахта, беда ҳамда балиқ билан
таъминлаб туриш юклатилганлигида эди.
Мухтор вилоят саноатининг етакчи тармоқларини пахта
тозалаш ва балиқ-консерва заводлари ташкил этар эди. Саноатни
юксалтириш билан бир қаторда қишлоқ хўжалигининг барча
соҳаларини ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилди ва бу
ерга кўп миқдорда қишлоқ хўжалик анжомлари келтирила
бошланиб, бой ва руҳонийлардан тортиб олинган ерлар ҳисобига
ерсиз ва кам ерли деҳқонлар ер билан таъминланди.
1930 йилда Қорақалпоқ мухтор вилояти РСФСР таркибига
киритилди. 1932 йилнинг 20-
мартида эса, СССР МИҚ Раѐсати
―Қорақалпоғистон
автоном
вилоятини
Автоном
Совет
Социалистик Республикасига
айлантириш ва уни РСФСРга
кириши тўғрисида‖ қарор қабул қилди. Ўша йилнинг май ойида
автоном республика Советларининг I Таъсис қурултойи
ҳукуматни тузди. Унда ҚҚАССР МИҚ
раиси этиб,
К.Нурмуҳамедов, Халқ Комиссарлари Кенгаши раиси этиб эса
Қ.Авезовлар сайландилар. 1936 йилда СССРнинг янги
Конституцияси қабул қилинди ва унга кўра ҚҚАССРнинг
Ўзбекистон ССР таркибига кириши кўзда тутилган эди. Бунинг
асосий сабаби ҳудудий яқинлик, ягона тарихга эга бўлганлиги
деб эътироф этилди. 1937 йил 12 февралда ЎзССРнинг янги
Конституцияси қабул қилинди. Ўша йилнинг 6 мартида эса,
ҚҚАССРнинг
янги
Конституцияси
эълон
қилинади.
Қорақалпоғистон Ўзбекистон таркибида ўзбек ва қорақалпоқ
халқлари ўртасидаги дўстлик янада мустаҳкамланди.
Do'stlaringiz bilan baham: