Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/114
Sana09.07.2022
Hajmi3,51 Mb.
#766697
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   114
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи 2-жилди ЎзМУ 2015

Абдурауф Фитрат 
(1886-1938) истеъдодли санъаткор, адиб 
бўлиши баробарида ижтимоий-сиѐсий фаолият билан ҳам чуқур 
шуғулланган давлат арбобидир. Масалан, биргина ―Бухоро халқ 
шўролар жўмҳуриятининг Конституцияси‖ Фитрат таҳриридан 
кейингина қурултойда қабул қилиниши унинг сиѐсий-ижтимоий 
соҳада нечоғли катта ҳурматга эга бўлганини кўрсатади. У 
Бухоро халқ жумҳуриятида масъул вазифаларни адо этди. Фитрат 
совет ҳукумати белгилаган йўлдан эмас, ўз йўлидан боришга 
ҳаракат қилди. Бу эса, Москвага маъқул келмади. Уни туҳматлар 
билан Бухоро жумҳуриятидаги барча лавозимлардан озод 
этадилар. 
Фитрат Бухородаги жадидчилик ҳаракатида фаол иштирок 
этибгина қолмай, бу ҳаракатга раҳбарлик ҳам қилди. Бу борадаги 
ўз қарашларини ―Мунозара‖, ―Ҳинд сайѐҳи қиссаси‖ сингари 
асарларига сингдирди. Фитрат ―Сайҳа‖, ―Ҳинд сайѐҳи‖, 
―Бегижон‖, ―Оила‖ сингари асарларида ―мавжуд тузумни қаттиқ 
танқид қилди, унинг барча камчиликларини аѐвсиз фош этиб 
ташлади‖, деган эди бу ҳақда Файзулла Хўжаев. 
Журналистик ва муҳаррирлик Фитрат фаолиятида муҳим 
ўрин тутади. У ўзи муҳаррирлик қилган ―Ҳуррият‖ газетасида 
―Юрт қайғуси‖ умумий сарлавҳаси остида учта сочма шеър эълон 
қилди. ―Туркнинг номуси, эътибори, иймони, виждони 
золимларнинг оѐқлари остида қолди. Туркнинг юрти улоғи, 
ўчоғи, Турони ѐт қўлларга тушди‖ деб ѐзган эди шоир. 
Фитрат матбуот билан бирга, бутун умр маориф соҳасида 
ҳам жонбозлик кўрсатди. Ҳатто Туркияда ўқиб юрган кезлари у 
юртдошларининг ўқишига кўмак бериш мақсадида ―Бухоро 
таълими маориф жамияти‖ни ташкил этишда ташаббус кўрсатди. 
Фитрат 1921 йилнинг баҳоридан Бухорода маориф ишларини 
ташкил этиш ҳайъатига раҳбарлик қилди шу вақтда Бухоро 
жумҳуриятида туркий тил давлат тили деб эълон этилиши 
бевосита Фитратнинг жонбозлиги натижасидир. У ислоҳ 
қилинган 
лотин 
алифбосига 
ўтиш 
ишларининг 
ташкилотчиларидан биридир. 


315 
Бироқ, совет давлати сиѐсати ва коммунистик мафкура 
миллатпарвар адиб дунѐқараши ва асарларини баҳолашга аста-
секин ўзининг омонсиз тазйиқини ўтказа бошлади. Абдурауф 
Фитрат барча асарлари ва буткул фаолияти билан истиқлол учун 
курашди. 

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish