Ўзбекистонда мустамлакачиликка асосланган
иқтисодий сиѐсатнинг оқибатлари.
Республика иқтисодиѐти табиатан аграр тусга эга, саноати
асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш
корхоналаридан иборат бўлиб, унинг учдан икки қисмини
пахтачилик саноати ташкил қилар эди. Ўлканинг ишлаб чиқариш
ҳаѐтида кустар-ҳунармандчилик ишлаб чиқариши ҳамон олдинги
ўринни эгаллаб, аҳолининг пойафзал, кийим-кечак ва уй-рўзғор
буюмларига бўлган эҳтиѐжларини қондирар эди. Ҳунармандлар
292
бозорга чиқарилган пойафзалнинг 86%ни, ошланган терининг
76%ни, кийим-кечак ва бош кийимларининг 85%ни, идиш-
товоқларнинг 60%ни ишлаб чиқарар эдилар. 1925 йилнинг
охирига келиб собиқ СССРда халқ хўжалигини тиклаш ишлари
асосан ўз ниҳоясига етказилди. 1925 йилнинг декабрида бўлиб
ўтган ВКП(б) XIV съезди социализм ғалабасининг асосий шарти
сифатида
шўролар
мамлакатида
―социалистик
индустрлаштириш‖ни авж олдиришга эътиборини қаратди.
Саноатлаштириш Ўзбекистонда дастлаб секинлик билан
амалга оширилди. Чунки косиб-ҳунармандчилик устувор соҳа
эди. Мамлакатни жадал индустрлаштириш учун маблағ масаласи
кескин мунозараларга сабаб бўлди. Индустрлаштиришни
жадаллаштириш тарафдорлари маблағни қишлоқ хўжалиги
ҳисобидан олиш режасини илгари сурдилар, мухолиф тараф эса,
саноатлаштириш сиѐсатини ѐқлагани ҳолда уни аҳолининг
моддий аҳволи, турмуш шароитини яхшилаш ва қишлоқ
хўжалигида кооперацияни аста-секин ихтиѐрий равишда амалга
ошириш билан биргаликда олиб боришни таклиф қилди. Кескин
сиѐсий баҳс мунозаралардан кейин маблағни аграр сектордан
олишга қарор қилинди. Ўзбекистон иқтисодиѐти аграр
характерда эди. Зеро, 1927-28 йилларда иқтисодиѐтда қишлоқ
хўжалигининг ҳиссаси 61,6%ни, саноатники эса 38,4 %ни ташкил
қиларди эди. Республикадаги мавжуд саноатнинг 90%и қишлоқ
хўжалик хомашѐсини ишлашга ихтисослашган, маҳсулотларни
қайта ишлаш корхоналаридан иборат бўлиб, унинг 60%ни
пахтачилик саноати ташкил қиларди.
Биринчи беш йиллик (1928-1932)да 289 та янги саноат
корхонаси, жумладан, Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлик
заводи, Қувасой цемент ва оҳак заводлари ишга туширилди,
Чирчиққурилиш, Олмалиққурилиш, Тошкент тўқимачилик
комбинати қурилиши давом этди. Фарғонада тўқимачилик
фабрикаси ва ѐғ заводи, Тошкент, Бухоро, Марғилон ва бошқа
шаҳарларда
тикувчилик
фабрикалари
ишга
туширилди.
Саноатлаштириш
йиллари
республика
пахта
тозалаш
заводларининг техник имкониятлари ошиб, 1927-28 йилларда
3363 тонна пахта толаси етиштирилди ва пахта тозалаш
саноатининг ялпи маҳсулоти эса 165,7 млн. рублни ташкил этган
эди.
293
Республикани саноатлаштиришда электрлаштириш ҳам
муҳим
ўринлардан
бирини
эгаллаганлиги
туфайли,
электростанциялар қурилиши авж олдирилди. Масалан, Тошкент
яқинида қуввати 4 минг киловатни ташкил этган Бўзсув ГЭСи
барпо этилди. 1932 йилга келиб эса, электр станцияларининг сони
49 тага етди. Шунингдек, республикада нефть саноати ҳам жадал
суръатлар билан ўсди, 1925-26 йилларда нефть ишлаб чиқариш
5,6 тонна бўлган бўлса, 1927-28 йилларда бу кўрсаткич 47,7
тоннани ташкил этди.
Айрим саноат маҳсулотлари бўйича Ўзбекистон собиқ
Иттифоқда етакчи ўринга чиқди. 1932 йилда пахта толасининг
89,7 %, цементнинг 54,2%, ўсимлик мойининг 56,4%, хом
ипакнинг 42% ишлаб чиқарилди.
Фақатгина биринчи беш йилликнинг ўзида йирик
саноатдаги ишчилар сони деярли 3,5 баравар кўпайди. Лекин
улар орасида маҳаллий миллат вакиллари озчиликни ташкил
қилганлиги боис, уларни тайѐрлашга ѐрдам тариқасида
иттифоқдош республикалар, асосан Россиядан кўплаб саноат
мутахассислари кела бошлади. 1926 йилдан 1940 йилгача
Ўзбекистон аҳолиси янги келганлар ҳисобига 750 минг кишига
ѐки 10%дан ортиқроқ кўпайди. Марказнинг русийзабон
аҳолининг кўчириб келтиришда миллий ўлкаларда ўзининг таянч
ижтимоий қатламини вужудга келтириш ҳамда руслаштириш
сиѐсатини амалга ошириш манфаати ѐтар эди.
Саноатни жадал ривожлантириш натижасида Ўзбекистон
Марказга рангли ва нодир металлар, олтингугурт, озокерит,
волфрам,
молибден,
пахта
толаси,
хом
ипак
билан
таъминлайдиган ва шўролар мамлакатини хом ашѐ қарамлигидан
халос этишга ѐрдам берадиган йирик хом ашѐ минтақасига
айланди. Ўзбекистоннинг олтин саноати бутун мамлакатнинг
тўлов балансини мустаҳкамлаш учун катта маблағлар бериб
турди. Бироқ, аҳолининг ижтимоий эҳтиѐжлари назар-писанд
қилинмади, унинг моддий фаровонлигига эътибор берилмади, бу
эса турмуш даражасининг пасайиб кетишига олиб келди.
Бу даврда советлар мамлакатида шаҳар ва портларни
бирлаштирувчи янги темир йўл линиялари қурилишига ҳам
эътибор берилди. Фарғона (Искобил)-Қувасой (1922), Қарши-
Китоб(1924), Амударѐ (Самсоново)- Термиз (1925). 1928-29
йилларда пахтачиликни ривожлантириш мақсадида Асака-
294
Шаҳрихон, Сирдарѐ-Пахтаорол темир йўллари қурилди,
шунингдек, Қорасув-Ўш (1935) ва бошқа темир йўл линиялари
қурилиб фойдаланишга топиширилди. 1929-1931 йилларда
узунлиги 1452 км бўлган Туркистон-Сибирь (Турксиб) темир
йўли қурилди.
20-йиллардан Ўзбекистонда автомобиль траспорти вужудга
келтирилди. 1921 йилда республика автомобиль транспорти
ихтиѐрида 40та енгил ва 15та юк автомобили ҳамда Тошкент
автомобиль таъмирлаш устахонаси бор эди. 1940 йилгача Ленин
номидаги катта автомобиль йўли (710 км), Фарғона автомобиль
йўли (343 км) қайта таъмирланди ва бир қанча янги йўллар қуриб
битказилди.
1924
йилга
келиб
республикадаги
автомобиль
корхоналарида 223 автомобиль бўлиб, 145 минг тонна юк
ташилди. 30-йилларда автомобиль транспортининг ривожланиши
билан қаттиқ қопламали йўллар қурилиши бошланди, таъмирлаш
ва техник хизмат кўрсатиш корхоналари, кадрлар тайѐрлайдиган
ўқув юртлари очилди.
Янги иқтисодий сиѐсат (НЭП) туфайли Ўзбекистон
қишлоқларидаги аҳвол нисбатан яхшиланди, деҳқонлар ўз
маҳсулотини сотиш, ғўза ва бошқа экин майдонларини
кенгайтириш орқали турмуш даражасини яхшилаш имкониятига
эга бўлишди. Бироқ, 20-йилларнинг иккинчи ярмидан ЯИС
(НЭП) ўз моҳиятини йўқотиб, эркин савдо ва хусусий
тадбиркорликка чек қўйила бошлади. Совет ҳукумати
бойларнинг ерларини мусодара қилиш ҳисобига камбағал
деҳқонларни ер билан таъминлаш орқали қишлоқда ―социалистик
ижтимоий тузум‖ нинг асоси бўлган жамоа бўлиб хўжалик
юритишни ривожлантиришни кўзлаб, кенг миқѐсли аграр
ислоҳотини авж олдирдилар. 1925 йил 2 декабрдаги ЎзССР
МИҚнинг фавқулодда сессиясида қабул қилинган ―Ер ва сувни
национализация қилиш‖ тўғрисидаги декрети қабул қилинди.
Йирик ер эгаларидан тортиб олинган ерларда 60603 деҳқон
хўжалиги ташкил этилди. Булардан ташқари, янги ва тикланган
суғорма ерларида яна 14751 батрак ва ерсиз деҳқонлар
хўжаликлари тузилди.
Қашқадарѐ, Сурхондарѐ ва Хоразм вилоятларидаги ер-сув
ислоҳоти давомида суғориладиган лалми ерлар, собиқ амир ва
хон хизматчилари, руҳоний ҳамда савдогар, судхўрларнинг
295
хўжаликлари мусодара қилинди. Умуман, 1925-29 йиллардаги ер-
сув ислоҳотини ўтказиш натижасида Ўзбекистонда помешчик
туридаги 4801 хўжаликлар тугатилди, 23036 хўжаликларнинг
ортиқча ерлари мусодара қилинди, ер жамғармаси 474893
десятина ерга эга бўлди, 89729 хўжаликлар ер билан
таъминланди. Ер билан бирга кўпгина хўжаликлар мол-мулк,
уруғ, асбоб-ускуналарга ҳам эга бўлдилар.
Бироқ, ислоҳот ўтказишнинг репрессив-мажбурий усуллари,
бой деҳқонларнинг давлат томонидан террор қилиниши ўз
навбатида уларнинг кескин норозилик чиқишларига сабаб бўлди.
Шу тариқа, ер-сув ислоҳоти қишлоқда синфий курашнинг
кескинлашувига олиб келган эди. Давлат ўз навбатида ―бой-қулоқ
унсурлари‖нинг қаршиликларини бартараф этиш учун ўзининг
бор кучини ишга солди. Тортиб олинган ерларнинг асосий қисми
колхоз ва совхозлар ихтиѐрига топширилган эди.
Ислоҳотнинг жиддий салбий оқибатлари
қишлоқ
иқтисодий
ҳаѐтининг
қашшоқлашиши,
фермерлик
куртакларининг
бўғиб
қўйилиши
ва
бозор-савдо
муносабатларининг ривожланишининг тўсиб қўйилиши ҳамда
ижара имкониятларининг чекланиши бўлди.
Шундай қилиб, 1925-29 йиллардаги ер-сув ислоҳоти совет
ҳукуматининг мулкдор синфларни тугатиш, синфсиз жамият
қуриш учун қилган чора-тадбирларидан бири бўлди. Ушбу
жараѐн кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини мажбурий
жамоалаштиришга замин яратган эди.
1929 йил советлар тарихига ―буюк бурилиш йили‖ деб ном
олган йил бўлиб кириб келди. Бу деҳқонлар синфини ижтимоий
қатлам сифатида мақсадли йўқ қилишнинг бошланиш даври эди.
Бунда ―қулоқлар‖ ва ―бойлар‖ тоифасига асосан янги иқтисодий
сиѐсат шароитида ўз хўжаликларини оѐққа турғазиб олган ўрта
ҳол деҳқонлар киритилди. Чунки бирмунча бадавлатроқ
қатламлар олдинги йилларда тугатилган эди. 1929 йилнинг ѐзида
―қулоқлар‖ни жамоа хўжаликларига (колхоз) киритишини
таъқиқловчи қарор қабул қилинади. Ўша йилнинг 7 ноябрида
―халқлар отаси‖ Сталиннинг матбуотда босилиб чиққан ―Буюк
бурилиш йили‖ номли мақоласи ҳамда 27 декабрда қишлоқ
хўжалик ходимларининг илмий конференциясида сўзлаган нутқи
―қулоқлар‖ ни синф сифатида тугатиш ва жадал жамоалаштириш
сиѐсатини бошлаб берди. Ёппасига жамоалаштириш бу-бой ва
296
ўрта ҳол деҳқонларга тегишли ишлаб чиқариш воситалари,
моллар, уй-жой, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва уруғ
заҳираларини тортиб олиниши ҳисобига колхозлар тузиш дегани
эди.
Ўзбекистонда жамоалаштириш ЎзКП МҚнинг 1930 йил
февралда қабул қилган ―Коллективлаштириш ва қулоқ
хўжаликларини тугатиш‖ тўғрисидаги қарори эълон қилингандан
сўнг бошлаб юборилди.
Ўзбекистонда ѐппасига жамолаштиришни тезлаштириш
ҳамда ―қулоқлар‖ билан кураш олиб боришни кучайтиришга
ѐрдам тариқасида Марказ 25 минг ташкилий–сиѐсий тажрибага
эга бўлган европалик ишчиларни юборди. ―25 мингчилар‖ асосан
Москва, Ленинград, Иваново-Вознесенск ва СССРнинг бошқа
саноат марказларидан Ўзбекистонга 433 ишчи юборилди.
Улардан тузилган бригадалар ўзбек қишлоқларида колхозлар
тузиш ҳамда ―қулоқ қилиш‖ кампаниясида ―фаол‖ иштирок
этдилар.
1930 йилнинг ўзидаѐқ республикада 2648 та бой ва ―қулоқ‖
хўжаликлари тугатилиб, қишлоқ аҳлининг тадбиркор қисми
оѐғига болта урилди. ‖Қулоқ қилиш‖ сиѐсати деҳқонларда
ишончсизлик ва хавотирни кучайтирди. Кўплаб деҳқонлар ўз
хўжаликларини ташлаб қочдилар. Чорва сони кескин камайиб
кетди. Республикадаги сиѐсий вазият кескинлашиб борди.
Деҳқонларнинг норозилиги 1930 йил 25 февралда Фарғона
округида ғалаѐнга айланди. Норозилик чиқишлари Андижон,
Тошкент, Хоразм, Самарқанд округларига ҳам ѐйилди. Масалан,
Чуст ва Олмосда бой деҳқонлар чорва молларини ѐппасига
сотишни авж олдирдилар. Жамоалаштиришга қарши бу ҳаракат
баъзи жойларда совет ҳокимиятига қарши чиқишларга айланди.
Мана шундай норозилик чиқишларининг олдини олиш учун 1930
йилда Ўз МҚ КП(б) қошида ―қулоқ‖ ва бойларни йўқ қилиш
бўйича махсус республика комиссияси тузилади ва ―қулоқ
қилиш‖ сиѐсати янада шиддатлироқ тус олади.
Ўзбекистонда жамоалаштириш асосан 1932 йилнинг охири
1933 йилнинг бошларида тугалланди. Бу даврга келиб
республиканинг 79 дан 61 туманида барча деҳқон хўжаликларини
колхозларга бирлаштириш ниҳоясига етказилган эди. Жами
Ўзбекистонда жамолаштирилган хўжаликлар 74,9%ни ташкил
297
этди. Биринчи беш йиллик(1928-1932) охирларида республикада
9734 колхоз ва 94 та совхоз ташкил этилган эди.
1930-33 йилларда Ўзбекистонда 5550 деҳқон хўжалиги
аъзолари ҳибсга олиниб, қулоқ қилинди ва Украина, Сибирь,
Қозоғистон ва бошқа жойларга зўрлик билан кўчирилди. Лекин
шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бунда нафақат ўзига тўқ, мол-
мулкка эга деҳқонлар, балки ўрта ҳол, айрим ҳолларда эса батрак
хўжаликларга мансуб кишилар ҳам ―қулоқ‖ сифатида сургун
қилинди.
Совет давлатининг бундай ғайриинсоний сиѐсатини амалга
оширишдан мақсади, биринчидан, қишлоқдаги ўзига тўқ
кишиларнинг ер-суви, мол-мулкини тортиб олиш, иккинчидан,
тортиб олинган бойлик ва ишлаб чиқариш воситалари ҳисобига
жамоа ва давлат хўжаликларининг дастлабки моддий базасини
яратиш, учинчидан, камбағал деҳқонларнинг бу хўжаликларга ―ўз
ҳоҳишлари‖ билан киришларига эришиш ва уларнинг арзон
меҳнатидан фойдаланиш, тўртинчидан, ―қулоқ‖ бўлиб сургун
қилинган кишилар ѐрдамида масалан, Украинанинг иқлими
Ўзбекистонга яқин зонасида пахтачилик совхозларини ташкил
этиш ва пировардида пахта ѐрдамида СССРнинг моддий
имкониятларини яхшилаш эди. Совет давлати бу мақсадларга
асосан
эришди.
Қулоқлар
ҳисобига
қаддини
тиклади,
социалистик қурилишнинг моддий базасини яратди. Пахта
мустақиллигига эришди.
Мажбурий жамолаштириш сиѐсати қишлоқнинг мустақил
ривожланишини барбод қилди, қишлоқ аҳли онгига салбий
таъсир кўрсатди, деҳқонларнинг ерга эгалик туйғусини йўқ
қилди.
Ўзбекистон учун сув иншоотлари қуриш муҳим эди ва
шунинг учун 1939 йилдан бундай қурилишлар умумхалқ ҳашар
йўли билан амалга оширила бошлади. 1939 йил 1 августда
бошланган 270 км узунликдаги Катта Фарғона канали халқнинг
машаққатли меҳнати эвазига 45 кунда барпо этилди. Канал
қурилишида 160 минг киши иштирок этди ва асосан қўл меҳнати
билан қурилди.
Чорвачилик Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг муҳим
соҳалари қаторида советлар даврида ҳам муҳим ўрин эгалалаб
келди. Хусусан, 1932 йилдан 1937 йилгача йирик қорамоллар
сони 150 мингга, қўйлар 230 мингга кўпайди. Лекин, шунга
298
қарамасдан чорвачилик қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларига
қараганда орқада эди. Бунинг асосий сабаби пахтачиликка
эътиборнинг кучайтирилганлиги ва чорвадорларнинг моддий
рағбатлантирилмаганлиги бўлди.
Ўзбекистон КПнинг 1934 йилда бўлиб ўтган VI
қурултойидан сўнг, республикага кўп миқдорда қорамол
келтирила бошлади.
Пиллачилик республика қишлоқ хўжалигининг асосий
тармоқларидан бир эди. 1922 йилда Тошкентда ―Туркипак‖
аксионерлик жамиятининг ташкил этилиши пиллачиликни
ривожлантиришда муҳим босқич бўлди. 1927 йилда Тошкент
ипакчилик станцияси негизида Ўрта Осиѐ ипакчилик илмий-
тадқиқот институти ташкил этилди. 1930 йилларда тут кўчати
етиштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Биринчи ва иккинчи
беш йилликларда Ўзбекистон ипак ишлаб чиқариш бўйича
биринчи ўринда эди. 1932 йилда 5674 тонна пилла етиштирилган
бўлса, ушбу кўрсаткич 1937 йилда 11 422 тоннага кўпайди.
Республика қишлоқ хўжалигида мевалар ва узум
етиштириш қадимдан озиқ-овқат ҳамда саноат хом ашѐси
берадиган асосий тармоқлар қаторига киради. 20-йилларнинг
иккинчи - ярмидан ихтисослаштирилган боғдорчилик ва
токчилик давлат хўжаликлари барпо этила бошлади, тоғ ва тоғ
этаклари зоналарида жойлашган жамоа хўжаликларида ҳам бу
тармоққа катта эътибор берилди. Меваларнинг нав таркибини
яхшилаш мақсадида олма, нок, узум ва бошқаларнинг янги
навлари келтирилиб экилди. Ўзбекистоннинг 1937 йилда
етиштирган мева ҳосили 800 минг центнерни ташкил этди.
Шунинг учдан бир қисми собиқ иттифоқнинг турли вилоятларига
юборилар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |