438
ҳар хил органларнинг қариши нотекис равишда содир бўлади. 16-жадвалда
айрим турлар онтогенез муддатининг давомийлиги келтирилган.
Ҳайвон ва ўсимликлар онтогенезида бир қатор асосий жараёнлар:
ўсиш, тўқималарнинг табақаланиши, морфогенез,
яъни орган ва
белгиларнинг шаклланиши амалга ошади. Бу жараёнларнинг амалга
ошишида яъни организмларнинг индивидуал ривожланишида онтогенезни
бошқарувчи генларнинг ролини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.
Прокариот ва бир ҳужайрали эукариотларда гендан то белгига қадар
бўлган йўл жуда қисқа, барча ирсий белгилар бевосита ҳужайрада мавжуд
бўлган генлар томонидан белгиланади. Аксарият кўпчиликни ташкил
этувчи кўп ҳужайрали
организмларда, шу жумладан барча юксак
ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамда гендан то белгига қадар бўлган йўл
узунроқ ва мураккаброқдир. Уларнинг морфологик ва биокимёвий
белгилари қатор авлодлар давомида ўзаро кўплаб муносабатларда
бўладиган ҳужайраларнинг актив ҳолатда бўладиган ҳар
хил хоссаларга
эга бўлган генларининг фаолиятига боғлиқдир.
XVII.2. Бирламчи табақаланиш
Онтогенез учун кетма-кет содир бўладиган табақаланишнинг
мавжудлиги характерлидир.
Онтогенетик табақаланиш
деб бошланғич
ҳомила ривожланишининг боришида структуравий ва функционал хилма-
хилликнинг пайдо бўлиши ва бунда ҳосил бўлган структуранинг ихтисос-
ланиши жараёнига айтилади.
Кўп ҳужайрали мавжудотларнинг ўсиши ва индивидуал ривожла-
нишининг асосида ҳужайраларнинг митотик бўлиниб кўпайиш ҳодисаси
ётади. Митоз тенг ирсийли бўлинишдир ва бунинг оқибатида
организмнинг турлича ихтисослашган тўқималарининг ҳужайралари (мия,
мускул, тери ва бошқалар) мантиқан ўхшаш генотипларга эга бўлишлари
керак. Бундай ҳолда онтогенез жараёнида тўқима ва ҳужайраларнинг
табақаланиш генетик механизмлари қандай кечади? деган савол туғилади.
Бу саволга жавоб берувчи онтогенетика
онтогенезнинг ирсий детер-
минациясини ўрганишда ўзига хос ёндашиш методига эга. Онтогенезни
генетик тадқиқ қилишнинг дастлабки моменти “бир ген - бир белги”
принципига мувофиқ белги шаклланишига ген таъсирини таҳлил
қилишдан иборат. Ҳозирги замон нуқтаи назаридан бу қарашни
қуйидагича ёзиш мумкин: ген (ДНК) – РНК –оқсил -···- белги. Индивидуал
ривожланишнинг ирсий асосларини ўрганишнинг бош муаммоси “ген-
белги” занжиридаги оралиқ звеноларни аниқлашдан иборатдир.
Маълумки, барча кўп ҳужайрали организмларда онтогенез ягона
ҳужайра-зиготадан бошланади. Онтогенез жараёнида зигота митоз йўли
билан кўп марта ва қайта-қайта бўлиниб кўпайиши натижасида организм-
16-жадвал
Айрим турлар онтогенезининг давомийлиги
439
Турлар
Онтогенез муддатининг
давомийлиги
I. Прокариотлар дунёси
Цианеялар
Бир неча соат
II.Замбуруғлар дунёси
Пенициллум
Penicillium notanum
Трутовик
Fomes fomentarius
Оқ замбуруғ
Botulus botulus
Бир неча ҳафта
25 йилгача
Бир неча йил
III.Ўсимликлар дунёси
Резушка
Arabidopsis thaliana
Буғдой
Triticum vulgare
Ток
Vitis vinifera
Олма
Malus domestica
Ёнғоқ
Juglans regia
Жўка
Tilia grandifolia
Дуб
Quercus robur
Кипарис
Cupressus fastigiata
Мамонт дарахти
Sequoia gigantea
60 – 70 кун
1 йил
80 – 100 йил
200 йил
300 – 400 йил
1000 йил
1200 йил
3000 йил
5000 йил
IV. Ҳайвонлар дунёси
Чумоли
Formica fusca
Асал ари
Apis mellifera
Лаққа балиқ
Silurus glanis
Қурбақа
Bufo bufo
Тошбақа
Testudo sumeiri
Укки
Bubo bubo
Кўк қоя каптари
Columba livia
Африка фили
Elephas maximus
Гиббон
Hylobates lar
7 йил
5 йил
60 йил
36 йилгача
150 йилча
68 йил
30 йилча
60 йил
32 йил
ларда барча тўқима, органлар фенотипик ривожланади. Уларнинг таркиби-
даги ҳужайралар ва ундан ташкил бўлган тўқима,
органлар бир биридан
структуравий тузилиши ва функциялари жиҳатидан кучли фарқ қиладиган
бўлади. Бунинг натижасида организмларнинг барча тўқималари, органлари
ривожланади. Уларнинг барча ҳужайралари дастлабки ягона ҳужайра-
зиготанинг кўпайишидан ҳосил бўлади.
Организмлар индивидуал ривожланишининг бошланғич этаплари-
нинг амалга ошишини белгиловчи молекуляр-генетик жараёнлар асосан
ҳайвонларда ўрганилган. Бошланғич этапдаги генетик жараёнлар умуртқа-
сиз (ҳашаротлар, нинатанлилар) ва умуртқали (сувда ва қуруқликда
яшовчилар, сут эмизувчилар) ҳайвонларда бир хил тарзда рўй беришлиги
аниқланди. Бунинг типик мисоли сифатида бақаларнинг
илк эмбрио-
генезида генлар активлигининг қандай ўзгариши билан танишиб чиқайлик.
Онтогенезнинг боришида бўлғуси тухум ҳужайрада рРНК, рибосома
ва иРНК жадал синтезлана бошлайди (124-расм). Булар уруғланишдан сўнг
440
эмбрион ривожланишининг бошланғич этаплари учун зарур бўлади. Сувда
ва қуруқликда яшовчилар ва бошқа ҳайвонларнинг ооцитларида бу синтез-
ланиш, айниқса рРНК нинг синтези янада ошади. Тухум ҳужайрада иРНК
захирасининг кўпайиши қўшимча тухумдон ҳужайрасидан ўтадиган иРНК
молекулалари ҳисобига ҳам кўпаяди. Буларнинг барчаси она организм
билан боғлиқ ирсийланиш ҳодисасидир.Тухумда захира сифатида йиғил-
ган бу маҳсулотлар цитоплазма рибосомаларида, оқсиллар
билан бирга
бўлган иРНК молекулаларида сақланади. Оталик геноми тухум ҳужайра
ичига киритилгандан кейинги уруғланиш жараёнидан сўнг тухумнинг
бўлиниши бошланади. Дастлабки пайтларда бу жараён тухумдаги мавжуд
ахборот томонидан бошқарилади. ДНК нинг репликацияси рўй беради.
Тухумдаги захирада бўлган рибосома ва иРНК ҳисобига оқсил синтези
жадал амалга ошади. Бу вақтда янги РНК
молекулалари синтезланмайди,
бинобарин, ота ва она геномлари бу даврда пассив бўладилар. Бу нарса
бақа (
Rana esculenta
) да ўтказилган тажрибада ўз ифодасини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: