Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


II.6.2. Мендель III қонунининг цитологик асослари



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

II.6.2. Мендель III қонунининг цитологик асослари 
Дидурагай чатиштиришдаги ирсийланиш ва Менделнинг учинчи 
қонунининг асосида эса, икки жуфт аллел бўлмаган генлар (А-а, В-b) 
фаолияти ётганлиги билан юқорида танишдик. Цитология фани ютуқлари-
нинг кўрсатишича, организмларнинг 
диплоид ҳолатдаги
кариотипи 
маълум, турғун сондаги хромосомалардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар 
қайсиси бир жуфт, яъни гомологик ҳолатда бўлади (илова – 11-расм). 
Мейоз жараёни орқали ҳосил бўлувчи гаметаларга ҳар қайси жуфт 
хромосоманинг фақат биттаси ўтади. Натижада, гаметалардаги 
хромосомаларнинг 
гаплоид 
сони тана ҳужайралардагига нисбатан икки 
ҳисса кам бўлади. Бу жараёнда гомологик бўлмаган жуфт хромосомалар 
мустақил, бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда тақсимланиб, гаметаларга 
ўтади. Макро ва микрогаметаларнинг қўшилиб, яъни уруғланиб зигота 
ҳосил қилиш жараёнида яна хромосомаларнинг жуфтлиги тикланади, 
хромосомалар сони яна диплоид ҳолатига келади.
Расмда ота-она организмларнинг фақат икки жуфт ногомологик 
хромосомалари схематик тарзда акс эттирилган. Она организмининг 
биринчи жуфт гомологик хромосомаси қора таёқча шаклида, иккинчи 
жуфт гомологик хромосомалари қора доира шаклида белгиланган. Улар 
бир-бирига нисбатан ногомологик хромосомалар деб аталади. Ота 
организмда бу хромосомалар жуфти оқ рангда берилган. Унда ҳам 
биринчи жуфт гомологик хромосома таёқча шаклда, иккинчи жуфт эса 
доира шаклидадир. Улар ҳам ўзаро ногомологик хромосомалар 
ҳисобланади.
F
1
дурагайларида гаметалар ҳосил бўлишда икки жуфт аллеллар тўрт 
хил комбинация бериши мумкин. Маълумки, бир геннинг аллеллари доимо 
ҳар хил гаметаларга тушадилар. Бир жуфт геннинг ажралиши бошқа 
жуфт генларининг тарқалишига тўсқинлик қилмайди. 


34 
Агарда мейозда А гени жойлашган хромосома битта қутбга йўналган 
бўлса, айнан шу қутбга, яъни айнан шу гаметага В гени жойлашган 
хромосома ҳам, b гени бўлган хромосома ҳам тушиши мумкин. Бинобарин, 
бир хил эҳтимоллик билан А гени В ҳамда b генлари билан битта гаметада 
бўлиши мумкин. Ҳар икки ҳодисанинг эҳтимоллиги тенг. Шу сабабли А, В 
генлари бўлган гаметалар нечта бўлса, А, b генлари бўлган гаметалар сони 
ҳам шунча бўлади. Худди шу нарса а генига ҳам тааллуқлидир, яъни а, В 
генларига эга бўлган гаметалар сони а, b генларига эга бўлган гаметалар 
сонига тенг. Натижада мейозда хромосомаларнинг мустақил тақсимлани-
ши туфайли F

дурагайи – А//а В//b тенг сондаги тўрт хил: АВ, Аb, аВ, аb 
гаметаларни беради. 
F
1
дурагайларини ўз-ўзига чатиштирилиб олинган F
2
да ота ва она 
организмларда ҳосил бўладиган бу тўрт хил гаметалар 16 вариантда 
учрашиб, уруғланиб, генотипик ва фенотипик ажралишларни беради.
Шундай қилиб, қайд этилган иккита муҳим биологик жараён яъни, 
хромосомаларнинг мейоз бўлинишидаги ҳолати ҳамда генларнинг дурагай 
авлодларида тақсимланиб ирсийланиши ҳақидаги қонуният цитология ва 
генетика фанлари томонидан бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда, турли 
вақтларда кашф этилди. Бу икки биологик фан ютуқларини қиёсий таҳлил 
ва синтез қилиш натижасида ирсиятнинг хромосома назариясининг 
яратилишига қўйилган биринчи қадам бўлиб хизмат қилади.

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish