Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

гомогамет 
жинс
деб юритилади. Бундай аталишига сабаб аёлларда етиладиган 
жинсий тухум ҳужайраларнинг ҳаммаси генотипик бир хил, яъни фақат 
биттадан Х – хромосомага эга бўлганлиги жиҳатидан ўхшаш бўладилар. 
Нормал ҳолатда эркаклар хужайраларида ҳам жинсий хромосомалар 
иккита, бир жуфт бўладилар. Лекин улар ҳар хил бўлиб ногомологик 
бўладилар. Улардан бири аёллар жинсий хромосомасига ўхшаш Х-
хромосома, иккинчиси эса Y-хромосома. Шу сабабли эркак организмлар 
гетерогамет жинс
ҳисобланади. Уларда етиладиган жинсий ҳужайралар – 
сперматозоидлар ўзидаги жинсий хромосома хилига қараб иккита тенг 
гуруҳга – Х – хромосомали ва Y – хромосомали сперматозоидларга 
бўлинадилар. Одамда жинсий хромосомалар сонининг камайиши 
(моносомия) ёки кўпайиши (полисомия) туфайли, яъни жинсий 
хромосомалар 
анеуплоидияси
натижасида келиб чиқадиган турли 
касалликлар аниқланиб тасвирланган. Жинсий гомологик Х-хромосо-
масининг биттага камайиб (ХО) моносомия ҳолатига келиши туфайли 
аёлларда Шерешевский-Тернер синдроми деб аталувчи касаллик ривож-
ланади. Уларнинг кариотипи 45 (44+ХО) хромосомадан иборат. Бу типдаги 
хромосомалар кариотипига эга бўлган аёлларда жисмоний ва жинсий 
ривожланишда кўпгина патологик ўзгаришлар содир бўлади. Уларнинг 
бўйи паст, бўйни жуда қисқа, бўйин териси икки ёнига яссиланган бўлади. 
Уларда аортанинг торайиши, умуртқаларнинг бир-бирига қўшилиб кетиши 
аниқланган. Уларда тухумдонларнинг ривожланмаганлиги туфайли улар 
бепушт (наслсиз) бўладилар. Иккиламчи жинсий белгилар (кўкрак безлари, 
тананинг муайян қисмидаги жунларнинг ўсиши ва бошқалар) жуда суст, 
ғайритабиий ривожланган бўлади. Бундай касаллар тахминан янги 
туғилган 5000та қизлардан биттасида учрайди. 
Жинсий Х-хромосомалар сонининг ўзгариши билан боғлиқ қуйидаги 
касалликлар намоён бўлади (20-жадвал). 44 + XXX = 47 кариотипли 
трисомик аёллар жисмонан ва ақлан нормал насл беради. Жинсий 
ривожланишларда нормадан четланишлар кузатилмайди. Аммо Х- 
хромосомалар сонининг ортиши билан нормадан четга чиқишлар даражаси 
орта боради : ақлий қолоқлик, тишларнинг аномалияси, калла қутиси 
шаклининг ўзгариши, жинсий органлар тизимида бузилишлар кузатилади. 
44 + ХYY = 47 кариотипидан бошқа Х ва Y хромосомаларининг барча 
комбинациялари (20-жадвал) Клайнфельтер синдроми номи остида 
бирлаштирилади. Y хромосома ўғил бола жинсини белгилар экан, бундай 
ўғил болалар жинсий балоғат ёшига етгунча нормал кариотипли (44+ХY) 
одамлардан фарқ қилмайдилар. Сўнг эса жинсий органлардан –уруғдон-
ларнинг нормал ривожланмаслиги туфайли эркакларда кузатиладиган 


473 
иккиламчи жинсий белгиларнинг ривожланиши нормал кечмайди. Бундай 
касалларнинг оёқ ва қўллари жуда узун бўлади. Шунинг эвазига уларнинг 
бўйлари ҳам одатдагидан баланд бўлади. Елка чаноққа нисбатан анча тор 
бўлиб, эркакларга хос иккиламчи жинсий белгилар яхши ривожланмайди. 
Жинсий безларнинг ривожланиши ва активлиги бузилиб, пушти сусаяди. 
Балоғатга етиш давридан бошлаб бир қадар руҳий қолоқлик намоён 
бўлади. 
20-жадвал 
Одамда учрайдиган анеуплоидияга мисоллар 
№ 
Хромосомалар 
Синдром 
Жинс 
бўйича 
фенотип 
Туғилган вақтдаги 
такрорланиш 
даражаси 
1. 
2. 
3. 
4. 
5. 
1. 
2. 
3. 
4. 
5. 
6. 
1. 
2. 
3. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish