Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XIX.2.2. Аутосома хромосомалари сонининг ўзгариши



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XIX.2.2. Аутосома хромосомалари сонининг ўзгариши
билан боғлиқ ирсий касалликлар 
Одамларда гетероплоидия фақат жинсий хромосомалардагина эмас, 
балки аутосома хромосомаларида ҳам учраши исботланган. Аутосомалар 
гетероплоидияси таъсирида пайдо бўладиган касалликлар ҳар икки жинс 
вакилларида ҳам учрайди. 
Аутосома мажмуасининг Д-гуруҳига мансуб 21-хромосоманинг 
трисомияси туфайли одамда Даун синдроми ривожланади. Даун касалига 
учраган одамларда бош шакли ва юз тузилишининг ўзига хослиги кўзга
ташланади. Юзи кенг ва думалоқ бўлиб, 
бурни кенг, оғзи ярим очилиб туради, юқори 
жағи суст ривожланган, пастки жағи 
кучлироқ ривожланганлиги сабабли туртиб 
чиқиб туради, энсаси ясси, бўйи нисбатан 
паст, ақлий қолоқлик кузатилади (135-расм). 
Даун 
синдроми 
билан 
оғриган 
эркаклар 
наслсиз 
бўладилар. 
Даун 
синдромли аёлларда ҳам асосан наслсизлик 
кузатилади. Аммо уларда баъзан бола туғиш 
қобилияти сақланиб қолган бўлади. Лекин 
135-расм. 
Даун синдроми. 
ундан туғилган болаларнинг деярли ярми бу касалликка чалинган бўла-
дилар. Бу касалликнинг характерли томонларидан бири унинг кўп тарқал-
ганлигидир. Туғилган ҳар 700 чақалоқдан биттасида Даун синдроми 
ривожланади. Даун касали билан туғилган чақалоқлар миқдори яшаш 
муҳити шароитида бўлган мутаген омилларнинг салбий таъсирига ҳамда 
айниқса онанинг фарзандлик бўлиш вақтидаги ёшига ҳам боғлиқ бўлади. 
Махсус ўтказилган генетик кузатиш натижаларини статистик таҳлил 
қилиш юқорида баён этилган фикрларнинг тўғрилигини исботлайди. 
Ёши 20 гача бўлган ёш жувонлардан туғилган чақалоқлар орасида 
Даун синдромининг такрорланиш даражаси жуда кам (0,01 – 0,04%). 21 -29 
ёшгача бўлган аёллар фарзандларида бу касаллик 0,05 – 0,08 фоизни 
ташкил этади. 30 – 34 ёшгача бўлган аёллар фарзандларида 0,11 – 0,13% 
ни, 35 – 39 ёшгача бўлган аёллар фарзандларида 0,33 – 0,42% ни , 40 ёшдан 
ошган аёлларда туғилган фарзандларнинг 0,29 – 0,81 фоизи бу касалликка 
чалинган бўладилар.
Аутосома хромосомаларининг гетероплоидияси туфайли пайдо бўла-
диган касалликлар жумласига Патау ҳамда Эдварс синдромлари ҳам 
киради. Булар ҳам одамда нормадан жиддий четланган патологик 
ўзгаришларга олиб келади. Патау синдроми аутосомаларнинг Д гуруҳига 
мансуб 13-хромосомага оид трисомия орқали пайдо бўлади. Бу касаллик 
билан туғилган чақалоқларда бош миянинг пешана бўлаклари, мияча 
ривожланмай қолиши, юрак-қон томирлари тизими ва буйракнинг 
тузилишида ва фаолиятида бузилишлар юз беради ва туғилган бундай 


476 
чақалоқлар 3-4 ойликка етар-етмас ўлиб кетадилар. Патау синдроми 
кўпинча (ҳозирча номаълум сабабга кўра) қиз болаларда учрайди. Бу 
касаллик янги туғилган 4000 чақалоқ қиз боладан биттасида пайдо бўлади. 
Эдварс синдроми аутосомаларнинг Е гуруҳига мансуб 18-хромосо-
манинг трисомия ҳолатига келиши туфайли пайдо бўлади. Бу касалликка 
чалинган чақалоқларнинг ҳаёти учун муҳим аъзоларида (бош мия, юрак, 
ўпка, буйрак) патологик ўзгаришлар кузатилади. Уларнинг 70 фоизи 
туғилгандан сўнг бир ой ичида, 7 фоизи бир йил ичида вафот этиб 
кетадилар. Беморларнинг фақат 1 фоизи 10 ёшгача яшашлари кузатилган. 
Эдварс синдроми ҳам Патау синдромига ўхшаш кўпинча қиз болаларда 
учрайди. 
Аутосомаларнинг А, В ва С гуруҳларига мансуб йирик хромосо-
малари трисомия ҳолатига келиб қолиши чақалоқларнинг эмбрионал 
даврида ёки баъзан туғилган пайтида ўлиб кетишларига олиб келади.
Хромосомалар аномалияларининг келиб чиқиш сабаблари қуйида-
гилардан иборат: 
1. Одамдаги қариш (ёш улғайиши) баъзи касалликлар ҳамда жинсий 
органларнинг шамоллаши (яллиғланиши) туфайли ҳужайралардаги pH – 
муҳитнинг кислоталик шароити ҳужайра бўлиниб кўпайиши жараёнида 
хромосомаларнинг ажралмай қолишига олиб келади. 
2. Хромосомалар аномалиясига эндокрин безларининг патологияси 
туфайли улардаги гормонлар фаолиятининг ўзгариши ҳам таъсир қилиши 
мумкин. Бунинг натижасида Даун синдромли болалар туғилади. Шуни ҳам 
таъкидлаш керакки, эндокрин безлари фаолиятининг бузилиши айниқса 
аёлларнинг ёши улғая борган сари кучайиб боради. 
3. Дори-дармон, озиқ-овқат, ичимлик сув, ҳаво орқали одам танасига 
кириб қолган экстремал кимёвий ва физик омиллар, шунингдек наркотик 
моддалар қабул қилиш, ичкилик, чекиш кабилар таъсирида ҳам 
хромосомаларда турли аномалиялар пайдо бўлиши мумкин. 
Даун синдромига учраган болаларнинг туғилиб қолиши кўпинча (80 
фоизга яқин ҳолларда) аёллар ва (20 фоизга яқин ҳолларда) эркакларга 
боғлиқлиги исбот этилган. Илгари бу касалликнинг келиб чиқиши 98 фоиз 
ҳолатда аёлларга, аниқроғи уларнинг ёшига боғлиқ деб ҳисоблаб келинган. 
Эндиликда, олинган янги далиллар бу касалликнинг фарзандларда пайдо 
бўлиб қолишлигида эркакларнинг ҳам иштироки аниқланди. Эркакларда 
21- аутосома хромосомаси бўйича трисомиянинг вужудга келиши бу 
синдромнинг пайдо бўлишига сабабчи бўла олади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish