Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Сунъий (индуцирланган) мутациялар



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Сунъий (индуцирланган) мутациялар.
ХХ асрнинг биринчи 
чорагида генетиклар фақат табиий мутацияларга асосланган ўзгаришлар 
ҳақидаги маълумотларгагина эга эдилар. Индуцирланган мутагенез 
методлари яратилгандан кейингина ташқи омилларни организмларга 
таъсир этказиб ирсий ўзгарувчанлик частоталарини оширишга муваффақ 
бўлинди. Ҳарорат, ультрабинафша ва рентген нурларининг, кимёвий 
моддалар ва бошқа омилларнинг мутациялар келтириб чиқаришлиги 
исботланди. 
Ионловчи нурланишнинг таъсири.
1925 йилда рус олимлари Г.А.Надсон 
ва Г.С.Филипповлар тубан замбуруғларга радий нурларини таъсир этказиб 
ирсий формалар хилма-хиллигини оширишга муваффақ бўлдилар. 1927 
йилда Г.Мёллер дрозофила пашшасида рентген нурларининг таъсирини 
ўрганиб, бу пашшанинг Х-хромосомасига тегишли бўлган рецессив летал 
мутацияларни ҳисобга олишнинг миқдорий методини ишлаб чиқди. 


342 
Нурлантириш йўли билан мутация келтириб чиқаришнинг частотасини 
табиий частотага нисбан 100 марта ошириш мумкинлиги кўрсатиб 
берилди. Кейинчалик олимлардан Л.Стадлер, А.А.Сапегин ва бошқалар 
юксак ўсимликлар - маккажўхори, тамаки, арпа, буғдойда радиация 
таъсирида мутациялар олишликка муваффақ бўлдилар. 
6-жадвал 
Gramineae 
оиласи турларининг нав (ирқ) доирасидаги 
ўзгарувчанликларининг умумий схемаси (Н.И.Вавилов бўйича) 
Ўсимликларнинг ирсий ўзгарувчи 
белгилари 
Жа
вд
ар
Б
уғ
дой
Арпа
С
ули
Т
ариқ
Жўхори
М
ак
ка
жўхори
Ш
оли
Б
уғ
дойиқ
Тўпгул 
Доннинг 
пардалилиги 
Пардали 

+ + + + + + + + 
Пардасиз 
(яланғоч) 

+ + + + + + + + 
Дон 
Қилтиқлилик 
Қилтиқли 

+ + +
+ + + + 
Қилтиқсиз 

+ + + + + + + + 
Ранги 
Оқ 

+ + + + + + + + 
Қизил 

+ +
+ + + + 
Яшил 

+ + + + +
+ + 
Қора 

+ +
+ + +
Бинафша 
(антоциан) 

+ +
+ + + 
Шакли 
Думалоқ 

+ + + + + + +
Чўзинчоқ 

+ + + + + + + + 
Консистенция 
Ойнасимон 

+ + + + + + + + 
Унли 
(крахмалли) 

+ + + + + + + + 
Биологик
белгилари 
Ҳаёт тарзи 
Кузги 

+ + +
+
Баҳорги 

+ + + + + + +
Эртапишар-
лиги 
Кечки 

+ + + + + + + + 
Эрта 

+ + + + + + + + 
Совуққа 
чидамлилиги 
Паст 

+ + + + + + +
Юқори 

+ + + + + + + + 
Минерал ўғитга 
талабчанлиги 
Юқори 

+ + +
+
Паст

+ + +
+
Генетиканинг янги тармоғи-радиацион генетика вужудга келди. 
Ҳозирги вақтда ионловчи омилларнинг мутацион жараёнга таъсирини 
тадқиқ қилишга катта эътибор берилмоқда. Бунинг сабаби ионловчи 


343 
нурланишнинг охирги ўн йилликларда инсон ҳаётида муҳим ўрин 
эгаллаганлигидир. Аммо, радиация фонининг ошиши қанчалик оғир 
оқибатларга олиб келиши мумкинлиги инсониятни огоҳ бўлишга 
чорлайди. Ионловчи нурланиш дозаси (миқдори) нинг жуда оз миқдори 
ҳам мутация частотасини ошириб юборади. Жуда кўп сондаги 
мутацияларнинг аксарияти турли хил ирсий майиб-мажруҳлик ва 
касалликларга олиб келади. Уларнинг авлоддан-авлодга йиғилиб бориши 
инсоният бошига жуда катта бахтсизликлар келтириши мумкин. Шу 
сабабли ҳозирги замон жамияти олдида турган муҳим вазифа яшаб турган 
авлодларнинг ҳаёти ва соғлигини сақлабгина қолиш эмас, балки келгуси 
авлодни зарарли мутациялар юкидан ҳимоя қилишдир. 
Шу билан бирга ионловчи нурланиш селекция ва медицинада 
мутацион жараённи ўрганишда кенг кўламда қўлланилмоқда. 
Ҳужайраларни нурлантиришдан сўнг хилма-хил қайтарилувчи ва 
қайтарилмас ўзгаришлар-гигант ядроли ҳужайралар ҳамда кўп ядроли 
ҳужайраларнинг пайдо бўлиши, ядро бўлиниши вақтида қутблиликнинг 
бузилиши, митотик активликнинг тормозланиши, хромосомаларнинг бир-
бирига ёпишиши каби ҳолатларга олиб келади. Нурлантириш таъсирида 
митознинг нормал бўлинишининг бузилиши полиплоид, гаплоид ёки 
анеуплоид ҳужайраларининг вужудга келишини таъмин этиши мумкин. 
Кўпчилик организмлар учун ультрабинафша нурлар ҳам мутагенлик 
таъсирига эгадир. Улар барча турдаги мутацияларни келтириб чиқаради. 
Энг муҳими уларда энг юқори таъсир эффективлигининг тўлқинлар
узунлигининг маълум бир спектри билан боғлиқлигидир. Бу кўрсатгич 
2500 А
0
дан 2800 А
0
гача бўлган оралиқни ташкил этади. Спектрнинг 
айнан шу қисмида нуклеин кислоталар ультрабинафаша нурларини ютади.

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish