4-мавзу: Тушунча ва Ҳукм.
Тушунча нима, ҳамда унинг сўз билан алоқаси қандай?
Тушунчанинг қандай турлари мавжуд?
Тушунча қандай мантиқий усуллар ёрдамида ҳосил қилинади?
Тушунчалар ўртасидаги муносабатлар қандай?
Тушунчаларни чегаралаш ва умумлаштириш қандай амалга оширилади. Мисол келтиринг?
Ҳукм нима ва у қандай структурага эга?
Оддий ҳукм ва унинг қандай турлари мавжуд?
Мураккаб ҳукмлар қандай мулоҳазаларга нисбатан қўлланилади?
А.E.I.O. ҳукмларини изоҳлаб беринг?
10.Ҳукм ва унинг асосий вазифаси нимадан иборат?
5-мавзу: Хулоса чиқариш.
Хулоса чиқариш нима?
Хулоса чиқаришнинг структурасини тушунтиринг?
Хулоса чиқаришнинг қандай турлари мавжуд?
Дедуктив хулоса чиқаришнинг асосий ҳусусияти нимада?
Бевосита хулоса чиқариш қандай шаклларда амалга ошади?
Индуктив хулоса чиқариш деб қандай хулоса чиқаришга айтилади?
Аналогия орқали хулоса чиқарилганда нимага эътибор қаратилади?
Силлогизм нима?
Силлогизм фигуралари ва модусларини тушунтириб беринг?
Инсон ҳаётида хулоса чиқариш қандай аҳамиятга эга?
6-мавзу: Муаммо, Гипотеза ва Назария.
1. Муаммо ва муаммоли вазият деганда нимани тушунасиз?
2. Муаммонинг асосий ҳусусияти нимада?
3. Муаммони тўғри қўйишда нималарга аҳамият бериш лозим?
4. Гипотеза нима?
5. Умумий ва жуъзий гипотеза деганда нимани тушунасиз?
6. Гипотезанинг яна қандай турларини биласиз?
7. Назариянинг структураси қандай?
8. Назария билиш жараёнида қандай вазифаларни бажаради?
9. Назариянинг қандай турлари мавжуд?
10.Муаммо, гипотеза ва назариянинг ўзаро боғлиқлиги мавжудми? Фикрингизни асосланг.
Мавзулар юзасидан тестлар:
1. Мантиқ нимани ўрганади?
A) «Мантиқ» тушунчасини. B) Мантиқий фикрларни.
) Хатоларни тузатиш. Д) Тафаккурни.
2. Тафаккур шакллари тўғри кўрсатилган қаторни аниқланг?
A) Тушунча, ҳукм, хулоса чиқариш. B) Тушунча, ҳукм, сезги.
C) Сезги, идрок, тасаввур. Д) Сезги, ҳукм, хулоса чиқариш.
3.«А-А дир», «В-В дир» формуласи қайси тафаккур қонунини ифодалайди.
A) Айният қонуни. C) Учинчиси мустасно қонуни.
B) Зиддият қонуни. Д) Етарли асос қонуни.
4. Арасту қайси асарида мантиқ қонунларини очиб берган?
A) Органон. B) Категориялар. C) Метафизика. Д) 1-аналитика.
5. Айният қонунида қандай айнанликлар бўлиши зарур?
A) маъно-мазмун айнанлиги. C) вақт-муносабат айнанлиги.
B) маъно, вақт, муносабатайнанлиги. Д) исботлаш раддия айнанлиги.
6. «Формал мантиқ» терминини фалсафага ким киритган.
A) Арасту. B) Афлотун. C) Лейбниц. Д) Гегел.
7. Воситали хулосани аниқпанг?
A) хукм муносабатларига қараб хулоса чиқариш.
B) дедуктив хулоса чиқариш.
C) алмаштириш орқали хулоса чиқариш.
Д) айлантириш орқали хулоса чиқариш.
8. Предмет ва ҳодисаларнинг умумий муҳим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шакли.
A) Тушунча. B) Ҳукм. C) Тасаввур. Д) Хулоса чиқариш.
9. Хукмда нечта элемент мавжуд?
А) 1. В) 2. С) 3. Д) 4.
10. Етарли асос қонунини қайси файласуф биринчи бўлиб таърифлаб берган.
A) Арасту. B) Форобий. C) Кант. Д) Лейбниц.
11. Ҳажми кенг тушунчадан ҳажми тор тушунчага ўтиш қандай аталади.
A) Тушунчанинг ҳажми. C) Тушунчани чегаралаш.
B) Тушунчанинг синфи. Д) Тушунчани умумлаштириш.
12. Таркибидан яна бир мулоҳазани ажратиб бўлмайдиган ҳукм қандай аталади.
A) Умумий тасдиқ ҳукмлар. C) Умумий инкор ҳукмлар.
B) Мураккаб ҳукмлар. Д) Оддий ҳукмлар.
13. Индуктив хулоса чиқаришда фикр йўналишини аниқланг
A) умумийдан умумийга. B) яккадан яккага.
C) яккадан умумийга. Д) умумийдан яккага.
14. Буюмларнинг муҳим белгиларини ифодаси нима?
А) тасаввур. В) тушунча. С) хулоса. Д) хукм.
15. Тушунчанинг мантиқий усулини топинг?
А) сўз. В) гап. С) идрок. Д) таққослаш.
16. «Баъзи ёшлар талаба эмас» , ушбу мулоҳаза қайси ҳукмни ифодалайди.
A) Жузъий тасдиқ ҳукм. C) Умумий инкор ҳукм.
B) Жузъий инкор ҳукм. Д) Умумий тасдиқ ҳукм.
17. Бир хусусий холатдан бошқа хусусий холатга ўтиш бу...
A) Дедуктив хулоса чиқариш. C) Аналогия.
B) Индуктив хулоса чиқариш. Д) Эҳтимолий хулоса чиқариш.
18. Тафаккур шакллари ва қонунларини ифодалашда математик усуллардан фойдаланишни таклиф этган файласуф.
A) Г. Лейбниц. B) Т. Гоббс. C) И. Кант. Д) Р. Декарт.
19. Тушунчанинг мазмуннга кўра турини топинг?
A) абстракт. B) умумий. С) якка. Д) содда.
20. Тушунчанинг аҳамияти нима?
A) сезиш асоси. B) идрок натижаси. С) билимлар натижаси. Д) сўз хосиласи.
21. Инсон билиминингбиринчи манбаи нима?
А) ақл. В) идрок. C) сезги. Д) тасаввур.
22. Предметнинг яхлит образи билимнинг қайси шаклини ифодалайди?
А) сезги. В) идрок. С) тушунча. Д) хукм.
23. Мантиқ илмини нотўғри номланишини топинг?
A) фикр мантиғи. C) анъанавий мантиқ.
B) умумий мантиқ. Д) классик мантиқ.
24. Предметга маълум бир хоссанинг хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шакли нима деб аталади.
A) Тушунча. B) Тасаввур. C) Ҳукм. Д) Хулоса чиқариш.
25. Тафаккурни унинг мазмуни ва шакли бирлигида, ҳамда тараққиётида олиб ўрганувчи таълимот.
A) Формал мантиқ. C) Обьектив мантиқ.
B) Математик мантиқ. Д) Диалектик мантиқ.
Фан юзасидан реферат мавзулари:
1. Мантиқ ва логика тушунчалари.
2. Мантиқ фанининг асосий турлари.
3. Мантиқ фанини ўрганишнинг аҳамияти.
4. Тафаккур шакллари.
5. Тафаккур қонунлари.
6. Қадимги Шарқ мантиқий таълимотлари.
7. Қадимги Юнон мутафаккирлари мантиқий таълимоти.
8. Арастунинг мантиқий қарашлари.
9. Марказий Осиё мутафаккирлари мантиғи.
10. Янги ва энг янги даврда мантиқ ривожи.
11. Айният қонуни.
12. Нозидлик қонуни.
13. Учинчиси истисно қонуни.
14. Етарли асос қонуни.
15. Тушунча ва унинг моҳияти.
16. Тушунчанинг асосий турлари.
17. Ҳукм.
18. Ҳукмнинг турлари.
19. Хулоса чиқариш.
20. Хулоса чиқаришнинг турлари.
21. Дедуктив хулоса чиқариш.
22. Бевосита хулоса чиқариш.
23. Индуктив хулоса чиқариш.
24. Аналогия.
25. Силлогизм.
26. Муаммо.
27. Гипотеза.
28. Гипотезанинг турлари.
29. Назария.
30. Муаммо, гипотеза ва назариянинг ўзаро боғлиқлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |