Қози-ул-қуззот -қозикалон ўринбосари бўлган.
Амирликда илоҳиёт илмида эришган ютуқлари учун махсус 3 та илмий унвон белгиланган. Уларнинг олийси ўроқ, кейингиси судур ва охиргиси садр деб аталган.
Қўқон хонлигида диний мансабларнинг энг олийси шайхулислом бўлиб, уни 1818 йил Умархон жорий этган. Хожа-калон фиқҳ олимининг фахрий унвони.
Халифа - ўринбосар (бу ерда хонликдаги турли тариқатларнинг раҳбарларига нисбатан ишлатилган).
Муфти-фатво берувчи.
Хивада ҳам шайхулислом, Қози калон, раис каби диний мансаблар мавжуд бўлган.
Хонликларнинг солиқ ва мажбуриятларига оид атамалари ҳам турличадир.
Бухорода ҳосилдан олинадиган солиқ-хирож деб аталиб, уни йиғувчилар амин ва қишлоқ оқсоқоли ҳисобланган.
Боғлар, бедазорлар, полиз экинлари учун олинган солиқ тури танобона ёки алаф пул деб аталган.
Закот солиғи савдогарлар моллари умумий миқдорининг 40 дан 1 ни ташкил этган.
Хива хонлигида 25 хилга яқин солиқ тури бўлган.
Салғут солиғи- ердан фойдаланганлик учун; алғут, алғут бирла- тўла хўжалик иш қуроллари, ҳовли ва ҳоказолар учун; милтиқ пули- хонлик қўшини учун; тарози пули, миробона, дарвозабон пули, мушрифона- ҳосил етилиб, ўрим-йиғим олдидан ер майдони ва ҳосил миқдорини аниқлаб берувчи амалдор учун тўланадиган; афанак пули солиғи-хоннинг фармони ва бошқа муҳим хабарларни етказганлик учун тўланадиган солиқ; шунингдек оммавий ишлардан озод этилганлик учун тўланадиган солиқ ва руҳонийлар фойдасига берилиши лозим бўлган солиқлар ҳам мавжуд эди.
Қўқон хонлигида солиқ Бухоро ва Хивага қараганда кўпроқ бўлган. Асосийси деҳқончилик маҳсулотларидан олинадиган хирож ва ҳунармандлар, савдогарлардан ундириладиган закот бўлган.
Адабиётлар:
Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи.-Т.2000.
Вильданова А.Б. Подлинник бухарского трактата о чинах и звениях. Письменнўе памятники Востока ғғ Ежегодник, 1968-М., 1970.
Мирза Бадиъ Девон. Мажмаъ ул-арком. Факсимил рукописи. Введение, перевод, примечание и причание и приложение А.Б. Вильдановой.-М., 1981.
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши –Т.,1959.
Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства.-Т.,1973.
Семенов А.А Бухарский тракточинах и звениях и об обязанностях носителей их в средневсковой Бухаре // Советской востоковедение. Т.V.-1948.
Юлдашев М.Ю. К истории крестьянского землевлодения в Средней Азии ғғ ОНУ. 1964, №7.
Ўзбекистоннинг янги тарихи. 1 жилд. Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. –Т., 2000.
ХХ аср Хива давлат ҳужжатлари. –Т., 1960.
Do'stlaringiz bilan baham: |