7. Газ истеъмол қилиниши.
Режа:
Газ истеъмол қилиниши турлари
Аҳоли турмуши ва коммунал-маиший корхоналар учун керакли бўлган газ сарфининг меъёрий миқдорларини ҳисоблаш
Шаҳар, қўрғон, турли хил истеъмолчиларга сарфланадиган газ таъминоти системаларини лойиҳалашда, керакли лойиҳа-смета ҳужжатларини (ЛСҲ) тайёрлаш учун қуйидаги ишлар бажарилиши керак:
- газнингҳисобли миқдорини аниқлаш;
- газ тармоқларининг тасвирларини танлаш;
- газ қувурларининг гидравлик ҳисобини бажариш.
Бу ишларни амалга ошириш учун эса қуйидаги бирламчи асосий маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
а) лойиҳаланаётган шаҳар (қўрғон ва ҳ.к.)ларнинг бош режаси, турли хил коммуникацияларнинг жойланиши кўрсатилган бўлиши керак;
б) бино қаватлари сони ёки аҳоли зичлиги;
в) саноат корхоналарининг сони ва жойланиши;
г)лойиҳаланаётган шаҳар (ҳудуд)нинг иқлимий маъмулотлари;
д) газ ёқилғисининг манбаси, газнинг таркиби;
е) лойиҳаланаётган шаҳар (туман)нинг газ таъминоти ҳажми буйича 15-20 йиллик муддатда ривожланиш истиқболи ва ҳ.к.
Шаҳар газтаъминоти тармоқларида истеъмолчиларнинг турларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
а) аҳоли турмуши учун газ сарфи (турар жой биноларига);
б)коммунал ва умум жамоа биноларига газнинг сарфланиши;
в) биноларни иситиш ва ҳаво алмаштиришга;
г) саноат корхоналарига;
д)иссикдик ва электр энергияси ишлаб чиқариш учун сарфланишга.
Аҳоли турмуши ва коммунал-маиший корхоналарга газнинг сарфланиш миқцорини аниқлашда жуда кўп қийинчиликлар мавжуд. Бунга сабаб газнинг бу турдаги истеъмолчиларга сарфланиши кўп омилларга боғлиқ, яъни; газ ускуналарининг турларига, лойиҳаланаётган шаҳарнинг ободонлаштирилганлиги даражасига, газ билан таъминланганлиги чегарасига; марказий иссиқ сув таъминотининг мавжудлилиги, иқлим шароитига, аҳолининг турмуш тарзига, миллий урф-одатларига ва ҳ.к.ларга боғлиқцир.
Юқорида келтирилган омилларнинг кўпчилигида газ сарфининг аниқ миқдорини ҳисоблаш қийиндир. Шунинг учун истемолчиларга сарфланаётган газнингўртача миқцори орқали ҳисобланилади. Бу миқдор кўп йиллик истеъмолчиларга газ сарфланиш миқдорининг тажрибасини таҳлил этиш асосида йиғилган маълумотларга таяниб олинади.
Аҳоли турар-жой биноларида газ сарфининг миқдорини аниқлаш жуда қийин. Газ сарфланишини белгиловчи меъёрий хужжатларда келтирилганки, аҳолининг бир қисми овқатланишда умумий овқатланиш корхоналари, буфет, ресторан, ошхоналар ва якка тартибдаги овқат тайёрловчи жойлардан, коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналардан фойдаланади.
Шунингучун ҳам меъёрий ҳужжатларда (қурилиш меъёри ва қоидалари) ҚМ ва Қ,2.04.08.96 да, турар жой бинолари, хонадонларда, ҳовлиларда, коммунал маиший корхоналари, умумий овқатланиш корхоналар ва ҳ.к.ларда йил давомида газ сарфининг меъёрий миқдори иссиқлик бирлиги кўринишида 4.1.1 жадвалда келтирилган. ҚМ ва Қ 2.04.08.96 да келтирилган газ сарфининг миқдори, хонадонларда марказлашган иссиқлик таъминоти мавжуд бўлганда, овқат пишириш учун бир йилда бир кишига- 2800МЖ микдорда иссиқлик микдори керак бўлади. Агарда марказлашган иссиқ сув таъминот бўлмаганда, газ сарфининг миқдори иссикдик бирлиги кўринишида 4600МЖни ташкил этади ва ҳ.к. Шифохоналарда, ҳаммомларда, нон пиширувчи корхоналарда хақиқий сарфланаётган сарф миқдорини ҳисоблашда, бир ўрин учун ёки бир тонна кир ювиш, нон пишириш учун керакли бўлган газ сарфи миқдори, шартди бирликда иссиқпик бирлиги кўринишида (МЖда) келтирилган. Бундай турли хил ўлчов бирлиги кўринишидан фойдаланиш йиллик газ сарфини ҳисоблашда қийинчилик туғдиради. Шунинг учун ҳам йиллик сарфланаётган газ миқдорини ҳисоблашда ҳар бир гуруҳ истеъмолчилари учун алоҳида ҳисоблаш услубидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |