Махсус мақсадли трансформаторларга: автотрансформаторлар, ўлчов трансформаторлари, пайвандлаш трансформаторлари ва бошқа махсус мақсадли трансформаторлар киради.
Автотрансформаторлар электр тармоқларидаги кучланишни ростлаш учун хизмат қилади;
Пайвандлаш трансформаторлари металларни бир бирига пайвандлаш ёки ажратиш жараёнларида ишлатилади.
Автотрансформатор (АТ)
Чулғамлари электромагнит боғланишдан ташқари электр боғланишга ҳам эга бўлган трансформаторнинг бир турига автотрансформатор деб аталади.
Трансформаторда бирламчи чулғамдан иккиламчи чулғамга тўла энергия электромагнит воситасида берилса, автотрансформатор (АТ)да тўла энергиянинг бир қисмигина шу йўл билан узатилиб, энергиянинг бошқа қисми эса унинг бирламчи ва иккиламчи занжирлари электр жиҳатдан уланганлиги туфайли бевосита берилади.
АТ лар кучланишни пасайтирувчи ва оширувчи, бирфазали ва уч фазали, икки чулғамли ва уч чулғамли турларга бўлинади.
Бир фазали пасайтирувчи автотрансформаторнинг электромагнит (а) ва принципиал (б) схемаси
Агар АТ чулғамининг "Ах" учларини тармоққа улаб, унинг "ах" қисмига истеъмолчи уланса – пасайтирувчи АТ, агарда "ах" қисмини тармоққа улаб, “Ах" учларига истеъмолчи уланганда – оширувчи АТ бўлади.
kА Е1 Е2 wАx wах U1 / U2 Пасайтирувчи АТ га юклама уланганда чулғамининг бирламчи занжири-дан I1, иккиламчи занжиридан эса I2 >I1 ток ўтади. I 1 I 0 – I 2kА ток чулғамнинг фақат "А–а" қисмидан ўтиб, иккала чулғам учун умумий бўлган "а–х" қисмидан эса I1 ва I2 токларнинг геометрик йиғиндисига тенг бўлган I ах I 1 I 2 I 0 – I 2 kА I 2 I 0 I 2 (1–1kА) ток ўтади.
АТ нинг трансформациялаш коэффициенти kА қуйидагича аниқланади:
I1 ва I2 токлар фаза жиҳатдан деярли 180 бўлгани туфайли (I0 0) уларни алгебраик айирма кўринишида ёзиш мумкин: I ах I12 I 2 – I 1
Бундан кўринадики, пасайтирилган АТ чулғамининг умумий қисми "а-х" бўйича ўтаётган ток Iах бирламчи занжир токи I1 га тескари, иккиламчи занжир токи I2 билан эса мос йўналган бўлади.
Кучланиши ростланувчи бир фазали трансформатор Ўлчов трансформаторлари
Амперметр, вольтметр ва ваттметрни ўлчов трансформаторларига уланиш схемаси
Бундай трансформаторлар ўзгарувчан ток занжирларида электр ўлчаш асбоблари (вольтметр, амперметр, ваттметр ва бошқ.)нинг ўлчаш чегараларини кенгайтириш ва юқори кучланиш тармоқларида мазкур асбоблар билан ишлаш хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида ишлатилади. Бундан ташқари релели ҳимоя асбобларини улашда ҳам фойдаланилади. Бундай трансформаторларни "ўлчов трансформаторлари" дейилади. Уларнинг қуввати 5 VА дан бир неча юз VА гача бўлади. Ўлчов трансформаторлари кучланиш ва токларни ўзгартирганда хатолик мумкин қадар кам бўлишининг зарурлиги уларга қўйиладиган асосий талабдир.
U
W
A
a
X
x
Бу салт ишлаш режимига яқин бўлган холатда ишлаётган пасайтирувчи трансформатордир.
U1/U2 = k
U1= kU2
U2 ≤ 100 B
Пайвандлаш трансформатори
Пайвандлаш трансформаторлари кучланиши 220 ёки 380 V бўлган электр энергияни метални ёйли пайвандлаш учун зарур бўлган салт ишлашдаги кучланиши 60 V бўлган электр энергияга ўзгартириб беради. Реактор (дроссель) – магнит занжири ҳаво оралиғини ўзгартириш йўли билан пайвандлаш токини ростлашга мўлжалланган.
Пайвандлаш трансформатори
δ
U1
U2
Др
UДр
i2min
i2max
UДр
U20
U2
i2
δmin
δmax