Махсус мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 1,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana16.03.2022
Hajmi1,66 Mb.
#495972
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
mahsus-maktabgacha-talim-muassasalarida-zhismoniy-tarbiya-zharayonini-takomillashtirish-usullari

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2014, 12
Машғулотларнинг тахминан ярмини 
предметлар устидан ҳатлаб ўтиш машқ-
лари ташкил этади (кубиклар, таёқлар, 
зина тахталари, канатлар). Иккала гуруҳ-
да ҳам оёқ учида юриш қўлланилади. Ик-
кинчи йил таълим олаётган болалар гу-
ру ҳи тайёргарлиги юқори бўлгани ту фай-
ли юриш мобайнида оёқ тиззалари ни 
баланд кўтариб юриш машқи киритилган. 
Ҳар бир машғулотда мувозанат ҳиссини 
ривожлантирувчи битта-иккита машқ ки-
ритилган.
Машғулот ҳаракат фаоллиги даража-
сини сақлашга хизмат қилгани сабабли, 
берилган кўпчилик машқлар якка (жойда 
айланиш, бош ҳаракати, оёқ учида юриш, 
оёқ тиззаларини баланд кўтариб юриш), 
гуруҳли (арғимчоқ-кўприк бўйлаб юриш, 
ўриндиқ, тахтада юриш) бажарилади.
Кўпчилик ақли заиф болаларда ясси 
оёқлик ҳолатлари кузатилганлиги сабаб-
ли, оёқ кафтларининг шаклланишига 
ҳисса қўшувчи мушакларни мустаҳкам-
лаш ҳам муҳим вазифа ҳисобланади. 
Мавжуд ясси оёқлик нуқсонини барта-
раф этиш мақсадида машғулотларга бир 
қатор махсус йўналтирилган машқлар ки-
ритилган (оёқ кафтлари билан канатни 
думалатиш (стулда ўтириб), канатни топ-
таш, канат бўйлаб ён томонлама юриш, 
гимнастика деворининг пастки тахтаси 
бўйлаб ён томонлама ҳаракатланиш, оёқ 
учида, товонида юриш кабилар).
Тўрт ёшли болаларга нафасни ривож-
лантирувчи махсус вазифалар беришга
ҳали эрталик қилади. Бироқ машқларни 
бажариш давомида болалар безовта 
бўлмасликлари ва тўғри нафас олишла-
рини назорат қилиб бориш лозим. На-
фасни ривожлантириш маълум даражада 
белгиланган югуриш ва бошқа тезлик 
машқлари ёрдамида мақсадга мувофиқ 
олиб борилади. 
Мактабгача махсус муассасалар таъли-
мининг биринчи йилидаёқ таълимга нутқ 
ўстириш, эшитишни ривожлантириш, 
ҳисоб, қуриш-ясаш ва бошқа машғулотлар 
киритилади. Ҳаракат режимининг тўғри 
ташкил этилмаганлиги интенсив таълим 
жараёнида болаларнинг ҳаракат талаб-
ларини қониқтиришда қийинчиликларни 
юзага келтиради ва уларнинг жисмоний 
ҳамда ҳаракат фаоллигига салбий таъсир 
этиши мумкин. Шунинг учун уларнинг 
ривожланиш хусусиятларини ҳисобга ол-
ган ҳолда, ақли заиф мактабгача ёшдаги 
болалар жисмоний тарбия машғулотлари 
алоҳида шароит, махсус услублар ва усул-
ларни талаб қилади. Ҳар бир маш ғулотда 
болалар берилган юкламани ҳис этишла-
ри, ҳаракат талабларига риоя қи лиш лари, 
ўзларини ҳаракатда намоён қилиш имко-
ниятига эга бўлишлари керак.
Тартибга кўра ҳар бир ҳаракат тури 
бир неча марта такрорланади. Ўқув йили 
мобайнида аста-секинлик билан ҳаракат 
кўникмалари мустаҳкамланади ва мукам-
маллашади. Дастур талабларини тўла-
қонли ўзлаштиришнинг муҳим шартла-
ридан бири машғулотда ҳаракат фаол ли-
гининг юқори даражасини сақлаш ҳисоб-
ланади. Синфдаги болалар сони камли-
гига қарамай (12–13 бола), жисмоний ва 
ҳаракат фаоллиги имкониятлари тенг 
эмас. Бу эса назорат олиб боришда, ёр-
дам кўрсатишда ва баҳолашда индиви-
дуал ёндашишни талаб қилади.
Ўзбекистон Республикасидаги махсус 
мактабгача таълим муассасаларида жис-
моний тарбия жараёнларини кузатиш 
ақли заиф болалар жисмоний тарбияси 
бўйича махсус ўқув-услубий қўлланма-
лар нинг йўқлиги тарбиячиларга машғулот 
ва методик усулларни танлаш, коррек-
цион ишни тўғри ташкил этишда қийин-
чилик туғдираётганини кўрсат моқда. Шу 
40
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ / ИНКЛЮЗИВНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish