Ҳар бир мамлакатда амалга ошириладиган таълим
тарбия тизими негизида муайян мақсадлар ётади. Давлат
ва жамият тараққиёти, унинг истиқболи шу давлат, шу
мамлакатда яшовчи фуқароларнинг жисмонан бақувват
ва соғлом бўлиши билан ҳам белгиланади.
34
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ / ИНКЛЮЗИВНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2014, 12
Яхши орзу-умидлар билан кутилаётган
фарзанднинг носоғлом, ногирон туғилиши
ҳар қандай оила учун фожиадир. Шунинг
учун ҳам махсус (коррекцион) педагоги-
ка умумий педагогиканинг таркибий
қисми сифатида ривожланишида у ёки бу
муаммолари бўлган жамият аъзолари-
нинг таълим-тарбияси билан шуғулланар
экан, уларни соғлом жамият аъзолари
қаторида ижтимоий мослашувини таъ-
минлашни ўз олдига асосий вазифа қилиб
олади
1
. Шунга кўра махсус педагогика
қаршисида турган муҳим вазифалардан
бири оилавий тарбияни ижтимоий тар-
бия билан узвий боғлашнинг янги усул ва
йўлларини излаб топиш, шунингдек, бу
йўлда илмий-амалий изланишлар олиб
боришни тақозо этади.
Мамлакатимизда
ривожланишида
муам моси бўлган болаларнинг соғлом
тенг дошлари қатори миллий руҳда тар-
бияланишлари, ақлий, маънавий-ахло-
қий, жисмоний жиҳатдан камол топиш-
лари, жамиятдаги ижтимоий ҳаётга
мус тақил, етук фуқаролик даражасида
тайёр бўлиб етишишлари масалаларига
жиддий эътибор қаратилмоқда. ХХ аср-
нинг охирги ўн йиллигида кўпчилик мам-
лакатларда интеграциянинг ривожлани-
ши ҳамда имконияти чекланган, алоҳида
эътиборга муҳтож, ногирон болаларга
нисбатан давлат ва жамиятда янги муно-
сабатларнинг қарор топиши ва ривожла-
ниши билан боғлиқ муҳим ўзгаришлар
содир бўлди.
Ҳозирги пайтда республикамизда мак-
табгача ёшдаги ақли заиф болага ва унинг
ота-онасига комплекс ёрдам кўрсатила-
диган муассасалар тизими фаолият кўр-
сатмоқда. Бундай муассасалар соғлиқни
1
Обучение детей с нарушениями интеллектуално-
го развития (олигофренопедагогика). / Под редакцией
Б.П.Пузанова. – М.: «Академия», 2003.
сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва таълим ти-
зимларида, нодавлат ташкилотлар кўри-
нишида амал қилмоқда. Булар меҳри-
бонлик уйлари, ногирон болаларни
реа би ли тация қилиш марказлари, махсус
мактабгача таълим муассасалари, махсус
(коррекцион) мактаблар, мактаб-интер-
натлар ва улар қошидаги махсус ором-
гоҳлар ва бошқаларни қамраб олади.
Махсус мактабгача таълим муассасасида
мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар
тарбияси дастурининг бўлимларидан
бири жисмоний тарбиядир. Ақли заиф
болалар жисмоний тарбиясининг мақсади
уларнинг соғлиғини мустаҳамлаш, тўғри
жисмоний ривожлантириш ва ҳаракат
кўникмаларини шакллантиришни кўзда
тутади. Тўғри ташкил этилган ва тизимли
равишда амалга ошувчи тарбия жараёни
болаларнинг гармоник ривожланиши
учун қулай шарт-шароит яратади. Ақли
заиф болаларда тенгдошларига нисбатан
соматик заифлик, жисмоний ривожла-
нишдан орқада қолиш, гавда тутиш ҳамда
ҳаракатланиш нуқсонлари кузатилади
2
.
Ақли заиф болалар ҳаракат нуқсонларини
ва жисмоний ривожланишдан орқада
қолишини бартараф этиш мақсадидаги
махсус вазифалар бу болалар жисмоний
тарбиясининг ўзига хос хусусиятларини
белгилайди. Ақли заиф болаларни тўғри
ҳаракатланишга ўргатиш таълимининг
асосий воситаси – жисмоний тарбия
машғулотларидир. Асосий ҳаракатлар
(юриш, югуриш, сакраш, копток отиш,
осилиш) ёрдамида болаларда ҳаётий
муҳим ҳаракатлар ривожланади. Ҳаракат
малакаларини эгаллаш боланинг жисмо-
ний ва руҳий ривожланиши, нуқсон лар
коррекцияси, таълим жараёнига ижобий
таъсир кўрсатади.
2
Отто Шпек. Люди с умственной отсталостью: обуче-
ние и воспитание. – М.: «Академия», 2004. –С. 189–195.
35
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ / ИНКЛЮЗИВНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |