Махсус қисм X бўлим. ҚЎшилган қиймат солиғИ 31-боб. Солиқ ТЎловчилар ва


бўйича айланма амалга оширилган сана



Download 76,98 Kb.
bet3/26
Sana20.06.2022
Hajmi76,98 Kb.
#681626
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
QQS

бўйича айланма амалга оширилган сана
(1-қ.) Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маҳсулот етказиб берувчи томонидан ҳисобварақ-фактура тақдим этилган сана ёки товарлар жўнатилган (берилган) сана, агар ушбу сана ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан олдин келса, товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир.

(2-қ.) Агар товарни жўнатиш (бериш) амалга оширилмаса, товарга бўлган мулк ҳуқуқи харидорга ўтказилган кун товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир.

(3-қ.) Кўчмас мол-мулк реализация қилинган тақдирда, кўчмас мол-мулкни бошқа шахс тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси бўйича харидорга кўчмас мол-мулк берилган сана айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади.

(4-қ.) Хизматлар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат расмийлаштирилган (имзоланган) сана хизматларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир.

(5-қ.) Ушбу модданинг тўртинчи қисми қоидалари бошланиши бир ҳисобот (солиқ) даврига, тамомланиши эса бошқа ҳисобот (солиқ) даврига тўғри келадиган хизматларга нисбатан ҳам қўлланилади.

(6-қ.) Электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари, қувурлар тизими орқали юкларни ташишга доир хизматлар реализация қилинганда, товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинган бошқа холларда товарлар етказиб берилган (хизматлар кўрсатилган) календарь ойнинг сўнгги куни товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир.

(7-қ.) Объектлар қурилишида, шу жумладан объектларни фойдаланиш учун тайёр ҳолда қуришда, шунингдек узоқ (бир солиқ ҳисоботи давридан ортиқ) технологик даврийликдаги узоқ муддатли шартномалар бўйича, агар тузилган узоқ муддатли шартномалар шартларида хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса, ҳар бир календарь ойнинг охирги куни айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади.

(8-қ.) Мол-мулк молиявий ижарага (лизингга) берилганда, молиявий ижара (лизинг) шартномаси тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра мол-мулк ижарага олувчининг (лизингга олувчининг) тасарруфига берилган сана айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади.

(9-қ.) Солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун товарларни беришда (хизматлар кўрсатишда) айланма амалга оширилган сана деб солиқ тўловчининг тегишли ички ҳужжати билан расмийлаштирилган, ушбу товарни бериш (хизматлар кўрсатиш) амалга оширилган кун эътироф этилади.

(10-қ.) Товарлар экспорт божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган тақдирда, қуйидаги саналар товарни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади:


1) божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган божхона чегараси ҳақиқатда кесиб ўтилган сана;
2) божхонага оид декларациялашни амалга оширган божхона органининг белгилари қўйилган ҳолда товарларга тааллуқли божхона юк декларацияси рўйхатдан ўтказилган сана - даврий ва (ёки) вақтинчалик божхонага оид декларациялашдан фойдаланилган ҳолларда.
33-БОБ. СОЛИҚ СОЛИШДАН ОЗОД ЭТИШ


Download 76,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish