9.
|
Лицензия талаблари ва шартлари:
|
а) лицензиат томонидан нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, амалдаги экология, санитария, метрология, ёнғин хавфсизлиги ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш, шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида санитария ва шаҳарсозлик норма ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларининг мавжудлиги;
б) юридик шахс штатида лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ва муҳандис-техник ходимларнинг, шунингдек, махсус тайёргарликдан ўтган хизмат кўрсатувчи техник ходимларнинг мавжуд бўлиши;
в) қазиб олинадиган ва сотиладиган маҳсулот турларига сифат сертификатининг мавжудлиги ва амалда уларнинг сифат сертификатига мувофиқлиги;
г) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан, тегишли моддий-техника базадан, нефть омборидан ва ёнилғи қуйиш қурилмаларидан, бошқа техника воситаларидан шу жумладан, замонавий ўлчов асбобларини Табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига улаш орқали фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги;*
д) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган ҳолларда режим органининг мавжудлиги;
е) лицензия талабгорига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, лицензияланадиган фаолият турини амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун зарур бўлган моддий-техника базанинг (бинолар, хоналар, қурилиш машиналари, механизм ва транспорт, асбоблар, энергетика қурилмалари, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерлар) мавжуд бўлиши;
ж) қазиб чиқарилган, қайта ишланган ва сотилган нефть, газ ҳамда газ конденсати ҳажмининг алоҳида бирламчи ҳисобини юритиш;
з) сиқилган табиий ёки суюлтирилган углеводород газда ишлашга мослаштирилганлиги тўғрисида тегишли рухсат этувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ва навбатдаги техник синовдан ўтмаган автотранспорт воситаларига газ тўлдирмаслик;*
и) автомобиль газ баллонларини сиқилган табиий газ билан тўлдиришда максимал бомимни 20 МПА дан оширмаслик;*
й) истеъмолчиларга нефть, газ ҳамда газ конденсатини (шу жумладан, суюлтирилган углеводород ва сиқилган табиий) тўғри сотишни, маҳсулотга сифат сертификатнинг мавжуд бўлиши ҳамда унинг сифат сертификатига амалда мувофиқ бўлишини таъминлаш;
к) нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш (шу жумладан, охирги истеъмолчигача сотиш) бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик — шахс-лицензиатлар томонидан умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан, уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек, ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга лицензиат томонидан рухсатсиз аралашиш.*
|