282
№2 - ШЎЪБА
КИМЁ ВА КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ФАНЛАРИНИ
ЎҚИТИШДАГИ ИННОВАЦИОН МЕТОДЛАР
КИМЁ САНОАТИ ТАРМОҚЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН
РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛИ
1
Нуралиев Ғ.Т.,
1
Тураев Х.Х.,
2
Джалилов А. Т.
1
Термиз давлат университети,
2
Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти
Глобаллашув ва интеграциялашиш жараёнларининг жадаллашуви,
халқаро рақобатнинг кучайиши, технологиялардаги узлуксиз ва муҳим сифат
ўзгаришларининг юз бериши, сотиш бозорлари ва истеъмолчилар
талабларининг таркибий ўзгаришлари ҳар бир хўжалик юритувчи субъектдан
рақобатбардош маҳсулот яратиш талаб қилмоқда. Инновация фаолиятини бозор
талаблари асосида тубдан ўзгартириш, бошқаришнинг замонавий ва
истиқболли шаклларини жорий этиш ҳамда модернизациялаш, замонавий
ахборот тизимлари ва технологияларидан самарали фойдаланиш бугунги
куннинг асосий талаби ва корхонанинг бозор рақобати шароитида яшаб
қолишнинг асосий шарти ҳисобланади.
Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва
ислоҳ этиш даврида Ўзбекистон Республикасида бозор ислоҳотларини янада
чуқурлаштириш ва хусусий сектор тармоғи ривожини жадаллаштириш, солиқ,
банк ва молия тизимини такомиллаштириш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
соҳасини ислоҳ этиш бош вазифалар ҳисобланади” - деб таъкидлаган эдилар.
Замонавий корхоналарда инновация жараёнлари бошқарувини ташкил этиш –
иқтисодиётнинг барча тармоқларида фаолият олиб бораётган фирмалар ва
корхоналарда маҳсулот (хизмат) ишлаб чиқаришнинг "ҳаёт цикли" даги барча
жараёнларни мантиқий кетма-кетликда моделлаштириш жиҳатларини
ўрганишдан иборатдир. Бозор муносабатлари мураккаб жараён бўлиб, унга
таваккалчилик ва ноаниқлик элементлари хосдир. Шунинг учун ҳам ушбу
омилларни ҳисобга олиб корхоналар ва фирмаларда ҳар бир ишлаб чиқариш
занжирини тўғри ташкил этиш, корхонанинг пировард натижаларига
эришишида ёрдам беради. Шу муносабат билан, замонавий корхоналарда
молиявий-хўжалик фаолиятини инновацияларга асосланган қайта ташкил этиш
услубиятини яратишнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Иқтисодиётнинг бозор
муносабатларига ўтиши билан жамиятда бозор иқтисодиётининг амал қилиш
механизмини, турли мулкчиликка асосланган корхоналарнинг хўжалик юритиш
фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, чегараланган ишлаб
чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлларини ва шу асосда
283
уларнинг самарали фаолият юритишларини ўргатувчи билимга бўлган эҳтиёж
ортиб боради. Бу масалаларни ҳал қилишда корхоналарда инновацион
бошқарувни ташкил этишнинг аҳамияти катта, чунки у корхоналар, фирмалар,
бирлашмалар
ва
бозор
иқтисодиёти
шароитида
республикамиз
иқтисодиётининг қуйи бўғинида фаолият кўрсатаётган барча бозор
субъектларининг бизнес- жараёнларини кенг миқёсда таҳлил этиш асосида
тегишли хулосалар чиқариб, оптимал қарорлар қабул қилиш имконини яратади.
Кимё саноати тармоқларини инновацион технологиялар асосида
ривожлантириш йўналишлари тадқиқот объекти бўлиб хизмат қилади. Миллий
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инновацион технологиялар асосида
кимё саноати тармоқларини ривожлантириш механизмлари тадқиқот
предметини ташкил этади. Кимё саноати тармоқларини ривожланишини
инновацион технологияларга асосланган йўлга ўтказишга қаратилган илмий
таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Барча мамлакатлар шу жумладан, Ўзбекистон учун ҳам замонанинг энг
долзарб иқтисодий таълимотларидан бири хисобланган инновацияларнинг
иқтисодий назарияси ҳозирда ўзининг шаклланиш босқичида. Шу боис,
замонавий инновация назарияларининг асосий мазмунини бир тизимга
келтириш муаммолари долзарб бўлиб турмокда. Руд Смите ўзининг “XXI асрда
инновациялар хақидаги таълимотлар: истеъмолчилар томонидан саволлар”
номли ишида инновация тадқиқотларида жараёнли ва тизимли ёндашувчи
мактабларни ажратиб кўрсатади. Мануэль Ларанья, Эльвира Уараб ва Кирон
Фланаганблар ўзларининг “Фан, технология ва инновация соҳасидаги сиёсат:
турли даражаларда ҳудудий сиёсатни назарий асослаш” номли ишларида
мавжуд йўналишларни (эндоген ўсишнинг неоклассик назарияси, ўсишнинг
янги
назарияси,
неомаршалианнинг
кластер
ёндашуви,
эволюцион-
структуралистик ёндашув, институционал тизимли ёндашув) инновацион
сиёсат учун тавсиялар ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан тахлил қилганлар.
Рақобат афзалликлари назарияси асосчиси М. Портер инновациялар
тўғрисидаги назарий қарашлари ҳам инновация назарияси ривожига ўзининг
салмоқли хиссасини қўшган деб ўйлаймиз. У инновациялар ва
рақобатбардошлик ўртасидаги боғликликни ўрганган ҳамда компаниянинг
рақобат афзалликларини унинг инновацияларни ўтказиш ва уларни жорий
этиши билан солиштирган. Инновация назариялари ривожланишининг учинчи
босқичида эътиборга молик тадқиқотларни олиб борган олимлар сифатида
қуйидагиларни таъкидлаб ўтиш лозим: С.Ю. Глазьев - “технологик тартиб”
концепцияси асосчиси. Хулоса қилиб таъкидлаш мумкинки, мамлакатларда
давлат инновацион сиёсатларнинг кўпчилиги ўзларининг миллий вазифаларини
ҳал этишлари учун қабул қилинади, бироқ шу билан бирга, айнан инновациялар
бутун жаҳон хамжамиятини қўйилган мақсадига эришиш ва умумий
фаровонликни таъминлаш учун бирлаштирувчи “янги мафкура” сифатида
намоён бўлмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |