258
DELPHINIUM PARADOXUN ЎСИМЛИК КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
Ў.Х.Қурбанов., Н.И. Мукаррамов., А.М. Нигматуллаев.
ЎзР ФА акад. С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси инситути
Delphinium paradoxun ўсимлиги Ranunculaceae оиласига мансуб бир
йиллик ўсимлик бўлиб, табиатда ёввойи ҳолда ўсади. Ўсимлик қум-тупроқ
қатламли ерларни яхши кўради, ҳамда чўл ва чўл олди худудларда яхши ўсиб
кўпаяди. Delphinium paradoxun Республикамизнинг Қашқадарё, Бухоро, Навоий
вилоятларида Қизилқум, Қорақум худудларида кенг тарқалган [1] .
Ўсимлик таркибида алкалоидлар сақлаганлигини икки хил усул билан
яъни кремний вольфрамий кислота ва драгендорф эритмаси ёрдамида
аниқланди. D. рaradoxun да алкалоидлар миқдоран кўп эканлиги аниқланди.
D. paradoxun ўсимлигининг алкалоидлар таркибини аниқлаш учун унинг
ер устки қисми (1000 г) 80% C
2
Н
5
ОН билан (8 х 2500 мл дан) уч хил шароитда
ультратовушли аппаратда, қайнатиш ва хона хароратида, экстракция қилинди.
Турли хил шароитларда олиб борилган экстрактциялар натижасида муқобил
шароитли экстракция усули аниқланди. Ҳар бир усулдаги олинган экстрактлар
ҳайдалиб, нейтрал pH=7, кучсиз ишқорий pH=8 ва кучли ишқорий pH=12
муҳитларда хлороформ билан алоҳида экстракциялар қилиниб, хлороформли
алкалоидлар йиғиндиси ажратиб олинди. Сувли қисми муҳитини NaOH
эритмаси ёрдамида кучли ишқорий pH=12 га келтирилди. Ўсимликнинг қуруқ
массасига нисбатан, унинг таркибидаги алкалоидларни умумий миқдори
аниқланди.
Ультратовушли аппаратда 3,623 г (0,36 %),
Қайнатиш орқали 3,104 г (0,31%),
Хона ҳароратида 2,725 г (0,27%)
Олинган хлороформли алкалоидлар йиғиндисини SiO
2
ли калонкаларда
бўлиш натижасида эриш ҳарорати 208-210
о
С (1), 175-177
о
С (2), 138-140
о
С (3),
бўлган алкалоидлар ажратилди ва метанолда кристаллари ўстирилди ҳамда
РТТ ёрдамида 14-дигидроделькозин (C
24
H
37
NO
7
), (1), аяконин C
23
H
33
NO
3
, (2) ва
6-дигидроделькорин C
26
H
39
NO
7
, (3) алкалоиди эканлиги аниқланди.
ИК спектр: 3513, 3455, 1755, 1460, 1440, 1400, 1300, 1245, 1130, 1100, 1080,
940, 887, 874, 818, 770, 753, 715 cm
-1
(1) [2].
ПМР спектр: 1.08 (3H, t, J=7, NCH
2
CH
3
), 3.29 (9H, s, 3 x OCH
3
)(1) [2].
ИК спектр: 3512 cm
-1
(2) [3-5].
ПМР спектр: 0.69 (3H, s, H-18), 3.63 (1H, d, J=14 Hz, H-7), 4.52 (1H, s, H-
20), 4.96, 5.07 (each 1H, d, H-17) (2) [3-5].
ИК спектр: 1740, 1100 cm
-1
(3) [6].
ПМР спектр: 1.00 (3H, t, J=7, NCH
2
CH
3
), 3.22, 3.25, 3.28, 3.32 (12H, s, 4 x
OCH
3
), 3.60 (1Н, t, J=5, Н-14), 5.03, 5.45 (2Н, d, J=2, CH
2
O
2
) (3) [6].
Do'stlaringiz bilan baham: |