178
СУЬНИЙ ЭРИТМАЛАРДАН ХРОМ(VI) ИОНИНИНГ САНОАТДА
ИШЛАТИЛАДИГАН ИОНИТГА СОРБЦИЯСИ
Ботиров С.Х
1
., Хушвақтов С.Ю
1
., Бекчанов Д.Ж
1
., Мухамедиев М.Г
1
.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
1
Бугунги кунда саноат корхоналаридаги оқава сувлар таркибида Co
2+
, Cr
3+
,
Cu
2+
, Zn
2+
, CrO
4
2-
, HCrO
4
-
, Cr
2
O
7
2-
каби ионлар миқдорини назорат қилиш
экологиянинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади[1]. Хром ионларига
ўхшаш поливалент металлар асосан рангли ва қора металлар олишда
легирловчи қўшимчалар сифатида ишлатилади. Хром бирикмаларининг кўп
миқдорини тутган оқава сувлари, полиметалл ва хромит рудаларни комплекс
қайта ишлашда ҳамда гальваник ишлаб чиқаришда ҳосил бўлади[2]. Хром
тутган оқава сувларни тозалашда ионалмашиниш усулларидан фойдаланиш
мақсадга мувофиқ бўлиб, хромнинг қимматбаҳо бирикмаларини кейинчалик
ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун ажратиб олишни назарда тутади.
Ионалмашиниш ҳусусияти юқори бўлган АН-31 анион алмашинувчи
сорбентнинг сорбция механизми германий (IV) ва мис (II) ионларида
ўрганилган. Олинган АН-31 анионитига германий (IV) ва мис (II) ионлари
сорбция жараёни кинетика, изотерма ва фаолланиш энергияси ҳисоблаб
топилган[3]. Сувли эритмалардан мис ионларини АН-31 анионитга сорбцияси
ўрганилган. Диффуз қайтарилишнинг электрон спектрлари анализи
натижасида анионит таркибидаги функционал гуруҳлар иштирокида
[Cu(NR
3
)
2
(OH)
2
(H
2
O)
2
], [Cu(NR
3
))
3
(OH)(H
2
O)
2
] комплекс ҳосил бўлиши таҳлил
қилинган. Мис ионлари сорбент таркибидаги амино гуруҳ билан ковалент
боғлар билан боғланиши ва иккита полимер молекулалари октаэдр шаклидаги
координацион тугун ҳосил қилиши кўрсатилган[4]. Табиий адсорбент қора
гуруч пўстлоғининг кулига адсорбция орқали сувли эритмалардан Cr(VI)
ионларининг сорбцияланиши кинетик нуқтаи назардан ҳар хил шароитларда
ўрганилган. Cr(VI) ионини сорбция жараёнининг термодинамик параметрлари -
эркин энергия ΔG, энтальпия ΔН ва энтропия ΔS ўзгариши ҳисоблаб топилган.
Адсорбция жараёни юқори рН даражасига боғлиқ эканлиги аниқланган. Cr(VI)
иони сорбциясининг кинетик маълумотлари барча ўрганилган ҳароратларда ва
дастлабки концентрацияларда псевдо иккинчи даражали кинетик модель билан
яхши мос келиши келтирилган. Айни ишда саноат корхоналарида самарали
ишлатилиб
келаётган
АН-31
анионалмашинувчи
материалидан
фойдаланилди[5].
Ушбу ишда саноатда ишлатиладиган АН-31 номли таркибида
аминогуруҳлари сақлаган анионит суьний эритмалардан Cr
2
O
7
2-
ионининг
сорбция кинетикаси ўрганилди. Бунинг учун K
2
Cr
2
O
7
дан фойдаланиб Cr
2
O
7
2-
ионининг 1 мг/л 10 мг/л 20 мг/л 40 мг/л гача бўлган концентрацияли
эритмалари тайёрланди ва тайёрланган сунъий эритмалардан металл ионининг
сорбция давомийлиги 1 - 12 соатлар оралиғида ўрганилди. Сорбциядан олдинги
ва кейинги эритмалардаги металл ионларининг концентрация ўзгариши
ўрганилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |