358
“АММИАКЛИ СЕЛИТРА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ”
МАВЗУСИДА КЕЙС, МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИ УЧУН ДАРС,
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ МОДЕЛИ ВА ПЕДАГОГИК
ИШЛАНМАЛАР
Мирсалимова С.Р., Карабаева М.И., М.Ортикова
Фарғона политехника институти
Кейснинг
мақсади
кимёвий
технология
бакалавр
йуналиши
талабаларининг азотли ўғитлар, аммиакли селитра физик кимёвий хоссалари,
олиниш усуллари, ишлатилиши буйича тушинча ва билимларини текшириб
кўриш, ишлаб чиқарилиши ва ишлатилиши бўйича кўникмаларини
ривожлантириш, ишлаб чиқариш кўрсатгичлари ва хисоблари тўғрисида
мустақил фикрлашга ўргатишдан иборат.
Ушбу кейс стадини муваффақиятли амалга ошириш учун талабалар
олдиндан аммиак ва нитрат кислотаси хоссалари, уларни синтез қилиш хом-
ашёларининг тавсифи, усуллари, босқичлари ва нейтрализация реакциясининг
бориши, иссиқлик реакциялари ва ишлатиладиган ускуналарнинг умумий
ишлаш принципи, аммиакли селитранинг ишлатилиш соҳаларини билиши
керак ҳамда
Технологик хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда ушбу кейс-стадининг
асосий манбаи кабинетли, лавҳасиз бўлиб, бугинги кун тартибида баён
қилинган. Кейс-стадининг асосий объекти шахсга йуналтирилгандир. Бу
ташкилий институционал кейс стадии бўлиб, маълумотлар, вазиятлар ва
саволлар асосида тузилган. Ҳажми ўртача, тизимлаштирилган бўлиб, тренингга
мўлжалланган ўқув мавзу бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилишга
қаратилган. Дидактик мақсадларга кўра кейс-стади муаммоларни тақдим
қилишга, уларни ҳал этишга, таҳлил қилиш ва баҳолашга қаратилган.
Аввало, талаба кейс-стади билан танишиб чиқади. Муаммоли вазият
бўйича тушинча ҳосил қилиш учун барча ахборотлар билан танишиб, машғулот
пайтида вазиятни таҳлил қилишга харакат қилади.
Азотли ўғитлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилгунча фақатгина Чили
селитраси – NаNО
3
қишлоқ хўжалигида ўсимликлар учун минерал озуқа
сифатида ишлатилиб келинган.
Хозирги пайтда кимё саноати корхоналарида турли хилдаги азотли
ўғитлар ишлаб чиқарилмокда.
Азотли ўғитларнинг асосий турлари: аммиакли (аммиак), аммонийли
(аммоний тузлари – фосфат, сульфат, хлорид ва бошқалар), аммоний нитратли,
нитратли (нитрат кислотанинг кальцийли, калийли, натрийли селитралари) ва
амидли (карбамид - (NН
2
)
2
СО, кальций цианамид - Са(СN)
2
ва бошқалар)
ўғитлар хисобланади.
Бундан ташқари бу тузлар асосида аралаш ва мураккаб
ўғитлар, суюқ азотли ўғитлар – аммиак ва аммиакли сув, аминлар ва бошқа
тузларнинг сувли эритмалари ишлатилади.Маълумки аммиакли селитра ва
карбамид ўғити таркибида озуқа моддага бой бўлган эскпортбоп махсулотлар
359
сирасига киради. Лекин селитранинг иккита камлилиги бор бўлиб, бу унинг
сақлаш давридаги ёпишқоқлик ва юқори портлаш хусусиятлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |