285
мазмун билан ишлаганида икки ўзаро боғлиқ фаолият турини – бевосита
ўқувчи фаолияти ва кимё (ёки биология) ўқитувчисининг методик фаолиятини
онгли ўзлаштирганида содир бўлишини кўзда тутади.
Биокимёни ўқитиш жараёни моделига талаблар махсус илмий ва методик
компонентлар интеграциясининг алоҳида жиҳатларини акс эттиради. Аммо
биокимёни ўқитиш методик тизимини яхлит сифатида ифодалайдиган,
интеграция жараёнининг етакчи йўналиши
сифатида бутун курснинг
яхлитлигини таъминловчи маълум бир “асос” зарурдир.
Бўлажак ўқитувчиларнинг биокимёни ўқитиш методик тизими
моделининг умумий тавсифи. Биокимё фанини ўрганишда талабаларнинг
методик тайёргарликлари тизимига қўйилган талабларни амалга ошириш учун,
бир томондан биокимёвий мазмун хусусиятларига кўра ва бошқа томондан
методик тайёргарликнинг ўзига хослиги билан белгиланган қатор шартларга
риоя этиш зарур.
Биокимёвий мазмуннинг асосий хусусияти – бу унинг кимёвий ва
биологик билимларга нисбатан интеграцияловчи ва
умумлаштирувчи
хусусияти ҳисобланади. Биокимё янги кимёвий қонунларни очмайди, балки
уларнинг биологик тизимлардаги хатти-ҳаракатининг ўзига хос хусусиятларини
ўрганиб, мазкур қонунларга таянади. Биокимё ўқувчиларнинг эътиборларини
материянинг ҳаракатланишининг кимёвий шаклининг умумий ва энг аҳамиятли
қонуниятларига қаратиб, кимёвий билимларни умумлаштиради.
Биологик фанлар тизими нуқтаи назаридан, биокимё – бу ҳаётнинг
моҳияти ва келиб чиқиши тўғрисидаги биология учун энг умумий ва энг муҳим
тушунчаларни очиб беришга имкон берувчи пойдевор бўлиб ҳисобланади.
Фақатгина кимё ҳаёт нима ва у қандай юзага келганлиги тўғрисидаги
саволга
жавоб бера олади.
Биокимёвий мазмуннинг интеграцияловчи хусусияти, бир томондан у
материя ҳаракатининг кимёвий шаклининг ривожланиши нима билан
якунланганлиги, бошқа томондан – материянинг ҳаракатланишининг биологик
шакли
нимадан бошланганлиги, қандай кимёвий қонуниятлар унинг юзага
келишига олиб келганлигини кўрсатади.
Шунга кўра, талабаларнинг биокимё фанини ўрганишлари жараёнидаги
уларнинг методик тайёргарликларининг асосий вазифаси – уларни кимё ва
биология бўйича билимларни умумлаштириш учун биокимёвий мазмундан
фойдаланишга ўргатиш ҳисобланади. Бунда умумлаштириш биокимё курсини
қуришда стратегик йўналишга
айланади, у педагогик ОТМда биокимёни
ўқитиш методик тизимини қуриш усули сифатида ва махсус ўзлаштириш
объекти сифатида хизмат қилади. Бундай усул қатор психологик-педагогик ва
методик вазифаларни ечиш имконини беради.
Талабаларнинг биокимё фанини ўрганишлари давомида уларнинг методик
тайёргарликлари тизимини қуришда бевосита методик тайёргарликнинг ўзига
хослигини инобатга олиш талаб этилади. Унинг моҳияти, бўлажак ўқитувчи
икки ўзаро боғлиқ фаолият – ўқитувчи фаолияти ва биокимёвий мазмунни
ўзлаштиришга йўналган ўқувчи фаолиятини ўзлаштириши кераклигидан
иборатдир.