Магистрлик диссертацияси (МД) мавзуси: Гендер тенглиги муаммоларини ўрганиш ва тадқиқ қилишда картографик методдан фойдаланиш масалалари


Ўзбекистонда гендер статистикасининг ҳолати



Download 333,5 Kb.
bet4/18
Sana27.03.2022
Hajmi333,5 Kb.
#512811
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Каримов СЕМИНАР 2

Ўзбекистонда гендер статистикасининг ҳолати. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида гендер тенгликка эришиш чораларини рўёбга чиқариш йўлида жуда катта ишлар амалга оширилди. Оиланинг ижтимоий муҳофазаси, оналик ва болалик масалаларига маъсул бўлган Бош вазир ўринбосари раҳбарлигида 1991 йилда Хотин-қизлар қўмитасига асос солинганлиги билан институционал ривожланишда сезиларли ўсишга эришилди. Хотин-қизлар қўмитаси барча ҳудудларда ва жабҳаларда ваколатли бўлган такомиллашган тизимга эга. Қўмита раислари орасида вилоят даражасидаги 14 та хоким ўринбосарлари, шунингдек мунитсипал ва туман даражасидаги маъмурият раҳбарларининг 219 та ўринбосарлари фаолият кўрсатишади.
Хотин-қизлар қўмитаси, ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция, Пекин ҳаракати дастурининг бажарилиши, Мингйиллик ривожланиш мақсадлари билан юклатилган халқаро мажбуриятлар бўйича ҳисоботларда Давлат статистика қўмитаси билан узвий ҳамкорликда иш олиб боради.



  1. Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ демократик тамойилларни қўллаб-қувватлаб, инсон ҳуқуқларини таъминлашга доир қарийб 70 та асосий халқаро ҳужжатларга қўшилди. Булар – Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари Декларацияси, «Хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги Конвенция, Мингйиллик ривожланиш мақсадлари ва бошқалар.
Республика жамиятнинг ўзига хос ижтимоий-иқтисодий трансформацияси моделидан келиб чиқиб, миллий ривожланиш масалаларини аёллар ва эркаклар тенглиги ҳамда хотин-қизларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги имкониятларини кенгайтириш асосида ҳал этишга, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ҳамда иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш борасидаги ташаббусни ўз қўлига олишга қодир бўлган ва муҳим ҳамкор бўла оладиган хусусий секторга алоҳида эътибор қаратади.
Аёллар ва эркаклар ҳуқуқлари тенглиги мамлакатимизнинг Асосий қонуни - Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустахкамланган, унинг 18-моддасида қайд этилганидек, «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар».
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳар бир одам учун Инсон ҳуқуқлари ҳақидаги Халқаро Конвенциядаги шахсий, ижтимоий, сиёсий, маданий ва иқтисодий ҳуқуқларининг бутун мажмуини кафолатлайди. Асосий қонунимизда ҳар бир инсонга ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсизлиги, уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги мустаҳкамланган.
Республика мустақиллик йилларида фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида ҳам юздан зиёд қонунчилик ҳужжатларини қабул қилди. Жумладан, булар қуйидаги қонунлар: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида», «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида», «Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида», «Мулкчилик тўғрисида», «Таълим тўғрисида», «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида», «Ахборотдан фойдаланиш эркинлиги тўғрисида», «Жамоат бирлашмалари тўғрисида», «Аҳоли бандлиги тўғрисида» ва бошқалар.
Аёлларнинг сайлов жараёнларидаги тенг ҳуқуқли иштирокини ҳамда аёллар ва эркаклар учун сайлов стандартларининг тенглигини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунларида белгиланган, жумладан булар - «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида», «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида», «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида». «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ни Қонуннинг 5-моддасида қайд этилишича, «Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди, сайлов тўғрисидаги қонунларда белгилаб қўйилган талаблар бундан мустаснодир».
2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида» Қонунида (22 модда) кўзда тутилганидек, хотин-қизлар сони сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши лозим. Фуқароларнинг жинсидан қатъий назар сайлов ҳуқуқларининг суд йўли билан ҳимоя этилиши «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ни Қонуни билан кафолатланади (20 модда).
Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси (1998 й.) аёллар ва эркакларнинг никоҳ муносабатларида шахсий ва мулкий ҳуқуқларининг тенглигини мустаҳкамлайди (2 модда) ва эр-хотиннинг бола тарбияси ва парвариши ҳамда бошқа оилавий масалалардаги мажбуриятларини (21 модда) белгилайди.
Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш ва фаровонлигини оширишда ҳал қилувчи омил сифатида таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш ва ўз қобилиятларини ривожлантириш борасидаги имкониятини кўриб чиқар эканмиз, республикада таълим олиш ҳуқуқи барча фуқаролар учун жинсидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланганлигига (41 модда) гувоҳ бўламиз. Аёллар ва эркакларнинг таълим олишга доир тенг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, жисмоний ривожланиш ва спорт билан шуғулланиш борасида эса - «Жисмоний тарбия ва спорт ҳақида»ги қонуни (2-модда) билан белгиланган.
Хотин-қизларнинг қарорлар қабул қилиш даражасидаги иштирокини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 1995 йил 2 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳамда 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг мазкур масалалар юзасидан қарори қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида (1995 й.) аёлларнинг меҳнатга оди ҳуқуқига нисбатан протекционистик ёндашув қўлланилади. Иш берувчи аёлга ишга жойлашишда унинг ҳомиладорлиги ёки кўп болалиги сабабли рад жавобини беришга ҳақли эмас, Кодекснинг айрим моддаларида аёлларни зарарли ёки оғир шароитларда меҳнат қилишдан муҳофаза қилишга қаратилган меъёрлар, шунингдек ҳомиладорлик вақтида бошқа имтиёзлар ҳам мавжуд. Бунда уларнинг меҳнат ҳақлари илгариги даражада сақланади.
Республикада аёллар ва эркакларнинг жамият ҳаётидаги тенглигига доир конституциявий принтсипни амалга ошириш учун мутлақо янги институционал муҳит яратилган: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси (1991 й.), Инсон ҳуқуқлари бўйича парламент вакили (Омбудсман) институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Мажлис вакили ҳузуридаги Фуқароларнинг конститутсиоявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш комиссияси (1995 й.). Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ барча давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази тузилди (1996 й.). Амалдаги қонунчиликни, унинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқлигини ўрганиш ҳамда инсон ҳуқуқлари борасидаги халқаро ҳуқуқий меъёрларни амалдаги миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, қонун лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш, қонун ижодкорлиги фаолиятига оид режалар ва дастурларга таклифлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Амалдаги қонунчиликни мониторинг қилиш институти ташкил этилди.
Оила институтини янада мустаҳкамлаш, оналик ва оталикни инсонийлик ва фуқаролиликнинг энг юксак намоёни сифатида давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда аёлларнинг инсон ресурсларини барқарор ривожлантиришга ва ижтимоий-маданий қадриятларни етказишга қўшган алоҳида ҳиссасини эътироф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов давлатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 19-йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда 2012 йилни - «Мустаҳкам оила» деб эълон қилди. Ушбу воқеанинг алоҳида аҳамиятини таъкидлаб, юртбошимиз шундай таъкидладилар: «Оила олдида турган вазифаларни ҳар томонлама амалга ошириш – авваламбор, моддий, маънавий, бугун ўта долзарб бўлиб бораётган тарбиявий муаммоларни ечиш, оиланинг барча-барча ташвишларини осонлаштириш каби муҳим масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ эканини, ўйлайманки, ҳаммамиз яхши тушунамиз.
Айнан ана шундай масалаларни ҳал этиш ҳар қайси оиланинг юкини ҳеч нолимасдан, ҳаётга шукрона қилиб, ўз елкасида кўтариб келаётган, оила қўрғонининг ҳам чиройи, ҳам чароғбони бўлган аёл зотининг, опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш билан баробар эканини эсимиздан чиқармаслигимизни истардим».
Шундай қилиб, мустақиллик йилларида республикада қонунчилик ва ижро этувчи органлар даражасида ҳуқуқий, ташкилий, молиявий-иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда аёллар ва эркаклар тенглигига оид конституциявий принтсипни таъминлашга қаратилган аёллар ва эркакларга нисбатан давлат сиёсатини амалга ошириш учун прогрессив ва ишончли база яратилган.
Аёллар ва эркаклар тенглиги маданиятини шакллантириш – бу тизимли ва доимий жараён бўлиб, кенг жамоатчилик ва фуқаролик институтлари билан ҳамкорликни талаб этади. Бу борада жамиятнинг барча жабҳалари – давлат тузилмалари, жамоат ташкилотлари, бизнес субЪектлари, касаба уюшмалари ва кенг аҳоли қатламларининг биргаликдаги ва ҳамжиҳатликдаги фаолияти муҳим аҳамият касб этади.
Алоҳида саъй-ҳаракатлар аёллар ва эркаклар хулқ-атворига доир ижтимоий ва маданий моделларни ўзгартиришга, омма онгида аёллар ва эркакларнинг жамиятдаги ролига доир эскича қарашларни бартараф этишга қаратилиши керак.
Жамият барча қатламларининг мақсадли фаолиятини ташкил этиш зарур гендер-дезаграцияланган ахборот базасини яратиш, барча ҳудудлар даражасида гендер вазиятининг гендер таҳлили ва мониторингини ўтказишни талаб этади.
Ҳар бир мамлакатда ушбу маълумотларни яратиш ва улар мавжудлигининг долзарблиги Хотин-қизлар аҳволи бўйича ИВ Бутунжаҳон анжуманида (Пекин, 1995 й., центябр) алоҳида қайд этилган. Пекин Ҳаракат дастурининг 206-а моддасига кўра, миллий статистика хизматлари жамиятда аёллар ва эркаклар аҳволи билан боғлиқ муаммолар ва масалаларни акс этувчи, жинси ва ёшига кўра ажратилган статистика маълумотларини тўплаш, ишлов бериш, таҳлил қилишни таъминлаши зарур.




  1. Download 333,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish