н
]
к
пайдо бўлади. Натижада разрядланувчи лампани нур техник
кўрсаткичлари ѐмонлашади.
Индуктив балласт қаршиликда токни эгри чизиғини шакли синусоидага яқин; актив
ва, айниқса, сиғимий балластда токни эгри чизиғини шакли бузилади ва синусоидадан
анча фарқ қилади. Токни эгри чизиғи шаклини бузилиш даражасини амплитуда
коэффициенти билан баҳолаш мумкин:
K
а
i
max
I,
(9.7)
бунда: i
max
-ток кучини максимал оний қиймати;
I-ўзгарувчан токни тебраниш давридаги
эффектив қиймати.
Токни синусоидал шакли учун K
а
1,41. Токни эгри чизиғини шакли ўзгаришида
ва амплитуда коэффициентини кўпайишида разрядланувчи лампани электродларини
эскириши кучаяди ва, демак, уни иш муддати қисқаради.
Ток частотаси 50 Гц-лигида лампани ва тўла схемани энергетик кўрсаткичлари
қўлланилаятган балласт қаршиликни турига боғлиқ.
Актив балласт қаршилик билан схемани қувват коэффициенти бирга тенг эмас,
лампани ўзини қувват коэффициенти 0,8…0,9. Реактив балластли схемалардан фарқли
ўлароқ бу фазалар силжиши билан эмас, ток ва кучланишни эгри чизиқларини бузилиши
билан тушунтирилади.
Сиғимий балластли схемада қувват исрофлари минимал, актив балластли схемада
улар лампа қуввати билан таққосланадиган даражада, индуктив балластли схемада эса
ўртача 20%-га тенг.
Разрядланувчи лампаларни ўзгарувчан токни кўпайтирилган частоталаридаги
ишлаши қатор афзалликларга эга. Токни частотаси ўсган сари ҳар қандай балласт
қаршиликда, ҳар бир ярим даврда қайта ѐндирилишни давомийлиги камаяди.
800…1000 Гц частотадан бошлаб разрядланувчи лампани токини шакли
синусоидага яқинлашади ва балласт қаршиликни турига боғлиқ бўлмайди, бу разряд
оралиғидаги ионланиш ва деионланиш жараѐнларини динамик мувозанатликдалиги
тўғрисида далолат беради.
Юқори частотали манбаалаш жараѐни паст босимлм разрядланувчи лампаларга
мисолида яхши ўрганилган. Масалан, 50 Гц частотали тармоқдан энергия олиш билан
таққослаганда юқори частотали энергия люминесцент лампаларни нур узатиш
қобилиятини 10…25%-га, иш муддатини 20…40%-га оширади. Бунда ишлатилиш
жараѐнида оқимни пасайиши деярли икки мартага камаяди, нур оқимини пульсланиши эса
– амалда йўқ бўлади.
Юқори частотали манбаалашни муҳим афзаллиги - индуктив ва сиғимий балласт
қаршиликларни ўлчамлари ва вазнини 30…40%-га камайишида. Энергия исрофлари бунда
3…4 мартага камаяди.
Аммо, юқори частотали манбаалардан фойдаланишда пайдо бўладиган қатор
техник, иқтисодий ва экология муаммолари юқори частотали тизимни одамга, атроф
муҳитга ва бошқа техник ускуналарга таъсирини ҳар бир конкрет холда техник-иқтисодий
асослашларни ва ҳисобга олишни талаб этади. Паст босимлм разрядланувчи
Do'stlaringiz bilan baham: |