Маданият соҳасига оид давлат хизматини кўрсатишни такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чоралар



Download 15,06 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi15,06 Kb.
#186324
Bog'liq
мерос 1


Маданият соҳасига оид давлат хизматини кўрсатишни такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чоралар

Инсон ҳаёти ва жамиятдаги глобал ўзгаришлар билан боғлиқ замонавий шароитда маданий меросни сақлаш ва уни кейинги авлодларга етказиш масаласи бугунги кунда долзарб масалага айланган.


Тарихий ва маданий ёдгорликлари бебаҳо, чинакам умуминсоний аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг йўқолиши оқибатини ҳеч қандай мерос тўлдира олмайди. Шу боис, бугунги кунда тарихий ва маданий ёдгорликларни ҳимоя қилиш ва асраш давлатимизнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Барчамизга маълум, оҳирги икки йил ичида халқимизнинг умуммиллий бойлиги ҳисобланадиган маданий меросимизни муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланишга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, уларни ҳимоя қилиш механизмлари янада мустаҳкамланиб борилмоқда.
Хусусан, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш жараёнлари амалга оширишда шаффофлик тамойилларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1021-сонли қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мазкур низом билан лицензия талаблари ва шартлари, лицензия олиш учун мурожаат қилиш тартиби, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш, лицензияни қайта расмийлаштириш, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга оширишга лицензияни олиш учун лицензия даъвогари
ўз хоҳишига кўра, Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш орқали мурожаат этиши мумкин.
Бунда, лицензия лицензия даъвогарининг сўровномасига кўра маҳаллий аҳамиятга эга бўлган объектларда асрашга доир ишларни амалга ошириш
учун – I тоифадаги лицензия, республика ва маҳаллий аҳамиятига
эга бўлган объектлар бўйича асрашга доир ишларни амалга ошириш учун эса, II тоифадаги лицензия берилиши мумкин.
Мазкур йўналишдаги лицензияни бериш ва у билан боғлиқ барча муносабатлар электрон соҳага йўналирилганлиги натижасида лицензия даъвогари биронта босқичда ваколатли орган ходими билан тўғридан-тўғри учрашмайди. Бу эса, ўз ўрнида коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган таъсир чораси деб эътироф қилишимиз мумкин.
Шу билан бирга, мазкур фаолиятни лицензиялаш борасида ҳали олдимизда қилишимиз керак бўлган бир қатор чора-турибдики, уларни амалга ошириш орқали моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини сифатли асраш билан бирга уларга зиён-заҳмат етказиш олди олинади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 январдаги
ПФ−5930-сон “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинганлиги айни муҳим қадам бўлди. Мазкур Фармон билан, ушбу фаолиятни лицензиялаш давлат хизматини кўрсатиш бўйича Маданият вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги ҳамда бошқа идораларнинг ахборот тизимлари интеграциясини якунлаш вазифалари белгиланди.
Шундай экан, моддий маданий мерос объектларини сифатли асраш ҳамда уларни келажак авлодга тўла-тўкис етказиб бериш бугунги кунда олдимизда турган энг долзарб масалалардан биридир.


Давлат хизматлари агентлиги
масъул ходими Р. Акпулатов
Download 15,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish