Маданий-маърифий тадбирларнинг турлари, мақсад ва вазифалари



Download 30,23 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi30,23 Kb.
#193058
1   2
Bog'liq
3 mavzu Маданий-маърифий тадбирларнинг турлари, мақсад ва вазифалари.

Бевосита таълим жараёнида ўтказиладиган тадбирлар. Уларга маданий тадбирларнинг маъруза, семинар, амалий машгъулот каби дарс шаклларида фойдала- ниладиган турлари киради. Тадбирларнинг бу туридан фойдаланилганда дарс машгъулотлари давомида монологлардан, инсценировкалардан, бадиий асарлардан, видео ва аудио ёзувларидан парчалар келтирилади. Бу тадбирлар ўрганилаётган предмет, курс ёки фанни чуқурроқ ўзлаштиришга ёрдам беради. Шу билан бирга бу тадбирлар талабаларга дарс жараёнида қисқа муддатли ҳордиқ бериш функциясини ҳам бажариши мумкин.

  • Дарсдан ташқари вақтларда ўтказиладиган тадбирлар. Уларга мавзули кечалар, ўткир зеҳнлилар баҳслашувлари, ижодий учрашувлар, илмий баҳслар, дам олиш кечалари, мунозара, илмий ва ижодий конференция, театрлашган концерт, оммавий томоша, сайил, байрам, карнавал, кўрик-танловлар, саёҳат, екскурсиялар, олимпиада, кўргазмалар, қизиқарли ўйинлар, бадиий спорт тадбирлари, бадиий ҳаваскорлик тўгараклари ва бошқалар киради.

    Маданий-маърифий тадбирларнинг бу икки тури бир- биридан фақат ўтказиладиган вақти билан фарқланмайди. Уларнинг мақсадлари ҳам турлича. Машгъулотлар жараёнида ўтказиладиган тадбирларнинг мақсади шу машгъулотда ўрганилаётган мавзуни чуқурроқ англаш, яхшироқ еслаб қолишга хизмат қилишдир. Масалан, «Ўзбекистон тарихи» фани бўйича «Ўзбекистонда миллий мустақилликнинг қўлга киритилиши» мавзусини ўрганишда 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиясида Президент И. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини еълон қилаётгани, депутатларнинг бу таклифни ўринларидан туриб узоқ олқишлар билан кутиб олгани видеотасвирини намойиш қилиш талабаларга кучли емоционал таъсир ўтказади, ушбу мавзуни яхши англашлари ва еслаб қолишларига кўмаклашади.
    Дарсдан бўш вақтларда ўтказиладиган тадбирлар ўқув режасидаги муайян бир мавзуга емас, балки барча гуруҳлар, факултетлар, курслар учун умумий бўлган йўналишда ўтказилади. Булар жумласига мавзули кечалар, ўткир зеҳнлилар баҳслашувлари, ижодий учрашувлар, илмий баҳслар, дам олиш кечалари, мунозара, илмий ва ижодий конференция, театрлаштирилган концерт, оммавий томоша, сайил, байрам, карнавал, кўрик-танловлар, саёҳат, екскурсиялар, олимпиада, кўргазмалар, қизиқарли ўйинлар, бадиий-спорт тадбирлари, бадиий ҳаваскорлик тўгараклари ва бошқалар киради. Бу тадбирларда кўнгил очиш кўпроқ ўрин егаллайди. Лекин, одатда бу тадбирларда мазкур ўқув юрти хусусиятлари, йўналиши ҳам муайян даражада акс етади.
    Таълим тизимида ўтказилган маданий-маърифий тадбирларнинг тарбиявий салоҳияти, роли ортиб бориши қуйидаги ташкилий ҳолатлар билан богълиқ:

    1. ЎзР Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг буйругъига асосан, мамлакатимиздаги барча академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари ректорлари(директорлари)нинг маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосарлари лавозими таъсис етилди. Бундан ташқари, барча олий ўқув юртларида маънавият бўлимлари ташкил етилди. Бундай ҳолат, таълим тизимида маданий-маърифий тадбирларни тизимли тарзда ва юқори самара билан ўтказиш учун жиддий асос яратди.

    2. Ўқув юртлари раҳбарларининг маънавият масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимининг таъсис етилиши маданий-маърифий тадбирларнинг миқдорий жиҳатдан ўсиши учун ҳам асос яратди. Маданий-маърифий тадбирларнинг ўтказилиши бўйича махсус статистика юритилмаса ҳам, шу соҳа мутасаддилари билан ўтказган суҳатларни кўрганда ва ешитганда бундай тадбирларнинг миқдори жиддий ўсганидан гувоҳлик беради.

    3. Олий ўқув юртларидаги маданий-маърифий тадбирларнинг педагогик салоҳияти ва самарадорлиги юқори бўлишини таъминлайдиган яна бир омил ўқув юртларидаги ўзига хос маънавий-руҳий иқлимдир. Концерт заллари, истироҳат богълари ва маданият саройларида ўтказиладиган тадбирларда турли ёшдаги, касбдаги турли ижтимоий мавқега ега бўлган фуқаролар қатнашадилар. Ўқув юртларида таълим олаётган ўқувчи ва талабалар ўртасида еса ўзаро маънавий-руҳий яқинлик мавжудки, бундай ҳолат уларнинг ёшлари, қизиқишлари, мақ- садлари бир-бирига яқин екани билан изоҳланади. Ана шундай яқинлик маданий-маърифий тадбирларнинг педагогик самарадорлиги юқори бўлиши учун замин яратади. Бундай имкониятдан фойдаланиш еса фақат маънавият ва маърифат масалалари бўйича проректорлар, маънавият ва маърифат бўлимлари ходимларининггина емас, балки шу ўқув муассасасида фаолият олиб бораётган барча педагогларнинг муҳим вазифасидир.

    Download 30,23 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish