O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI XALQ TA’LIMI VAZIRLIGI
ABDULLA QODIRIY NOMIDAGI JIZZAX DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
TARIX fakulteti
UMUMIY TARIX kafedrasi
Himoya qilishga ruxsat beraman
Tarix fakulteti dekani
________dots.G’oziyev S.H.
XX ASR BOSHLARIDA XIVA XONLIGIDA SAN’AT
VA MADANIYAT
mavzusida bajarilgan
BITIRUV MALAKAVIY ISH
Bajardi: 402-guruh talabasi Nishonov Jasur
Ilmiy rahbar: o’qit. Razzoqova Go’zal
BMI Umumiy tarix kafedrasi yig’ilishining qarori
bilan (qarori №10 2013 y) himoyaga tavsiya etilgan.
Kafedra mudiri v/b F.Toshboyev ___________
Jizzax – 2013
А.Қодирий номидаги ЖДПИ Тарих факультети Тарих йўналиши 402-гуруҳ талабаси Нишонов Жасурнинг „ XX аср бошларида Хива хонлигида санъат ва маданият” мавзусидаги Битирув малакавий ишига
ТАҚРИЗ
Республикамиз мустақил ривожланишга илк қадам қўйган кунларданоқ, “Ўзбекистон халқининг муносиб турмушини, унинг ҳуқуқлари ва эркинлигини кафолатлаши, миллий анъаналар ва маданиятни қайта тикланиши, шахс сифатида инсоннинг маънавий-аҳлоқий камол топишини таъминлаш”ни ўзининг кучли демократии давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш борасидаги пировард мақсади қилиб белгилади.
Хоразм халқлари маданияти тарихида XX аср ҳам муҳим аҳамият касб
этади. Хива-тарихий қурилиш, бутунлигича бино ва иншоотлар, аслида очиқ ҳаводаги бутун бир шаҳар амалда тарихий ҳолида сақланиб қолган дунёнинг бир нечтагина шаҳарларидан биридир. Хива шаҳрининг монументал иншоотлари гўёки қайтадан барпо этилган шаҳарни ҳосил қилган бўлиб, у бизни бор-йўғи икки-уч авлод усталарнинг ҳаёти давомида қурилиши тезлиги билан ҳайратда қолдиради. Лекин бошқа шароитларда ҳалокатли бўладиган ҳолатлар-кичик ер бўлакларидаги тасодифий қурилишлар, ўта сиқиқ шароитлар ва ер камлиги бу ерда меъморчилик иншоотларининг бениҳоя гўзаллиги, нафислиги ва турли туманлигига сабаб бўлди. 402-гуруҳ битирувчи талабаси Нишонов Жасурнинг мазкур танлаган мавзуси бугунги кунда ниҳоятда қизиқарли мавзулардан бири ҳисобланади. Яъни ушбу мавзу бўйича кўпгина маълумотларга асосланиб, мавзуни тўлиқ ёритиб бера олган.
Мазкур БМИ Кириш, 2 та боб, 5 та параграф, Хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, мақсади ҳамда мавзунинг илмий янгилиги қисқача асослаб берилган.
1-боб XX аср бошларигача бўлган даврда Хива хонлигида ижтимоий, иқтисодий ва маданият ҳаётига бағишланган бўлиб, унда тапаба асосий эьтиборни Хива хонлигидаги муҳим тарихий воқеалар муҳим воқеалар, бошқа давлатлари билан сиёсий, маданий, иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига қаратилган. Бобнинг ёритилганлик даражаси яхши, етарли даражада асосланган.
2-бобда Хива хонлигида санъат ва маданият. Ушбу бобда Хива хонлигининг ҳаёти, анъанавий санъати ва маданияти қаратилган. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иқтибослар ўз ўрнида кўрсатилган. Ишнинг мазмунини яхши ёритиб бера олган. Талаба мавзуни мавзуни ёритишда янги педагогик технологиялар усулларидан кенг фойдалана олган.
Ишни тўлиқ ўқиб чиқдим. Ишнинг сифати бугунги талабларга мос
келади
Тақризчи:
Do'stlaringiz bilan baham: |