“Бошқарувчи” модули сунъий интеллект томонидан бажариладиган вазифаларни бошқаради ва ҳолатни назорат қилади;
“Дона танлаш” модули инсонга қариш ўйнаш жараёнида компьютер томонидан ўзи учун қайси донани юришини аниқлаштириб беради ва кейинги босқичлар ушбу белгилаб олинган дона ёрдамида амалга оширилади;
“Ҳолатни текшириш” модулидан ўйинда юриш амалга оширилгандан кейинги ҳолат, Тож қўйилгани, яъни ғолиб ёки мағлуб бўлганлиги ва дуррангни аниқлашда фойдаланилади;
“Дона турган жойни аниқлаш” модули сунъий интеллект томонидан компьютер учун танланган донанинг доскада жойлашган жойи, устун ва қаторини аниқлаб беради;
“Юриш мумкин жойларни аниқлаш” модули сунъий интеллект томонидан компьютер учун танланган донанинг юриши мумкин бўлган жойларини аниқлаб беради;
“Рақиб доналарни текшириш” модули сунъий интеллект томонидан компьютер учун танланган дона юришидан олдиин уриш мумкин бўлган рақиб доналари жойларини аниқлаб беради;
“Юриш” модули сунъий интеллект томонидан компьютер учун танланган донанинг белгиланган йўналишда юришини таъминлайди;
3-расм. “Тожмот” компьютер ўйинининг “Бошқарувчи” модули алгоритми. Юқорида келтирилган сунъий интеллектга асосланган “Тожмот” ўйинининг моделида энг асосий ва катта ролни “Бошқарувчи” модули ташкил этади. “Бошқарувчи” модули сунъий интеллект томонидан бажариладиган вазифаларни бошқаради ва ҳолатни назорат қилади. Қолган барча модуллар ушбу “Бошқарувчи” модули орқали бошқарилади. 3-расмда “Тожмот” компьютер ўйинининг “Бошқарувчи” модули алгоритми келтирилган бўлиб, ушбу алгоритмдан кўришимиз мумкинки, “Тожмот” компьютер ўйинида компьютер инсонга қарши ўйнай олиши учун алоҳида “Сунъий интеллектни ишга тушириш” қисм дастурига мурожаат қилади ва бу жараён фақатгина иккинчи ўйинчи сифатида компьютер танлангандагина ишга туширилади.
Ўйин ягона бир мураккаб тизими сифатида ишлаши ва кейинчалик модернизация қилиш жараёнида мураккабликларга дуч келмаслик учун барча модуллар алоҳида қисм дастурлаш шаклида яратилиши ва ўзаро ягона тизим сифатида бирлаштирилиши лозим.
Тадқиқот ишимизда ишлаб чиқилган алгоритм асосида “Тожмот” компьютер ўйинини яратишда Unity3D дастуридан ва Visual C# дастурлаш тилидан фойдаланилди. Дастур коди 2 та модулга бўлинган бўлиб, “Асосий” модулда ўйинни ишга тушириш ва бошланғич созламалар коди киритилди. “Доналар” модулида эса ўйиндаги юришларни бошқариш, ҳар бир доаналар бўйича ҳолатни назорат қилиш, инсонга қарши компьютер ўйнаши учун сунъий интеллект кодлари киритилди. “Тожмот” компьютер ўйинининг Unity 3D дастури учун C# тилида ёзилган дастур коди намунаси 4-расмда келтирилган.