M ustaqil ishi qabul qildi



Download 270,22 Kb.
bet3/3
Sana01.03.2022
Hajmi270,22 Kb.
#476619
1   2   3
Bog'liq
бихевиоризм

Бихевиоризм асосчилари
Тадқиқотчи Эдвард Ли Торндайк (1871–1949) – Бихевиоризм асосчиларидан бири. Олим 1874 йил 31 августда Массачусетс штатида (АҚШ) Вильямсбург шаҳрида руҳоний оиласида таваллуд топган. У ўзининг илк тажрибаларини меҳрибонлик уйларининг болалари билан ўтказган. Университет маъмурияти болалар билан тажриба ўтказишни маън қилади ва у кейинчалик ҳайвонлар билан тажриба ўтказади. Торндайк дунёдаги биринчи экспериментал зоопсихология лабораториясини очди. У дастлаб жўжалар, кейинчалик ит ва мушуклар билан тажрибалар ўтказади. Тажрибаларининг натижасида 1898 йилда “Ҳайвонлар интеллекти ёки ҳайвонлардаги ассоциатив жараёнларнинг экспериментал ўрганилиши” номли докторлик диссертациясини ёқлаб, унда фанга доир қуйидаги қонуниятларни кашф қилди: 1. Машқ қонуни; 2. Тайёрлик қонуни; 3. Ассоциатив кўчиш. У ўз изланишларида хулқ мотивациясининг «қуйи даражалари»ни ўрганиб, каламушларда тажриба ишларини олиб борди. Жониворда очлик, ташналик ва уларнинг турли даражаларини реакция тезлигига нисбатан намоён бўлиш хусусиятини очишга интилган. Э. Торндайк организмнинг жавоб реакцияси йиғиндисини – хулқ, қўзғалувчиларининг мураккаб тизимини вазият, ташқи шароит натижаси эканлигини тушунтиради. Шунинг учун инсон онги билан эмас, балки вазият билан бошқариладиган ғояни илгари сурган. Натижада инсон руҳий дунёси механик равишда реакциялар йиғиндиси билан тенглашиб қолади. Э. Торндайк 1912 йил Америка психологлари ассоциацияси президенти этиб сайланди. Фаолияти давомида 500 дан ортиқ илмий асарлар ёзган. У 1949 йилда вафот этган.
Уотсон Джон Бродес (1878–1958) Америка психологи, бехевиоризм асосчиларидан бири. Бехевиоризм психология мактаби психология фанининг предмети психикани эмас, балки инсон ва ҳайвонлар хулқини ўрганишдан иборатдир, деган ғояни илгари сурувчи ва ҳимоя қилувчи оқимдир. Ушбу психологик мактаб йўналишининг ўзига хос формуласи С-Р (С–стимул, Р–реакция) ҳисобланади.
Дж.Уотсон 1878 йилнинг 9 январида АҚШда туғилди. Психология фанида ўзининг илмий меросини яратган. Қолверса, психология фанини бевосита ҳис қилинадиган субъектив ҳодисалар ҳақидаги фан, деб қаровчи ғояларга қарши чиқиб, психик ҳодисаларни ўрганишга янгича ёндашишни тарғиб қилди. Ўз нуқтаи назарини 1913 йилда ёзилган илмий ахборотномасида акс эттирди. У интроспектив психологияга қарама-қарши табиий фанлардаги каби объектив методларга таяниш, психологиянинг предмети сифатида одамнинг туғилгандан умрининг охиригача бўлган хулқини ўрганишни таклиф қилди. Дж. Уотсон фикрича, психологик тадқиқотларнинг асосий вазифаси хулқни олдиндан айтиб бериш ва уни назорат қилишдан иборат. Уотсоннинг қарашлари стимул-реакция ғоясини ривожлантирди. Бу яхлит концепция бўлиб, шаклланмаган юқоридаги назариялар учун илмий йўл сифатида тушунтирилди. Америка психологиясидаги бу оқимнинг вакиллари ҳам психолог организмнинг фақат ташқи ифодали ҳаракатларини, ,инсон ва ҳайвон хулкинигина ўрганмоғи керак, деб даъво қилдилар. Дж.Уотсон шунинг учун ҳам ўзининг психология соҳасидаги асосий асарини “Психология – хулқ ҳақидаги фан” деб номлади.
Хулоса
“Бихевиор” деган сўз инглизча хулқ, демакдир. Америка психологиясидаги бу йўналиш шунинг учун ҳам “бихевиоризм” (Ҳулқ психологияси) деб аталади. Психика ва онг ҳақида Уотсон: “Агар бихевиоризм фанда қандайдир кўзга кўринарли ўрин олинишини хоҳласа, у “онг” тушунчасини мутлақо рад қилмоғи керак. Онг ва унинг таркибий элементлари – буларнинг бари қуруқ гапдан иборат, деб айтган. Дж.Уотсон яна шундай дейди: “сезги, идрок, диққат, ирода, хаёл каби тушунчалардан, бирор кимса тўлиқ тушунган ҳолда фойдалана олишини мен мутлақо билмайман ва унга ишонмайман ҳам”


Адабиётлар:
1. Нишонова З.Т. «Психология тарихи» – Т., 2002.
2. Ҳайдаров Ф.И., Жўраев Н.С. Психология тарихи. Ўқув қўлланма. –
Т., 2008.
3. Ғозиев Э. Тафаккур психологияси. – Т., 1990.
4. Ғозиев Э.Умумий психология. Психология мутахассислиги учун
ўқув қўлланма. – Т., 2002 1–2-том.
5. Сирлиев Б.Н., Сирлиев Э.Н., Турсунова О.А. Психология тарихи. Ўқув қўлланма. – Т., 2019.
Download 270,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish