O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
AL-BUXORIY UNIVERSITETI
PEDAGOGIKA VA PSIXOLOGIYA FAKULTETI SIRTQI TA’LIM SHAKLI
“PEDAGOGIKA VA PSIXOLOGIYA” TA’LIM YO‘NALISHI
1-1 - GURUH TALABASI
Nosirova Umida Nosirovnaning
SHAXS PSIXOLOGIYASI fanidan
M USTAQIL ISHI
Qabul qildi:
D.Norqo‘ziyev U.Mamanazarov
Toshkent-2021
Режа:
Кириш
Бихевиоризм таълимоти
Бихевиоризм асосчилари:
Хулоса
Кириш
ХХ асрда Америка психологияси қиёфасини белгилаб берган йўналишлардан бири бихевиоризмдир. Мазкур йўналиш психология предметини онг эмас, хулқ ташкил қилишини эътироф этади. Бу йўналиш асосчиларидан бўлган Э.Торндайк 1898 йилдан ўзининг “Ҳайвонлар интелекти, ҳайвонлардаги ассоциатив жараёнларни экспериментал тадқиқ этиш” номли докторлик диссертациясини тақдим этди. Бихевиоризмнинг назарий лидерларидан бири Дж.Уотсон “Психология бихевиорист нуқтаи назарида” номли мақоласини эълон қилади. Бихевиоризмнинг шиори хулқнинг организмнинг ташқи ва ички стимулларга нисбатан реакциялар тизими сифатида баҳоланиши бўлиб қолади. Позитивизм таъсири остида Дж.Уотсон шуни исботладики, бевосита кузатиш мумкин бўлган нарсалар ва ходисалар ҳаққонийдир. Унинг фикрича бутун хулқ-атворни жисмоний қўзғатувчиларнинг организмга таъсири ва унинг реакциялари ўртасидаги муносабатлар билан тушунтириш мумкин. Шу тариқа бихевиоризм учун рамзий белги ҳисобланган С-Р формуласи вужудга келди. Унга кўра хоҳ физиологик бўлсин, хоҳ психик жараёнлар ана шу формула асосида юз беради. Хулқда ягона реалликлар танадаги реакцияларнинг турли шакллари, деб эътироф этилган. Барча реакцияларни – интеллектуал ёки эмоционал реакцияларни бошқариш мумкин ва психиканинг ривожланиши муаммоларнинг турли усулларда ўрганилишига боғлиқ. Ҳақиқий психодиагностикага илк эътибор француз психологлари А.Бине ва Т.Симонларнинг интелекни ўлчаш борасида ишлаб чиққан интеллект тестлари билан боғланади. Бу ҳолат ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида кечиб, психологик тестлар борасидаги тадқиқотларга йўл очиб берди. Психологлардан Р.Кеттел, Д.Равен, Л.Франк, Г.Роршах, Г.Мюррей, Г.Айзекн, Т.Векслер, Л.Сонд, Дж.Моренолар психологиянинг турли соҳалари бўйича ҳар хил мазмундаги тестлар ишлаб чиқдилар ва шу соҳанинг илмий жиҳатдан асосчисига айландилар. Охир-оқибат психология таркибидан психодиагностика фани ажралиб чиқди ва амалий тадқиқотлар кўлами янада кенгая борди.
Do'stlaringiz bilan baham: |