М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси


- §. МЕТАЛЛ ВА ҚОТИШМАЛАРНИНГ ҚИРҚИЛИШДАГИ



Download 1,12 Mb.
bet35/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

4- §. МЕТАЛЛ ВА ҚОТИШМАЛАРНИНГ ҚИРҚИЛИШДАГИ
МУСТАДКАМЛИГИНИ СИНАШ
Металл ва қотишмаларнинг қирқилишдаги мустаҳкамлигини синашда уларнинг қирқилишдаги мустахкамлик чегараси аниқланади. Металл ва қотишмаларнинг қирқилишдаги мустаҳкамлигини синаш учун диаметри 15—20 мм бўлган цилиндрик намуна олиниб, махсус мосламанинг худди шундай диаметрли тешикларига киритилади (36- расм). Мослама деталлари узиш машинасининг қисқичларига маҳкамланиб, сўнгра чўзилади: Чўзиш нагрузкаси маълум қийматга етгач, намуна ўз уқига перпендикуляр бўлган икки текислик бўйича қирқилади.
Намунани қирқиб юборган кучнинг қирқилган иккала кесим юзига нисбати қирқилишдаги мустахкамлик чегараси деб аталади ва τҚ билан белгиланади:

τҚ = Мн/ м2 (10-1 кГ /м м 2),


бу ерда Рқ — намунани қирқиб юборган нагрузка, Мн хисобида;
F — намуна кўндаланг кесимининг юзи, м2 хисобида.

36-расм. Намунанинг қирқилишдаги мустахкамлиги синаш схемаси.
5- §. МЕТАЛЛ ВА ЦОТИШМАЛАРНИНГ
БУРАЛИШДАГИ МУСТАҲКАМЛИГИНИ СИНАШ

Намуналарнинг буралишдаги мустаҳкамлигини синашда пропорционаллик чегараси, эластиклик чегараси, оқувчанлик чегараси, мустахкамлик чегараси аниқланади. Намунанинг буралишлаги мустахкамлигини синашда намуна кўндаланг кесимларининг диаметрлари тутрилигича қолади ва цилиндрик шакли сақланади, синаш пайтида бўйин хосил бўлмайди, бу хол кучланишларни ва деформацияларии аниқ хисоблаб топишга имкон беради. Буралишдаги пропорционаллик чегараси. Пропорционаллик бузила бошлаш пайтидаги буровчи моментнинг буралишдаги қаршилик моментига нисбати буралишдаги пропорционалик чегараси деб аталади ва τр билан белгиланади:

τр = Мн/ м2 (10-1 кГ /м м 2),

бу ерда Мр — пропорционаллик. бузила бошлаш пайтидаги буровчи момент, Мн-м ҳисобида;


W — буралишдаги қаршилик моменти, м3 ҳисобида.
Буралишда гиэластиклик чегараси. Қолдиқ деформация хосил бўла бошлаш пайтидаги буровчи моментнинг буралишдаги қаршилик моментига нисбати буралишдаги эластиклик чегараси деб аталади ва τэ билан белгиланади:

τэ = Мн/ м2 (10-1 кГ /м м 2),

бу ерда Мэ— қолдиқ деформация хосил бўла бошлаш пайтидаги буровчи момент, Мн-м ҳисобида;
W — буралишдаги қаршилик моменти, м3 ҳисобида.
Буралишдаги оқувчанлик чегараси. Буралишдаги оқувчанлик чегараси қуйидаги формуладан ҳисоблаб топилади:

τоқ= Мн/ м2 (10-1 кГ /м м 2),

бу ерда τоқ — буралишдаги оқувчанлик чегараси, Мн/м2 ҳисобида;
М оқ—оқувчанлик чегарасидаги буровчи момент, Мн-м ҳисобида;
W —буралишдаги қаршилик моменти, м3 ҳисобида.
Бинобарин, тегишли буровчи моментнинг буралишдаги қаршилик моментига нисбати буралишдаги оқувчанлик чегараси деб аталади.
Буралишдаги мустаҳкамлик чегараси. Энг катта буровчи моментнинг буралишдаги
қаршилик моментига нисбати буралишдаги мустаҳкамликнинг шартли чегараси деб аталади ва τь билан белгиланади:

τь= Мн/ м2 (10-1 кГ /м м 2),

бу ерда Мь — энг катта буровчи момент, Мн-м хисобида;
W — буралишдаги қаршилик моменти, м3 ҳисобида.
Мустаҳкамликнинг шартли чегараси дейилишига сабаб шуки, бу формуладан кучланиш Гук қонуни татбиқ қилинадиган чегараларда ҳисоблаб топилади.

Яхлит цилиндрик намуналар учун W = бўлганлиги учун:

τ=
бўлади. Бу формуладаги М ўрнига Мр қуйилса, τр чиқади, Мэ қўйилса, τэ чиқади, Моқ қўйилса, τоқ чиқади, Мь қўйилса, τ ь чиқади.
Металл ва котишмаларнииг буралиш диаграммалари 37- расмда тасвирланган.

37- расм. Буралиш диаграммалари: а пластик материал; б — мўрт материал.

Металл ва қотишмаларнинг буралишдаги мустаҳкамлигини синашда силжишдаги эластиклик модули ҳам аниқланади. Силжишдаги эластиклик модули Ес билан белгиланиб, қуйидаги формуладан топилади:

Ес = Mн/м2 рад (10-1кГ/мм2 · рад)

бу ерда М — буровчи момент, Мн-м ҳисобида,


10 — кесимлар оралиғи (намунанинг ҳисоблаш узунлиги), м ҳисобида;
φ — буралиш бурчаги, рад хисобида;
d0 — намунанинг диаметри, м ҳисобида.
Металл ва қотишмаларнинг буралишдаги пластиклиги нисбий максимал силжиш қиймати билан ифодаланади. Бу катталик γмах билан белгиланиб, қуйидаги формуладан топилади:

γмах = · 100%

бу ерда φмах — максимал буралиш бурчаги;
d0— намунанинг диаметри;
l 0— намунанинг хисоблаш узунлиги.
Мустакамликнинг хақиқий чегараси τҳ қуйидаги формуладан ҳисоблаб топилади:

τҳ = (3M1+φtgα)

бу ерда α — буралиш эгри чизирига М1 нуқтада ўтказилган уринма билан абсцисалар уқи орасидаги бурчак (37-расм, а га қаранг)

38- расм. Намуналарни буралишга синаш машинасининг схемаси:


1 — намуна; 2 ва 3 — кисқичлар; 4 — щестернялар; 5 —оғар маятник; 6 — буровчи моментларнинг кГм хисобидаги қиймати топиладиган шкала.
Намуналарнинг буралишдаги мустаҳкамлигини синаш учун, одатда, горизонтал машиналардан фойдаланилади. Бундай машиналардан бирининг схемаси 38-расмда тасвирланган.


Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish