σр= Мн/м2 (10-1 кГ/мм2),
бу ерда Рр — пропорционаллик чегарасига тўғри келган нагрузка, Мн ҳисобида;
Fо — намунанинг синашдан олдинги кундаланг кесим юзи, м2 ҳисобида.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, пропорционаллик чегарасининг қиймати билан эластиклик чегарасининг қиймати намуна деформациясининг қанчалик аниқ ўлчанишига кўп даражада борлиқдир қолдиқ деформация ўлчаб бўладиган бирор қийматга, масалан, намуна узунлигининг 0,001, 0,002, 0,003, 0,005 ва ҳоказо процентига етгандагина шу қолдиқ деформация пайдо бўлганлиги қайд қилиниши мумкин. Қолдиқ деформациянинг ўлчаб бўладиган бу қиймати қанча кичик бўлса, яъни деформация қанчалик аниқ ўлчанса, шу деформацияни вужудга келтирган кучланиш—пропорционаллик чегараси ва эластиклик чегараси шунчалик кичик бўлади.
Намунани чўзилишга синаш вақтида шу намуна узунлигининг ва таъсир эттирилаётган кучнинг ўзгаришини диаграмма чизувчи махсус асбоб автоматик равишда қайд қилиб боради.
31-расм. Чўзиш ва кучланиш диаграммалари:
а — чўзиш диаграммаси; б — чўзишда кучланишлар диаграммаси ва ҳакикий кучланишлар диаграммаси.
Асбоб чизиб олган ана шундай диаграммалардан бири 31 -расм, а да тасвирланган. Чўзиш диаграммасида кординаталар ўқига нагрузка (Р) кийматлари, абсциссалар ўкига эса абсолют узайиш ( ∆ l) қийматлари қуйилади. Дастлаб, намунанинг узайиши нагрузкага пропорционал равишда боради, яъни намунанинг узайиши билан нагрузка орасидаги боғланиш тўғри чизик билан ифодаланади, бу пропорционаллик нагрузканинг РР қийматигача — пропорционаллик чегарасигача давом этади. Пропорционаллик чегарасигача Гук қонуни ўз кучини сақлайди:
σ= Е • δ,
бу ерда σ — чузиш вақтидаги нормал кучланиш;
δ — нисбий узайиш;
Е — пропорционаллик коэффициенти (эластиклик модули).
Юқоридаги муносабатдан эластиклик модулини топамиз:
Е= = M н/ м2 (10-1 к Г / мм2).
Бинобарин, нормал кучланишнинг эластик нисбий узайишга бўлган нисбатига сон жиҳатидан тенг катталик эластиклик модули деб аталади.
Диаграмманинг кучланишлар пропорционал ўзгарадиган қисми абсциссалар уқи билан а бурчак ҳосил қилганлигидан (31- расмга қаранг):
tg α =
бўлади, демак, эластиклик модулини график тарзда қуйидагича аниқлаш мумкин:
Е = tg α,
Пропорционаллик чегарасигача намунада фақат эластик деформация содир бўлади. Агар нагрузка олинса, намуна дастлабки холаткга қайтади. Нагрузка Рр қийматидан оширилса, намунанинг узайиши билан кучланиш орасидаги пропорционаллик бузилиб, намунада қолдиқ деформация пайдо бўлади. Намунада ана шундай қолдиқ деформация ҳосил қиладиган нагрузка эластиклик чегараси нагрузкаси (Рэ) деб аталади. Эластиклик чегарасида қолдиқ деформация қиймати жуда кичик (намуна дастлабки узунлигининг 0,005 процентигача) бўлганлигидан Рэ нагрузка Рр нагрузкага жуда яқин туради (31- расмга қаранг).
Нагрузканинг қиймати Рэ дан оширилса, эгри чизиқ ўнг томонга анча оғиб, сўнгра деярли горизонтал вазиятга келади, бу хол намунанинг чўзувчи куч таъсир этмаса ҳам узая боришини кўрсатади. Бунда намуна гўё оқади, шунинг учун эгри чизиқнинг ана шу горизонтал қисмига тўғри келадиган нагрузка оқувчанлик чегарасидаги нагрузка (Роқ) деб аталади.
Агар намунани чўзишда эгри чизиқда горизонтал цисм ҳосил бўлмаса, намуна дастлабки узунлигининг 0,2 процентига тенг қолдиқ деформация ҳосил қиладиган нагрузка оқувчанлик чегарасидаги нагрузка деб қабул қилинади ва Р0.2 билан белгиланади.
Оқувчанлик чегарасидаги нагрузканинг намуна кўндаланг кесим юзига нисбати шу намуна оқувчанлигининг физик чегараси дейилади ва σ оқ билан белгиланади:
σ оқ = Мн/м2 {10-1 кГ/мм2),
бу ерда Роқ —оқувчанлик чегарасидаги нагрузка, Мн хисобида;
Do'stlaringiz bilan baham: |