М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси



Download 1,12 Mb.
bet32/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

Fо — намуна кўндаланг кесимининг юзи, м2 ҳисобида.
Намунанинг қолдиқ узайиши дастлабки узунлигининг 0,2 процентига тенг бўлган пайтга тўғри келувчи кучланиш оқувчанликнинг шартли чегараси деб аталади ва σ0.2 билан белгиланади:

σ 0,2 = Мн/м2 {10-1 кГ/мм2),

бу ерда Р 0,2 — намунанинг қолдиқ узайиши дастлабки узунлигининг 0,2 процентига тенг бўлган пайтга тўғри келувчи нагрузка, Мн ҳисобида;
Fо — намуна кўндаланг кесимининг юзи, м2 ҳисобида.
Оқувчанлик чегарасидан сўнг металлнинг кучланиши ўзининг энг юқори қийматига етади. Кучланишнинг ана шу қийматидаги нагрузка мустаҳкамлик чегарасидаги нагрузка деб аталади ва Р ь билан белгиланади (31-расмга қаранг). Нагрузка Рь қийматига етгач намунада бўйин ҳосил бўла бошлайди, бунинг натижасида нагрузка пасая боради. Ниҳоят, нагрузканинг қиймати Pz га тушганда намуна узилади. Нагрузканинг ана шу қиймати (Pz) намунанинг узилиш пайтидаги нагрузка деб аталади.
Мустаҳкамлик чегарасидаги нагрузканинг нагрузка таъсир эттирилишидан олдинги кўндаланг кесим юзига нисбати мустахкамлик чегараси деб аталади ва σь билан белгиланади:

σ ь = Мн/м2 {10-1 кГ/мм2),

бу ерда Рь — намунага таъсир этган энг катта нагрузка, Мн ҳисобида:
— намунанинг нагрузка таъсир эттирилишидан олдинги кўндаланг кесим юзи, м2 хисобида.
Намунанинг узилишга кўрсатган хақикий қаршилиги, бошқача айтганда, мустаҳкамлигининг ҳақиқий чегараси (σz) қуйидаги формуладан топилади:

σ z = Мн/м2 {10-1 кГ/мм2),

бу ерда Р Z— намунанинг узилиши пайтидаги нагрузка, Мн ҳисобида;
Р σ— намуна бўйнининг узилгандан кейинги кўндаланг кесим юзи, м2 хисобида.

Бинобарин, нисбатан намунанинг узилишга кўрсатган ҳақиқий қаршилиги ёки мустаҳкамлигининг ҳақиқий чегараси деб аталади.


Намуна чўзилганда унинг бўйи узайиб, кўндаланг кесим юзи кичраяди. Металл ёки қотишманинг пластиклигини иккита катталик: нисбий узайиш ва нисбий торайиш деб аталадиган катталиклар акс эттиради.
Намунанинг нисбий узайиши қуйидаги формуладан топилади:

δ = ·100%

бу ерда δ — намунанинг нисбий узайиши, % ҳисобида;
l1 — намунанинг синашдан кейинги узунлиги;
— унинг синашдан олдинги узунлиги.
Бинобарин, % ҳисобида ифодаланган нисбат нисбии узайиш деб аталади.
Намунанинг нисбий торайиши қйидаги формуладан топилади;

φ = ·100%

бу ерда φ — намунанинг нисбий торайиши, % хисобида;
— намуна кўндаланг кесимининг синашдан олдинги юзи;
Fδ, — унинг (бўйиннинг) синашдан кейинги юзи.

Демак, % ҳисобида ифодаланган нисбат нисбий торайиш деб аталади.


Р —∆l координаталарида тузилган диаграмманинг характери намунанинг oлчамларига боßлbs бoлади. Агар диаграмма σ — δ координаталарида тузилса (31-раcм, б), диаграмманинг характери намуна oлчамларига боғлиқ бўлмайди. 31- расмдан яққол кўриниб турибдики, чўзилиш эгри чизиғининг характери иккала диаграммада ҳам бир хил. 31- расм, а да келтирилган диаграммадан кучланиш ўзининг энг юқори қийматига етгандан кейин пасая боради, яъни намунанинг пухталиги камаяди деган хулоса келиб чиқади аммо аслида бундай бўлмайди, шу сабабли 31- расм, а да келтирилган диаграмма, айниқса, унинг Роқ нуктадан кейинги қисми шартлидир. Агар нагрузка ортиши билан намуна кўндаланг кесимининг кичрайиб бориши назарда тутилиб, нагрузка намуна кўндаланг кесимининг юзига нисбатан олинса, чўзилиш эгри чизиғи бўйин хосил бўла бошлагандан кейин пасаймай, балки кўтариладн, ҳосил бўлган диаграмма эса ҳақиқий кучланишлар диаграммаси бўлади (31- расм, 6).
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ҳақиқий диаграмма тузиш жуда қийин ишдир, чунки бундай диаграмма тузиш учун нагрузка таъсир қилаётган ҳар қайси пайт учун намуна кўндаланг кесимининг юзини ўлчаб бориш зарур бўлади, бу эса осон иш эмас. Шу сабабли, чўзилишнинг шартли диаграммаларидан фойдаланилади.
Синалиши керак бўлган материалдан чўзилишга синаш учун маълум шаклда ва ўлчамда қилиб, доиравий кесимли (цилиндрик) ёки ясси намуналар таёрланади; намуналарнинг шакли ва ўлчамлари ГОСТ да белгиланган бўлади. Доиравий кесимли намуналар (32- расм α) токарлик станогида, ясси намуналар (32- расм,б) эса фрезерлаш станогида ясалади. Намуналар нормал ва пропорционал намуналарга бўлинади. Нормал ва пропорционал намуналар узун хам қиcқa хам бўлиши мумкин.

32- расм. Чўзилишга синаш учуй ишлатиладиган стандарт намуналар (ГОСТ 2055-43): а — доиравий кесимли намуна; 6 — ясси намуна; А — каллагининг узунлиги; а — ясси намунанинг калинлиги; Ь — ясси намунанинг эни; L — ясси намунанинг умумий узунлиги; R — юмалоклаш радиуси; —доиравий кесимли намунанинг диаметри; D — доиравий кесимли намуна каллагининг диаметри; — ҳисоблаш (иш) узунлиги; В — ясси намуна каллагининг эни; d1—конус асосинииг диаметри.

Доиравий кесимли нормал намунанинг диаметри 20 мм, кўндаланг кесим юзи эса 314 мм қилинади; узун намунанинг буйи 2 0 0 мм, қисқа намунанинг буйи эса 1 0 0 мм булади. Узун намуна буйининг диаметрига нисбати 10, қисқа намуна бўйининг диаметрига нисбати 5 бўлганлигидан, синаш натижасида анқланган нисбий узайиш узун намуна учун δ10 билан, қисқа намуна учун эса δδ билан белгиланади.
Ясси нормал намуна кўндаланг кесимининг юзи худди доиравий кесимли намунаники каби бўлади. Ясси намуна қалинлигинийг энига нисбати ихтиёрийдир. Ясси намунанинг қалинляги чала фабрикатнинг калинлигидек бўлади. Агар нормал намуна тайёрлаш имконияти бўлмаса, нормал намуна ўлчамларига пропорционал бўлган бошқа ўлчамли намуналар тайёрланади бундай намуналарнинг пропорционал деб аталишига сабаб хам ана шу. Пропорционал намуналарнинг кўндаланг кесими ихтиёрий бўлиши мумкин, аммо иш узунлиги муайян бўлиши — узун намуна учун lо = 11.3 ) ’ қисқа намуна учун эса lо = 5.65 ) бўлиши керак.
Намунани синаш олдидан унинг диаметри (агар намуна цилиндрик бўлса) ёки эни билан қалинлиги (агар намуна ясси бўлса) ўлчанади ва намунанинг иш узунлигига махсус машина ёрламида хар 5 ёки 10мм оралиқда чизиқчалар қўйиб чиқилади. Бундай қилинганда намунанинг узайишини аниқлаш қулай бўлади. Ана шу тарзда тахт қилинган намуна узиш машинасининг қисқичларига маҳкамланиб, намуна узилгунча нагрузка қуйиб борилади. Намунани узиб юборган нагрузка аниқлангандан кейин, бу нагрузка намунанинг синашдан олдинги кўндаланг кесим юзига тақсим қилинса, намуна материалининг мустаҳкамлик чегараси чиқади.

33-расм. ИМ-4Р типдаги универсал узиш машинасининг умумий кўриниши.

Намуналарнинг чўзилишга пухталиги универсал узиш машиналарида синалади. Бундай машиналардан бирининг умумий кўриниши 33- расмда тасвирланган. Ўзиш машиналарининг конструкциялари, бу машиналарда намуналарни синаш, чўзилиш диаграммасидан пропорционаллик ва оқувчанлик чегараларини ҳамда бошқа характеристикаларни аниқлаш металлшуносликдан лаборатория ишларига оид қўлланмаларда батафсил баён этилганлиги учун улар тўғрисида биз бу ерда тўхталиб ўтирмаймиз.


Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish