М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси



Download 1,12 Mb.
bet18/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

Электрон-микроскопия усули. Металларнинг ички тузилишини текширишда электронлар тутамидан фойдаланиладиган усул электрон-микроскопия усули деб аталади. Электрон-микроскоп моддаларнинг, шу жумладан металларнинг ҳам ички тузилишини текширишда тобора кўп ишлатилмоқда. Бу асбоб 100000 мартагача катталаштириб кўрсатиш имконини беради,- аммо металларнинг тузилишини ўрганишда 10—15 минг марта катталаштириб кўрсатишнинг ўзи кифоя, шунда 10—100А ўлчамли заррачаларни кўрса бўлади. Электрон Микроскопнинг. катталаштириш даражаси юқори бўлганлигидан металларнинг тузилишидаги анча нозик томонларни, масалан, пўлатдаги троостит тузилишини, мозаика блоклари ва бопщаларни, яъни оптик микроскоп воситасида кўриб бўлмайдиган тузилмаларни ҳам кўриш мумкин.
Электрон микроскопда металлнинг ғоят юпқа пардасидан ёки махсус тайёрланадиган юпқа ва шаффоф пардалардан (нусхалардан) фойдаланилади. Шаффоф пардалар (нусхалар) сифатида металл оксидлари, коллодий ва бошқа моддалар ишлатилади. Шаффоф пардалардан, масалан, коллодийдан фойдаланишга тўғри келса, коллодий реактив таъсир эттирилган микрошлиф юзига суртилади, микрошлиф юзидан олинган коллодий пардаси щу шлиф юзининг рельефини тўла акс эттиради.
Ватанимизда ишлаб чиқариладиган электрон микроскопларнинг энг кўп тарқалгани УЭМБ-100 электрон микроскопидир. Рентгенография усули. Металларнинг тузилишини текширишнинг рентгенография усули металл кристалл панжарасидаги бир қатор атомларнинг рентген нурларини дифракциялашига асосланган бўлиб, атомларнинг IÅ чамаси оралиғини ўлчашга ва, демак, металл ёки қотишмалар кристалл панжараларининг шаклини ҳамда панжаралардаги атомларнинг (ионларнинг) оралигини аниқлашга имкон беради.
Атомларнинг (ионларнинг) фазовий жойлашуви рентгенограммада акс эттирилади. Ҳар қайси металл рентгенограммада жойлашуви, эни ва интенсивлиги муайян бўлган ўзига хос чизиқлар системаси хосил қилади.
Рентгеноструктура анализи воситасида қарийб барча металл ва қотишмаларнинг кристалл панжаралари аниқланган.
Физика курсидан маълумки, рентген нурлари ўз табиати жиҳатидан ёруғлик нурларига ўхшашдир, аммо рентген нурлари ёрурлик нурларидан тулқин узунлигининг анча кичиклиги билан фарқ қилади. Рентген нурларининг тўлқин узунлиги кичик бўлганлигидан, бу нурлар модда сиртидан қайтмай, балки шу модда ичига кириб боради. Атомлар мусбат зарядли ядро билан манфий зарядли электронлардан иборат система бўлганлиги учун, рентген йурларининг электромагнит майдони таъсири остида атомларнинг электронлари тебранма ҳаракатга келиб, ҳар томонга тарқалувчи электромагнит тўлқинлари— тарқалувчи нурлар манбаи бўлиб қолади. Кристаллда атомлар мунтазам жойлашганлигидан тарқалувчи нурлар бир йўналишда бир-бирини кучайтирса, иккинчи йўналишда бир-бирини сўндиради. Агар ана шу нурлар оқими йўналишига фотопластинка қўйилса, нурларнинг кучайиш йўналишида доғлар рентгенограмма ҳосил бўлади. 1913 йилда Москва университетининг профессори Г (Ю). В. Вульф бу рентгенограммани атомларнинг ўзаро параллел айрим-айрим текисликларидан қайтган нурларнинг интерфаренциялануви натижаси деб талқин қилиш мумкинлигини кўрсатди. Металл кристалл панжарасининг щаклини ва панжарадаги атомлар оралиғини аниқлаш ана шунга асосланган.
Металларнинг ички тузилишини текширишда, масалан, УВС-70-К-1 рентген установкасидан фойдаланилади.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish