5- §. ПЎЛАТНИНГ ТОБЛАНУВЧАНЛИГИ ВА ТОБЛАНИШ
ЧУҚУРЛИГИ
Тобланувчанлик. Тоблаш натижасида пўлатнинг ўз қаттиқлигини ошира олиш хусусияти тобланувчанлик деб аталади. Пўлатнинг тобланувчанлик даражаси rj билан ифодаланади ва қуйидаги формуладан топилади:
бу ерда н— тобланувчанлик даражаси;
Hr —- тобланган пўлатнинг қаттиқлиги;
Ню— юмшатилган пўлатнинг қаттиқлиги.
Пўлатнинг тобланувчанлиги пўлат таркибидаги углерод миқдорига боғлиқдир.
Тобланиш чуқурлиги. Пўлатни тоблашдан кўзда тутиладиган мақсад унинг механик хоссаларини яхшилаш, асосан эса қаттиқлигини ошириш, яъни унда мартенсит хосил қилишдир. Мартенсит хосил қилиш учун маълум даражагача қиздирилган пўлат критик тезликдан юкори тезлик билан совитилиши керак. Аммо пўлат критик тезликдан юқори тезлик билан совитилганда унинг ички қатламлари сиртци қатламларига қараганда секинрок, яъни критик тезликдан паст тезлик билан совийди, бинобарин, пўлатнинг ички қатламларида мартенсит эмас, балки, совиш тезлигига хараб, троостит ё сорбит ёки перлит хосил бўлади. Демак, деталнинг йугон-ингичкалиги (қалин-юпцалиги) структура хосил бўлишига таъсир этар экан. Пўлатнинг тобланиш зонаси,яъни мартенсит хосил булиш зонаси тобланиш чуқур-лига деб аталади.
Детални тоблаш вақтида совитиш тезлиги деталь кесимининг радиуси бўйлаб қандай гзгаришини кўрсатувчи схема (175-расм,.а да) тасвирланган.
Агар критик тезлик схемада курсатилганидек бўлса, тобланиш чуқурлиги штрихлаб қўйилган қават қалинлигига тенг бўлади (175-расм,а). Бинобарин, тобланиш чуқурлиги совитишнинг критик тезлигига боғлиқ экан. Критик тезлик қанча кичик бўлса, тобланиш чуқурлиги шунча катта бўлади. Агар критик тезлик деталь марказининг совиш тезлигидан кичик бўлса, деталь кесимининг хаммаси тобланади ва, аксинча, критик тезлик деталь сиртининг совиш тезлигидан катта бўлса, деталь мутлақо тобланмайди.
Тобланиш чуқурлиги аустенитнинг перлитга айланиш тезлигига ва, демак, С-диаграммадаги аустенитнинг парчалана бошлаш эгри чизиғининг (175-расм, б даги / чизиқнинг) вазиятига хам боғлиқ бўлади. Цилиндрик деталь марказининг, сиртининг ва сиртидан к га тенг катламининг С-диаграммага чизилган совиш эгри чизиқлари 175- расм,б да тасвирланган. Баён этилган совитиш шароитида деталнинг сиртида мартенсит, тобланган зонасида мартенсит билан троостит, марказида эса перлит хосил бўлади. Шуни хам айтиб ўтиш керакки, деталнинг тобланган зонасида сиртдан марказга томон мартенсит миқдори камайиб, троостит миқдори ортиб боради.
Тобланиш чуқурлиги С-эгри чизиқнинг вазиятига хам боғлиқдир. С-эгри чизиқ 175- расм, б да курсатилган вазиятдан ўнгроқда бўлса, деталнинг тобланиш чуқурлиги ортади, чапроқда бўлса аксинча, тобланиш чуқурлиги камаяди.
175- расм. Совитиш тезлиги .сеталь кесимининг радиуси
буйлаб кандай ўзгаришинн кўрсатувчи cxe≫:a.iap.
Бинобарин, аустенит перлитга қанчалик секин айланса, тобланиш чуқурлигишунчалик катта бўлади ва, аксинча, аустенит перлитга қанчалик тез айланса, тобланиш чуқурлиги шунча.
Тобланиш чуқурлигига хар хил факторларнинг қандай таъсир этишини кўриб чиқайлик.
Аустенитда эрийдиган барча элементлар (кобальтдан бошқалари) пўлатнинг тобланиш чуқурлигини оширади, чунки улар аустенитнинг перлитга айланиш тезлигини пасайтиради. Аустенитда эримаган заррачалар (карбидлар, оксидлар ва бошқалар), кристалланишнинг қўшимча марказлари бўлгани учун, аустенитнинг перлитга айланиш тезлигини оширади ва, демак, пўлатнинг тобланиш чуқурлигини камайтиради.Гетероген аустенитнинг перлитга айланиш тезлиги у-қаттиқ эритманинг
камрок туйинган қисми цисобига ортаДИ. Кристалланиш марказлари аустенит доналари орасидаги чегарада хосил бўлади, аустенит доналари қанчалик йирик бўлса, шу доналар орасидаги чегараларнинг умумий ўз унлиги шунчалик қисқа бўлади, бинобгфин, аустенит доналарининг йириклашуви унинг перлитга айланиш прОқ ессини секинлаштиради ва пўлатнинг тобланиш чуқурлигини оширади.
Энди тобланиш чуқурлигининг қандай усуллар билан аницланишини кўриб чиқайлйк.
Тобланиш чуқурлиги тобланган пўлатнинг микроструктурасига қараб эмас, балки қаттиқлигини ўлчаш йўли билан топилади, чунки қаттиқликни ўлчаш анча осон.
Аввалок тобланган зона деган тушунчанинг ўз нима эканлигини аниқлаб олайлик. Нахарий жицатдан олганда, тобланган зона нуқул мартенситдан. ва оз миқдор қолдиқ аустенитдан иборат бўлиши керак. Тобланган зона деганда ана шуни тушунсак, амалда унинг чуқурлигини ўлчаш катта қийинчиликлар туғдиради. Гап шундаки, тобланган зонада мартёнситдан ташхари, 5—10% троостит хам бўлса, трооститнинг бу миқдори улчанадиган уртача қаттақликка таъсир этмайди.
Хозирги вақтда пўлат сиртидан 50 прОқ ента мартенсит ва 50 прОқ ента трооститли (ярми мартенситли) структурагача бўлган оралиқ тобланиш чуқурлиги деб қабул қилинган' ярми мартенситли зонанинг қаттиқлиги, асосан, пўлат таркибидаги углерод миқдорига боғлиқ бўлади (17-жадвалга қаранг).
17- ж а д в а л
Do'stlaringiz bilan baham: |