19-раем. Моддаларнинг совиш эгри чизиқлари:
а — кристалл моддага оид; б — аморф моддага оид
модда эса муайян температуралар оралиғида секин-аста қотади (19-расм, б) ва модданинг суюқ ҳолати билан қаттиқ ҳолати орасида кескин чегара бўлмайди.
9- §. МЕТАЛЛ ВА КОТИШМАЛАРНИ ТЕКШИРИШНИНГ
АСОСИЙ УСУЛЛАРИ
Металл ва қотишмаларни текширишнинг асосий усуллари жумласига металларнинг синиқ жойи юзасини кўздан кечириш, макроструктурасни текшириш, микроскопик тузилишини (микроструктурасини) анализ қилиш, электрон-микроскопия, рентгенография ва радиография усуллари киради. Ана шу усуллар билан қисқача танишиб ўтайлик.
Металларнинг синиқ жойи юзасини кўздан кечириш усули. Бу усул металлар ички тузилишини текширишнинг энг оддий усули бўлиб, у металл доналарининг майдайириклигини аниқлашга имкон беради. Аммо металлнинг синиқ жойи юзаси яширин-кристаллик ва тола-тола бўлиши мумкин, бунда синиқ жойи юзасини кўздан кечириш усулидан фойдаланиб, металл доналарининг майда-йириклигини аниқлаб бўлмайди, чунки синишдан олдин металл пластик деформацияланган бўлиб натижада бу металл доналарининг ҳақиқий шакли ўзгариб кетади. Бундан ташқари, ишлов бериш ва синаш натижасига қараб, бир металлнинг ўзида синиқ жойи юзасининг шакли турлича бўлиши мумкин.
Металлнинг синиқ жойи юзасининг майда донали бўлиши металлнинг механик хоссалари юқори эканлигини кўрсатади.
Металларнинг макростурктурасини текшириш усули. Бу усулда металлдан намуна олиниб, макрошлиф тайёрланади. Металлнинг ана шу макрошлифи бевосита ёки лупа воситасида қаралганда кўринадиган структураси макроструктура деб аталади. Агар макрошлиф бевосита ёки лупа воситасида қаралса, металлнинг тузилишини ва ички нуқсонларини: дарзлар, шлак кўшилмалари, пуфакча ўринлари, бўшлиқлар, бор-йўқлигини, тола йуналишларини кўриш мумкин.
Металларнинг микроскопии тузилишини текшириш усули. Металлдан махсус тайёрланган намуна (микрошлиф*) нинг, одатда, 50 дан 2000 мартагача катта қилиб кўрсатадиган оптик микроскоп остида кўринадиган структураси шу металлнинг микроструктураси деб аталади. Ҳозирги оптик микроскоплар металлнинг 10—5 см ўлчамли заррачаларини кўрйшга имкон беради. Ватанимизда ишлаб чиқарилган оптик (металлографик) микроскопларнинг энг кўп тардалгани МИМ-6 , МИМ-7, МИМ- 8 микроскоплардир.
Микрошлиф микроскоп остига қўйиб қаралганда металл структурасининг кўринишига сабаб шуки, металлнинг турли структура компонентларига реактив турлича таъсир этади.
Металлографик микроскоп ёрдамида шлифнинг микроскопик тузилишини фотосуратга олиш ҳам. мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |