тажриба.
Тажриба тадқиқотлари ўзаро таққосланаѐтган субъектлар гуруҳини
танлаш, бу гуруҳлар учун турли хил ҳолатларни яратиш, таққосланаѐтганлар
устидан назоратни ва кузатилаѐтган фарқларнинг даражаси ва аҳамиятини
белгилашни талаб қилади.
Бундай тадқиқотнинг мақсади – кузатиш натижаларини зиддиятли
изоҳлашларни саралаш йўли билан сабаб-натижа муносабатларини очиб
ташламоқдан иборат бўлади.
Сўров –
тажриба-сабаб-натижа алоқаларини аниқлашда тадқиқот
ўтказишнинг энг қулай усулидир.
Бизнес тадқиқотчиси ишга киришишдан олдин иш режасини ишлаб
148
чиқиши керак.
Режада кимдан сўраш кераклиги, сўровга қанча микдордаги одамларни
жалб қилиш зарурлиги, сўралувчиларни қандай тартибда танлаб олиш, ишни
бажариш муддати ва ҳоказолар белгиланган бўлиши керак.
Тадқиқотчи ўзи учун қандай ахборотлар зарурлигини ва булар кўпроқ
кимларда бўлишини ҳал қилиши керак.
Тадқиқот режасини ишлаб чиқиш ва ахборотларни йиғиш тадқиқотнинг
энг қийин ва аҳамиятли босқичидир. Бунда керакли ахборотларни қаердан
олишни, биринчи навбатда кимлардан сўрашни аниқлаш керак бўлади. Баъзи
бир сўралувчилар уйда ҳам, ишда ҳам бўлмасликлари мумкин. Бошқа бировлар
сўровда иштирок этишдан бош тортишлари, яна бирлари эса ғараз билан,
самимий бўлмаган ҳолда жавоб беришлари мумкин. Булардан ташқари,
белгиланган ахборотлар бўлган ҳужжатлар билан танишишда ҳам
қийинчиликлар вужудга келади.
Тадқиқотнинг кейинги босқичи – йиғилган ахборотларни таҳлил қилиш,
яъни олинган маълумотлар мажмуасидан энг муҳим маълумотлар ва
натижаларни ажратиб олишдир. Йиғилган ахборот-лар олинган маълумотларни
статистик ѐки иқтисодий-математик услуб орқали қайта ишлаш йўли билан
таҳлил қилиб, ўрганилади.
Бизнес фаолиятини ахборот билан таъминлашнинг асосий вази-фаси барча
мартабадаги ишбилармонларга ўзларини қизиқтирадиган барча масалаларга
доир маълумотларни ўз вақтида етказиб беришдан иборатдир.
Ахборотларга эҳтиѐж кичик ва хусусий бизнесни ахборотлар билан
таъминланишининг асосий шарти ҳисобланади. Эҳтиѐж эса тадбиркорларнинг
бажараѐтган
ишларини
ҳисобга
олган ҳолда кичик ва
хусусий
тадбиркорликнинг мақсади ҳамда вазифаларидан келиб чиқиб аниқланади.
Ахборотлар ҳажми, уларнинг турлари, уларда қайд қилинган керакли
маълумотларнинг микдори, кўрсаткичларини аниқлаш, ахборотлар билан
таъминлаш тизими ташкилотчиларининг биринчи навбатдаги иши бўлиб
ҳисобланади. Тадбиркорлар самарали ишлаши учун етарли микдордаги
ахборотлар билан таъминланган бўлишлари керак. Ахборот тўғри, ишончли ва
аниқ бўлиши, ўз вақтида келиб тушиши лозим.
Ҳар бир кичик корхонада ҳужжатларни ўрганиш жараѐнида доимий,
ўзгарувчан ва ҳосила ахборотларни, уларнинг даврийлигини, қарор қабул
қилишда ишлатилишини аниқлаш керак.
Ҳужжатларни бажарилаѐтган бизнеснинг у ѐки бу хизматларига тегишли
эканлигини аниқлаш учун техник, режавий, молиявий, меъѐрий, дастурий ва
ҳоказо йўналишлар бўйича гуруҳларга ажратиш мумкин.
Ҳужжатларни бундай туркумлаш ҳужжатлар ҳаракатининг уму-мий
қонуниятини аниқлашга, ҳужжатларнинг тузилишини, маълумот-ларни қайта
ишлаш кетма-кетлигини, ходимларни иш билан банд қилиш даражасини ҳамда
ҳисоблаш техникасини белгилашга имкон беради.
Шундай туркумлаш асосида ҳужжатлар айлануви таҳлил қилинади. Бу эса
маълумотларни қайта ишлаш тизимининг умумий кўрсаткичларини аниқлашга
ва уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга имкон беради.
149
Ҳужжатларнинг шаклла-ниши ва ҳаракати қонуниятини ҳисобга олган ҳолда
ҳужжатлар айлануви тасвирини кўриш мумкин. Тасвирлар ҳужжатларнинг
таркиби ва қайта ишланишини батафсил тадқиқот қилиш натижаларини
умумлаштириш бўлади. Улар ѐрдамида бажарилаѐтган иш турлари, ҳужжат
шакллари ва ходимлар вазифалари орасида мавжуд бўлган алоқаларни ва ўзаро
бир-бирларини алмаштиришни график шаклида кўргазмали тасвирлаш мумкин
бўлади.
Ахборот оқимларини ташкил қилувчи манбалар:
- ахборот манбалари ва истеъмолчиларни аниқлаш;
- ҳужжатларни ишлаб чиқишни;
- ахборотларни йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун техник
воситаларни аниқлаш ҳамда ҳужжатларни тузишни;
- расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш, мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш
тартибларини белгилашни ўз ичига олади.
Кичик бизнесни ахборот билан таъминлашни ташкил қилишда мавжуд
ҳисоблаш ва перфокартали техникаларнинг мавжудлигидан, ахборотларни
йиғиш, қайта ишлашни автоматлаштириш ва механизациялаштириш
даражасидан келиб чиқиш керак.
Техник восита қанчалик мукаммал бўлса, бизнесмен, ишбилармон
меҳнатини ташкил қилиш шунчалик самарали бўлади. Кичик бизнесни ахборот
билан таъминлашни икки асосий синфга бўлиш мумкин: ташкил қилиш техник
воситаси ва ҳисоблаш машиналари.
Ташкил қилиш техник воситаларига ахборотларни олиш ва қайта ишлаш,
нусха кўчириш ва кўпайтиришга мўлжалланган турли хил ускуналар,
мосламалар, машиналар ҳамда алоқа воситалари киради. Бунга яна ахборот
ташувчилар ва хизмат кўрсатиш воситалари, хизмат хоналари асбоб-
ускуналарини ҳам киритиш мумкин. Ишби-лармонлар ўз ишларида жуда
кўплаб оддий қурол ва мосламалардан: қаламлар, ручкалар, счѐтлар, идора
дафтарлари, жадваллар, график-лар, ва ҳоказолардан фойдаланадилар.
Кичик бизнес фаолиятини ахборот билан таъминлашни ташкил қилиш,
ҳужжатларни сақлаш воситалари: токчалар, жавонлар, карто-текалар, магнит
тасмалари, магнит ва лазер дискларини кўзда тутади. Алоқа воситаларининг:
телефон, телекс, АЦ, директорлик ва диспет-черлик коммутаторлари,
радиоалоқа, чақириш ва авария сигнал бериш қурилмалари ва ҳоказоларнинг
мавжудлиги ҳам муҳимдир.
Бизнесда хилма-хил идишлар, тарозилар, соатлар, ҳисоблагичлар ва
ахборот датчиклари, турли хил улчов асбоблари, ѐзув ва нусха кўчириш
машиналари ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Бизнесда маълумотларни қайта ишлаш учун юзлаб турдаги ҳисоблаш
машиналари ишлатилади. Бу машиналарни қуйидаги гуруҳларга бўлиш
мумкин:
- ҳисоблаш-клавишли машиналар;
- ҳисоблаш-перфокартали машиналар;
- электрон-ҳисоблаш машиналари.
Ҳисоблаш-клавишли машиналар энг содда арифметик амалларни
150
бажаришга имкон беради. Ҳисоблаш-перфокартали машиналар – қўшиш, олиш,
кўпайтириш ва бўлишни ҳамда энг мураккаб амал-ларни бажаради.
Электрон-ҳисоблаш машиналари мураккаб мантиқий операция-ларни:
таққослаш, кейинги амални танлаш, ишлаб чиқарилган дастурлар бўйича
мураккаб ҳисобларни бажариш қобилиятига эга.
Бизнесда техник воситалардан фойдаланишни ташкил қилиш шакллари
турли-туман. Кичик корхоналарда машина-ҳисоблаш стан-циялари ташкил
қилинади.
Кўпгина ишбилармонлар ахборот-ҳисоблаш марказлари хизмат-ларидан
хўжалик шартномалари асосида фойдаланадилар.
Ахборотлар билан таъминлашни ташкил қилиш ахборотларни йиғиш,
узатиш ва қайта ишлаш билан машғул ходимлар меҳнатини ҳам ташкил
қилишни кўзда тутади. Унумли меҳнат учун қуйидагилар зарур:
- ишчи ўринларини ташкил қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
- меҳнатни аниқ тақсимлаш ва бирлаштириш;
- меҳнат жараѐнларини механизациялаштириш ва автоматлаш-тириш,
ходимлар меҳнати ва ҳаѐтининг қулай санитария-гигена шароитларини яратиш.
Тадбиркор томонидан қабул қилинаѐтган бошқарув қарорлари
хусусиятларининг таҳлили тадбиркорнинг ахборотга бўлган эҳтиѐ-жини
аниқлаш учун объектив асос бўлади. Қарор қабул қилиш учун турли-туман
ахборотлар керак. Булар аввало, бизнесни таърифловчи ички ахборотлардир.
Моддий ва меҳнат захиралари, ишлаб чиқариш технологияси, маҳсулотларнинг
таннархи, корхона ичида юкларни ташиш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш,
уларнинг малакаларини ошириш ва бошқалар шундай ахборотлардан бўлиши
мумкин.
Бундай ахборотлар оператив характерга эга бўлиб, маҳсулот ишлаб
чиқариш ва сотишни ҳамда бизнеснинг иқтисодий кўрсаткич-ларини акс
эттиради.
Ички ахборотдан ташқи тадбиркорга ташқи ахборот ҳам керак бўлади. У
кенг доирадаги маълумотлардан иборат бўлиб, ишби-лармонга бозор, товарлар
нархлари, транспорт харажатлари, энг янги ускуналар ва илғор технология,
бизнеснинг уни қизиқтирган соҳасидаги фан ва амалиѐт ютуқлари, рақиблари
ҳақида маълумотлар беради. Булардан ташқари ҳар бир ишбилармон солиқлар,
тадбир-корлик ҳақидаги қонунларни, меҳнат қонунчилигини ва бошқа меъѐрий
ҳужжатларни яхши билиши керак.
Тадбиркорга яна ижтимоий-психологик ахборотлар:
- табиий муҳитнинг екологик ҳолати;
- маҳсулот истеъмолчиларининг яшаши ва маиший шароитлари ҳақидаги
ахборотлар ҳам керак.
Тадбиркор қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда энг зарур
ахборотларни танлаб олиши, улар билан танишиши, кераксиз ва кам аҳамиятга
эга маълумотларни ташлаб юбориши ҳамда у ѐки бу масала бўйича бошқарув
қарорини ишлаб чиқиши зарур.
Ишбилармон ахборот билан боғлиқ ўз ишини ҳамда ахборотлар-ни
тайѐрловчи ўз ходимлари меҳнатини самарали ташкил қилиши ке-рак. Акс
151
ҳолда раҳбарга тасодифий маълумотлар етиб бориши мумкин.
Тадбиркорга ахборот хизмати кўрсатишни ташкил қилишда энг асосий –
ортиқча
маълумотларни
сараловчи
ишончли
филтрни
яратишдир.
Тадбиркорнинг ѐрдамчилари ана шундай филтр бўлиш-лари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |